← Назад
Решение #2823531 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 108 | — | law |
Текст решения
2 495 символов
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
4-1501-2502/23065-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар вакиллари иштирок этмаган
ҳолда, даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар – «**********************» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 56 799 981,88 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“**********************” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш
бошқарувчиси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар «**********************» масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан 56 799 981,88 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогардан вакил иштирок этмади.
Судья ёрдамчиси суднинг суд муҳокамаси ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисидаги
тайинлаш ҳақидаги ажрими даъвогарнинг юридик манзилига етказилганлиги, лекин суд
мажлисига даъвогардан вакиллар келмаганлигини, телефон қўнғироқларига жавоб
бермагани, даъвогарни ўзи ҳам алоқага чиқмаганини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда
ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган
бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради.
ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган.
Бундай ҳолда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогардан Республика
бюджетига 1 135 999,63 сўм давлат божи ундиришни, тўланган 41 200 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ :
Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 1 135 999,63 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Судья:
.Махмудова