Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2502/22004 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ў***************
Source ID b6400304-435f-4741-8e03-d31689f8114b Claim ID PDF Hash bddb22b51d9ba5a1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 445 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 12 январь 4-1501-2502/22004-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурорининг ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Д.Каримов, жавобгар вакили А.Худойназаров (ишончномага асосан), мутахассис Б.Ахмедовлар иштирокида, Фарғона туман прокурори даъвогар “***************” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “Ў***************” ДМ ҳисобидан 437 799 651 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона туман прокурори “***************” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ў***************” ДМ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 437 799 651 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят Молия ва Иқтисодиёт бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси фикр билдириб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён қилиб ва маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси бўйича эътироз билдириб, жавобгар бюджет ташкилоти эканлиги, умуман фаолият кўрсатмаётганлиги, лекин қарздорлик ҳисобланаётганлиги, амалдаги қонунчилик бўйича қарз вужудга келиши билан электр тармоғи узилиши кераклиги, лекин нима учундир электр таъминоти узилмасдан бюджет пуллари талон-тарож қилинаётгани, ушбу ҳудудда ҳисоблагичнинг ортидан ноқонуний равишда уланиб олган субъектлар мавжудлиги, улар томонидан ноқонуний фойдаланилган электр учун жавобгар тўлов қилмаслигини, барча ҳужжатлар бир томонлама эканлигини, электр таъминоти корхонаси кўплаб мурожаатларга қарамасдан тармоқни узмаётганлиги, энергия инспекцияси ўрганиш учун бормаганлиги, катта эҳтимол билан умуман бора олмаслигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида мутахассис судга фикрнома тақдим қилиб, “Ў***************” ДМ 110/10 кВли “Прогрес” подстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Асфальтний” узатмасини бошланғич нуқтасидаги (ячейкадаги) “Энергомера” русумли 012978184802760 рақамли электр ҳисоблагич орқали электр энергияси билан таъминлангани, жавобгарни эътирози бўйича унинг балансидаги электр тармоғига бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг уланганлиги ҳолати бўйича тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиши мумкинлиги, асосий истеъмолчининг умумий ҳисоблагичи таъминотчи билан ҳисоб-китоб учун асос бўлишини билдирди. Суд мажлисида учинчи шахслардан вакиллар иштирок этмади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона туман электр таъминоти корхонаси билан “Ў***************” ДМ ўртасида 2024 йил 01 январь кунги 450219-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш юзасидан шартнома имзоланган. Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Мазкур қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 437 799 651 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 437 799 651 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 8 755 993,02 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бу ҳолатда суд, жавобгарнинг суд мажлисида берган кўрсатмасида бюджет ташкилоти эканлиги, умуман фаолият кўрсатмаётганлиги, лекин қарздорлик ҳисобланаётганлиги, амалдаги қонунчилик бўйича қарз вужудга келиши билан электр тармоғи узилиши кераклиги, лекин нима учундир электр таъминоти узилмасдан бюджет пуллари талон-тарож қилинаётгани, ушбу ҳудудда ҳисоблагичнинг ортидан ноқонуний равишда уланиб олган субъектлар мавжудлиги, улар томонидан ноқонуний фойдаланилган электр учун жавобгар тўлов қилмаслигини, барча ҳужжатлар бир томонлама эканлигини, электр таъминоти корхонаси кўплаб мурожаатларга қарамасдан тармоқни узмаётганлиги ҳақидаги эътирозларидан келиб чиқиб, юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ўрганиш учун “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига хусусий ажрим киритишни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “***************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Ў***************” ДМ ҳисобидан 437 799 651 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Ў***************” ДМ ҳисобидан Республика бюджетига 8 755 993,02 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова