Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1504-2501/11756 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона сув таъминоти Ответчик / Подсудимый
Source ID fb30e8e2-c0b9-4a12-a724-3a141b3882f6 Claim ID PDF Hash 2c98f062e2d0ea3f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения 12 956 символов
4-1504-2501/11756-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Акбаров Кассация инстанциясида маърузачи судья М.Умаров ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 12 январь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ф.Мировнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар Тошлоқ хизмат кўрсатиш ва сервис техникумидан 274 244 113 сўм тўлов ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни даъвогар вакили Ш.Умаров (ишончнома асосида), Фарғона вилоят прокуратураси бўлим прокурори С.Игамбердиевларнинг иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Савдо-саноат палатаси деб юритилади) Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси “Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Марғилон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тошлоқ хизмат кўрсатиш ва сервис техникумидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) даъвогарнинг фойдасига 274 244 113 сўм тўлов ундиришни сўраган. Ишга Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилиб, суд харажатлари даъвогарнинг зиммасига юклатилган. Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар манфаатида кассация шикояти берган ва шикоятида биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини рад этишига Фарғона вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат 2 кўрсатиш соҳасида назорат қилиш инспекцияси мутахассиси томонидан тақдим этилган хулоса асос бўлганлиги, суднинг ўзи бирон бир далилларни ҳар томонлама тўлиқ ва холисона текширмаганлиги, суд ишни бир томонлама, шошма-шошарлик билан, иш ҳужжатларини холисона таҳлил қилмай, муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳақиқий ҳолатни аниқламай, асослантирувчи биронта қонун нормасиз, ўта саёз бўлган ҳал қилув қарори қабул қилганлиги ҳақидаги важларини баён қилган ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, жавобгар ва ишга жалб қилинган учинчи шахслардан вакиллар суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган қоидага асосланиб, ишни ушбу шахслар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди. Даъвогар вакили суд мажлисида кассация шикоятини қувватлаб, берган тушунтиришида унда баён қилинган важларни келтириб ўтди ва судлов ҳайъатидан кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, кассация шикояти асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарори билан тасдиқланган (2-илова) Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари-канализация хўжалиги ташкилотлари (бундан буён матнда ИСКХ ташкилоти деб юритилади) билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади ва мулкий ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча ИСКХ ташкилотлари ҳамда истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланади. 3 Қоидаларнинг 49-бандида белгиланишича, фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади. Даъво аризасида кўрсатилишича, жавобгар фаолият кўрсатаётган пайтда даъвогар ходимлари томонидан ичимлик сув ва оқова тармоқлари кўздан кечирилганда, ичимлик суви тармоғига сув ҳисоблагич ўрнатмаган ҳолда диаметри Д-50 ммлик ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ичимлик сув тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва аниқланган ҳолат юзасидан даъвогар ходимлари томонидан 2025 йил 30 май куни 0268-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан Қоидаларнинг 94-бандига асосланиб, жавобгар ичимлик суви тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида даъвогарга зарар етказилган деб ҳисобланган ва тўлов миқдори Қоидаларнинг 87-банди “б” кичик бандида кўрсатилган формула бўйича 12 ой муддатга ҳисоб-китоб қилиниб, 274 244 113 сўм тўлов ҳисобланган ва жавобгардан ушбу суммани тўлаб бериш сўралган. Жавобгар томонидан етказилган зарар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган. Шу сабабдан, даъвогарнинг мурожаати асосида унинг манфаатида Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 274 244 113 сўм тўловни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган. Даъво аризасида ичимлик сув тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келинганлик ҳолати аниқланган ҳудудда жавобгар фаолият кўрсатиб келганлиги ва жавобгар ичимлик суви тармоғига сув ҳисоблагич ўрнатмаган ҳолда диаметри Д-50 ммлик ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олганлиги ҳолати даъвогарга зарар етказилган деб ҳисобланиб, жавобгарга нисбатан 274 244 113 сўм тўлов ундириш ҳақидаги даъво талаби билдирилишига асос қилиб келтирилган. Бироқ, ичимлик сув тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келинганлик ҳолати аниқланган ҳудуд ва у ерда мавжуд мол-мулклар жавобгарга тегишли эканлигини ёки жавобгар улардан ижара ҳуқуқи асосида ёки бўлмаса қонунчиликда назарда тутилган бошқача усулда фойдаланган ҳолда фаолият кўрсатганлигига оид бирор-бир асосли далил даъво аризасига илова қилинмаган ёхуд ишни биринчи инстанция судида кўриш мобайнида тақдим этилмаган, бундай далиллар иш материалларида ҳам мавжуд эмас. Иш материалларида мавжуд бўлган Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида назорат қилиш инспекцияси мутахассиси томонидан биринчи инстанция судига тақдим этилган хулосага кўра, жавобгар 2023 йил 19 июндаги 48-сонли алоқа хатига асосан ичимлик суви тармоғидан узилиши маълум қилинганлиги, бугунги кунда жавобгар ҳудудидан ўтувчи транзит ичимлик суви тармоғи мавжуд бўлиб, жавобгарга тегишли бўлмаган бино-иншоотларга ичимлик суви уланганлиги, ҳозирги кунда жавобгар ҳудудидаги барча ичимлик суви тармоқлари узилганлиги, жавобгар томонидан “Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб 4 юбориш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори талаблари бузилмаганлиги аниқланган. Қайд этиб ўтилган ҳолатлардан кўринадики, жавобгар ичимлик суви тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги, натижада даъвогарга зарар етказганлиги ҳақидаги даъвогарнинг важлари асоссиздир ва шу боисдан унинг бу важлари билан келишиб бўлмайди. Зеро, ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш мобайнида, шунингдек, ишни кассация инстанциясида қайта кўриш чоғида жавобгарга нисбатан билдирган даъво талабига асос қилиб келтирган ҳолатларни асосли далиллар билан исботлаб бера олмади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилган ҳолатлар шуни кўрсатадики, даъво аризаси асоссиз ва унда билдирилган даъво талаби исботлаб берилмаган. Бундай ҳолатда эса даъвогарнинг фойдасига жавобгардан 274 244 113 сўм тўлов ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириб бўлмайди ва мазкур талабни қаноатлантириш рад этилиши керак. Биринчи инстанция суди даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилган деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган ҳамда қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган. Биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқилган, даъвогарнинг келтирган барча важлари муҳокама қилиниб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган ёки нотўғри қўлланилмаган. Шунинг учун кассация шикоятида баён қилинган биринчи инстанция суди далилларни ҳар томонлама тўлиқ ва холисона текширмаганлиги, ишни бир томонлама, шошма-шошарлик билан, иш ҳужжатларини холисона таҳлил қилмай, муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳақиқий ҳолатни аниқламай қарор қабул қилганлиги ҳақидаги важлари асоссиздир. Шу боисдан улар билан келишиб бўлмайди. Судлов ҳайъати кассация шикоятида баён қилинган бошқа важлар ҳам улар асослантирилмаганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Шу сабабдан бу важларни ҳам далил сифатида қабул қилиб бўлмайди. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. 5 ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Кассация шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди. Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга асосланиб, ишни кассация инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклайди. Баён этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдириб, ундан республика бюджетига ишни кассация инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ 2 742 441,13 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 297, 299, 300, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати “Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. “Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 2 742 441,13 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф. Миров Ҳайъат аъзолари М. Умматова М. Умаров