← Назад
Решение #2823549 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law |
Текст решения
6 693 символов
4-1502-2501/12875 -сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖнинг манфаатида жавобгар
“ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан 1.014.077.207 сўм асосий қарз, 507.038.603
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни,
даъвогар вакиллари-W ng,
unxing (раҳбар, паспорт асосида), вакили
Б.Назруллаев (ишончнома асосида)ларнинг ишитрокида, суднинг биносида,
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 1.014.077.207 сўм асосий қарз, 507.038.603 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Жавобгар вакили судга ариза тақдим этиб, асосий қарздорликка
нисбатан эътирози йўқлигини, бироқ моддий аҳволини инобатга олиб даъво
аризасида сўралган пенянинг энг кам миқдорини қўллашни ва ишни
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Шунга кўра суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни
лозим деб топди.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлса-да, бироқ ундан вакил суд мажлисига келмади.
Шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармаси вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб
топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
24.06.2023 йилда 49/2023-сонли, 24.07.2023 йилда 62/2023-сонли, 22.11.2023
йилда 137/2023-сонли, 27.12.2023 йилда 149/2023-сонли “товар хомашё ва
материаллар сотиб олиш тўғрисида”ги шартномалар тузилиб, даъвогар
24.06.2023 йилдаги 49/2023-сонли шартномага асосан умумий қиймати
234.627.235 сўмлик, 24.07.2023 йилдаги 62/2023-сонли шартномага асосан
умумий қиймати 70.655.020 сўмлик, 22.11.2023 йилдаги 137/2023-сонли
шартномага асосан умумий қиймати 368.908.423 сўмлик, 27.12.2023 йилдаги
149/2023-сонли шартномага асосан умумий қиймати 339.886.529 сўмлик,
жами 1.014.077.207 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган.
Жавобгар ишдаги мавжуд шартномалар, ишончномалар ва ҳисоб варақфактуралар асосида маҳсулотни қабул қилиб олган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1.014.077.207 сўм миқдорида асосий
қарзи тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисоб варақ-фактура ва шартнома
билан ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Даъво аризасида жавобгардан 507.038.603 сўм пеня ундириш талаби
ҳам қўйилган.
ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса,
тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4
фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Шу асосда, даъвогар жавобгардан пеня талаб қилишга ҳақли ва пеня
миқдори тўғри ҳисобланган.
ФК 326-моддасида белгиланишича, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаб, кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, даъво аризасида ундириш сўралган пеняни 76.055.000 сўмга
қадар камайтиришни, унинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 1.014.077.207 сўм асосий қарз, 76.055.000
сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 30.422.616,2 сўм давлат божи, Олий суднинг депозитига 103 000
сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ фойдасига жавобгар
“ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 1.014.077.207 сўм асосий қарз,
76.055.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати, жами 1.090.173.407 сўм
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан:
- республика бюджетига 30.422.616,2 сўм давлат божи;
- Олий суднинг депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов