← Назад
Решение #2823634 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
15 119 символов
4-1804-2502/4018-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2026 йил 12 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХХ” МЧЖ
манфаатида жавобгар “ХХХХХ” МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасида
тузилган 18.07.2019-йилги 19/05-28-сонли ва 28.05.2019-йилги 19/05-10-сонли
шартномаларни бекор қилиш ҳамда 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигател
рақами №6DJJ30244, завод рақами №NS2
5ZZ3KJ007503, 70 502 HB
давлат рақамли бўлган “
N L 31.280 8x4 BB” русумли автокран ва
2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №6DJJ30354, завод рақами
№NS2
6ZZ6KJ007530, 70 371 HB давлат рақамли бўлган “
N L
31.280 8x4 BB” русумли юк ўзи ағдарувчи лизинг объектларини техник
жиҳатдан соз ҳолда қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни тарафлардан: даъвогар вакили хххх (ишончнома асосида) иштирокида
ўз биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси даъвогар “ХХХХХ” МЧЖ (бундан кейин матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ХХХХХ” МЧЖ (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
тарафлар ўртасида тузилган 18.07.2019-йилги 19/05-28-сонли ва 28.05.2019йилги 19/05-10-сонли шартномаларни бекор қилиш ҳамда 2019 йилда ишлаб
чиқарилган,
двигател
рақами
№6DJJ30244,
завод
рақами
№NS2
5ZZ3KJ007503, 70 502 HB давлат рақамли бўлган “
N L
31.280 8x4 BB” русумли автокран ва 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигател
рақами №6DJJ30354, завод рақами №NS2
6ZZ6KJ007530, 70 371 HB
давлат рақамли бўлган “
N L 31.280 8x4 BB” русумли юк ўзи ағдарувчи
лизинг объектларини техник жиҳатдан соз ҳолда қайтаришни сўраган.
Суд мажлисида Палата вакили иштирок этмади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини такрорлаб,
жавобгар томонидан лизинг тўловларини амалга оширишда тўлов жадвалини
мунтазам равишда бузиб келаётганлигини, юзага келган қарздорлик бугунги
кунга
қадар
тўланмаганлигини,
низо
юзасидан
келишувга
эришилмаганлигини билдириб, суддан даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Аввалги суд муҳокамаларида иштирок этган жавобгар вакили
қарздорликларни баратараф этиб, низони келишув йўли билан ҳал этиш учун
муддат беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни Палата ва жавобгар вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар лизинг
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил
28 майда 19/05-10-сонли лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан
даъвогар (лизинг берувчи) жавобгар (лизинг олувчи)нинг буюртмаси асосида
“
N L 31.280 8x4 BB” русумли бир дона Автосамосвални “IDE L
EHNO UNI ” МЧЖ ва қўшма корхона шаклидаги “JV
N ut -Uzb kist n”
МЧЖдан ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва шартномада белгиланган лизинг
шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун келгусида сотиб
олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига 10 йил муддатга лизингга бериш,
жавобгар эса лизинг объектини қабул қилиш ва тўлов жадвалига мувофиқ
лизинг тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандида, лизинг объектининг бошланғич (дастлабки)
қиймати 612 100 000 сўмга тенглиги, 3.2-бандида эса, лизинг муддати
давоҳрида лизинг ставкасининг (маржа) миқдори йилига 8 (саккиз) фоиз
миқдорида этиб белгиланганлиги қайд этилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2019 йил 18 июлда 19/05-28-сонли
лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар (лизинг берувчи)
жавобгар (лизинг олувчи)нинг буюртмаси асосида “
N L 31.280 6x4 BB”
русумли, 25 тонна юк кўтаришга мослашган 1 (бир) дона Автокранни қўшма
корхона шаклидаги “JV
N
ut -Uzb kist n” МЧЖдан ўзига мулк
қилибсотиб олиш ва шартномада белгиланган лизинг шартларида ҳақ эвазига
эгалик қилиш ва фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан 10 йил
муддатга лизингга бериш, жавобгар эса лизинг объектини қабул қилиш ва
тўлов жадвалига мувофиқ лизинг тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 3.1-бандида, лизинг объектининг бошланғич (дастлабки)
қиймати 1 376 000 000 сўмга тенглиги, 3.2-бандида эса, лизинг муддати
давоҳрида лизинг ставкасининг (маржа) миқдори йилига 8 (саккиз) фоиз
миқдорида этиб белгиланганлиги қайд этилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.4.1-бандига мувофиқ
лизинг олувчи лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатда тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга
2019 йил 24 майдаги топшириш-қабул қилиш далолатномага асосан умумий
қиймати 612 100 000 сўмлик 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами
№6DJJ30354, завод рақами №NS2
6ZZ6KJ007530, “
N L 31.280 8x4
BB” русумли лизинг объекти автосамосвал, 2019 йил 23 июлдаги топширишқабул қилиш далолатномага асосан умумий қиймати 1 376 000 000 сўмлик
2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №6DJJ30244, завод рақами
№NS2
6ZZ3KJ007503, “
N L 31.280 6x4 BB” русумли юк кўтариш
қуввати 25 тоннали Автокран лизинг объекти топширилган.
