← Назад
Решение #2823527 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФК | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 960 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
4-1501-2502/22407-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори
ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили С.Атажонов (ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар
**********************************нинг
жавобгар
«**********************************»дан 296 724 382 сўм ижара тўлови ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий
ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар ********************************** (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «**********************************»дан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 296 724 382 сўм ижара тўлови ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси суд мажлисида кўргазма бериб, тақдим
қилинган ҳужжатларни ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, ишда тўпланган далилларга
баҳо бериб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд прокурор фикри ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
даъво
талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи
қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг
умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб
чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар мулк ижара шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи
ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки
фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 йилдаги
660-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандида “Давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган
тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан
ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини
камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати
аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат
мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида
ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда
сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий
тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади.” – деб кўрсатилган.
Ушбу Низом талаби бўйича даъвогар томонидан жавобгарга Низом талабларига
риоя қилмаганлиги сабабли 296 724 382 сўм ижара тўловлари ҳисобланган. Ижара
тўловларини ихтиёрий тўлаш тўғрисида даъвогарнинг жавобгарга қилган
мурожаатлари эътиборсиз қолдирилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Марказ ходимлари томонидан Фарғона шаҳри
ҳудудида давлат мулкини юридик ва жисмоний шахсларга марказлар орқали ижарага
берилиш
ҳолатлари
ўрганилганда,
«**********************************»
балансидаги давлат мулки объектини юқоридаги қонун ҳужжатлари талабларига зид
равишда белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан бошқа шахсга
фойдаланишга берилганлиги ҳолати аниқланган.
Хусусан, **********************************га қарашли Фарғона шаҳар, АлФарғоний кўчасида жойлашган 5.3 га майдонда А.Мухиддинов мевали боғ сифатида
фойдаланётганлиги ва 16.52 кв.м. майдон ташкил этувчи объектдан офис сифатида
бошқа шахслар фойдаланётгани ҳолатлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар
расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 14.12.2023 йилдаги 660сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 40-бандига кўра, Ижарага берувчи билан Ижарага олувчи
ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган онлайнаукцион натижаси бўйича расмийлаштирилган баённома асосда тузилган ижара
шартномаси электрон шаклда икки томонлама расмийлаштирилади.
Аниқланган ҳолат бўйича даъвогар томонидан жавобгарга ноқонуний
фойдаланиб келинаётган жами объектнинг 10,0 кв.метр майдоннинг ижара тўлови
ЎзР ВМнинг 14.12.2024 йилдаги 660-сонли Қарори ва Фарғона вилоят хокимининг
“Вилоятда ижара муносабатларини тартибга солиш ҳамда 2025 йилда давлат кўчмас
мулклари учун қўлланиладиган ижара ҳаққининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги Қарори талабларидан келиб чиқиб ижара ҳаққи икки баравар миқдорда
ҳисоб-китоб қилиниб, 296 724 382 сўмни ташкил қилган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгарга қарашли Фарғона шаҳар, АлФарғоний кўчасида жойлашган 5.3 га майдонда А.Мухиддинов мевали боғ сифатида
ва 16.52 кв.м. майдон ташкил этувчи объектдан офис сифатида бошқа шахслар
томонидан ҳеч қандай ижара шартномасиз фойдаланиб келаётганлиги сабабли
жавобгардан давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки
баровари миқдорида ҳисобланган 296 724 382 сўм сўм ижара тўловини ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
талабига кўра, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгардан 296 724 382 сўм ижара тўлови ва тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, иш бўйича ҳисобланган 5 934 487,64 сўм давлат божини
жавобгардан ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар
**********************************
фойдасига
жавобгар
«**********************************»дан ҳисобидан 296 724 382 сўм ижара
тўлови ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ««**********************************»дан ҳисобидан Республика
бюджетига 5 934 487,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Судья
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
4-1501-2502/22407-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори
ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили С.Атажонов (ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар
**********************************нинг
жавобгар
«**********************************»дан 296 724 382 сўм ижара тўлови ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий
ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар
**********************************
фойдасига
жавобгар
«**********************************»дан ҳисобидан 296 724 382 сўм ижара
тўлови ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ««**********************************»дан ҳисобидан Республика
бюджетига 5 934 487,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Судья
С.Махмудова