← Назад
Решение #2823431 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 744 символов
4-1701-2502/9623-сонли иш
Судья:Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 13 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъя Х.К.Абдураимов
раислигида, Ё.Жалолдиновани котибалигида, “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти жавобгар – “БЎТАКОРА МУРУВВАТ УЙИ” ҳисобидан
17 743 169,68 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогар вакили Ш.Назиров (2026 йил 9
январдаги 06-69-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар иштирок
этмади, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Андижон шаҳар
электр таъминоти, Андижон туман бўлими (бундан буён матнда “Даъвогар” деб
юритилади) билан “БЎТАКОРА МУРУВВАТ УЙИ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик
шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома (бундан буён матнда
“Шартнома” деб юритилади) тузилган, 122325-сонли абонент рақами берилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан,
энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
17 743 169,68 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 17 743 169,68
сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида - жавобгар суд кунига қадар қарздорликни
тўлиқ бартараф этганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақидаги суднинг ажримни олгани ҳолда суд
мажлисида иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади.
Суд, жавобгарни хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжатлар
мавжудлиги сабабли Ўзбекистон Республикакси Иқтисодий процессуал
Кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, жавобгар иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд тарафларнинг фикрларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабидаги асосий қарздорликни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган, 122325-сонли абонент рақами берилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
17 743 169,68 сўм асосий қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан
узиш тўғрисида талабнома юборилган. Лекин жавобгар томонидан талабнома
оқибатсиз қолдирган.
Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши;
Шартноманинг 4.2-бандига биноан, энергия истеъмол қилишни белгиланган
режимига риоя этиш ва фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Суд жараёнида тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, судга даъво
аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан 52 609 000 сўм тўловларни
амалга оширганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабидаги қарздорлик жавобгар
томонидан тўлиқ бартараф этилганлиги сабабли, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Даъво талабининг асослилиги - тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
талабнома, солиштирма далолатнома ва счёт-фактура билан ўз тасдиғини топди.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилади, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамиятига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб
топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
333, 468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,
176, 186-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленумининг 163-сонли Қарори талабларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин.
“БЎТАКОРА МУРУВВАТ УЙИ” ҳисобидан:
-“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Х.К.Абдураимов