Жавобгар томонидан лизинг шартномаси бўйича тасдиқланган тўлов
режаси шартларига риоя қилмаслиги оқибатида 2025 йил 01 ноябрь ҳолатига
28.05.2019-йилги 19/05-10-сонли шартнома бўйича 16 229 241 сўм, 18.07.2019йилги 19/05-28-сонли шартнома бўйича 36 954 030 сўм қарздорлик вужудга
келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 19 сентябрдаги 24-сонли
талабнома билан мурожаат қилиниб, унга кўра шартномада лизинг тўловлари
графиги икки марта бузилганда шартнома бир тарафлама бекор қилиниши ва
техника олиб қўйилиши белгиланганлиги, шу сабабли 18.07.2019 йилдаги
19/05-28-сонли ва 28.05.2019 йилдаги 19/05-10-сонли лизинг шартномаларини
бекор қилиш таклиф этилган.
Бироқ, талабнома ихтиёрий бажарилмаган ва Палата
даъвогар
манфаатида судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган.
ФКнинг 597-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига кўра, агар
лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи
лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш
шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан
жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни
амалга ошириши шарт; Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда
бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки
гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг
объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни
талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартномаларнинг 10.2-бандига асосан,
Лизинг олувчи ушбу шартномаларнинг 3 ва 4-бандларида келишилган
муддатларда аванс тўловини тўлиқ тўламаса ва суғурта полисини, Кафиллик
шартномаси ёки гаров таъминотини тақдим этмаса, лизинг тўловларини ўз
вақтида тўламаса ҳамда Лизинг берувчи томонидан ёзма равишда юборилган
расмий огоҳлантириш хати асосида берилган қўшимча 30 кунлик вақт
мобайнида ҳам ушбу мажбуриятини бажармаса, у ҳолда Лизинг берувчи
шартномадан воз кечишга, яъни шартномани муддатидан олдин бир
тарафлама бекор қилишга, лизинг объектини қайтариб олишга ва
шартноманинг бажарилмаслиги туфайли етказилган зарар (лизинг тўловидан
қарздорлик, пеня ва бошқа зарарлар)ни ундириб олишга ҳақли. Бунда Лизинг
берувчи Лизинг олувчини расмий огоҳлантиргани ҳолда унга хулоса қилиш
ва ўз мажбуриятини бажариш учун 30 кунлик муддат беради.
Ушбу ҳолатда жавобгар томонидан тўлов жадвали юзасидан тўловлар
кечиктирилган ҳолда амалга оширилган ҳамда даъвогар томонидан расмий
талабнома тақдим этилгандан сўнг ҳам шартномаларга асосан юзага келган
қарздорликлар тўлиқ бартараф этилмаган.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг
талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича
бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”
2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарорида ҳам тушунтириш берилган бўлиб,
Пленум қарорининг 6.1-бандида, судлар инобатга олишлари керакки,
шартномада белгиланган лизинг тўловлари муддати мунтазам равишда
бузилганлиги лизинг шартномасини жиддий тарзда бузиш деб ҳисобланади.
ФК 34-бобининг 6-параграфида ва Қонунда лизинг тўловлари тартиби
ва муддатларини мунтазам бузиш тушунчаси белгиланмаганлиги сабабли,
судлар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг
шартномасидан
келиб
чиқадиган
низоларни
кўришда
ФК 551моддасининг қоидаларини қўллашлари лозим. ФК 551-моддаси биринчи
қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, агар ижарага олувчи шартномада
белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса, мулк ижараси шартномаси
ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор
қилиниши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Шунингдек, “Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
11-моддаси, биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига асосан, қонунчиликда
ёки лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг
олувчидан лизинг объектини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгалиги назарда
тутилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан лизинг шартномалари бўйича
лизинг тўловларини амалга ошириш мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмасдан шартнома шартлари жиддий равишда бузилган бўлиб, суд
даъвогарнинг 18.07.2019-йилги 19/05-28-сонли ва 28.05.2019-йилги 19/05-10сонли шартномаларни бекор қилиш ҳамда 2019 йилда ишлаб чиқарилган,
двигател рақами №6DJJ30244, завод рақами №NS2
5ZZ3KJ007503, 70 502
HB давлат рақамли бўлган “
N L 31.280 8x4 BB” русумли автокран ва
2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №6DJJ30354, завод рақами
№NS2
6ZZ6KJ007530, 70 371 HB давлат рақамли бўлган “
N L
31.280 8x4 BB” русумли юк ўзи ағдарувчи лизинг объектларини техник
жиҳатдан соз ҳолда қайтариш ҳақидаги талабларини асосли деб ҳисоблайди
ва даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъво аризалари
бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида давлат божи
тўланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Лизинг
муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини иқтисодий
судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 8.1бандида, судларга тушунтирилсинки, лизинг объектини қайтариш
тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи қайтарилган
лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади деб
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосли деб топилган шартномаларни
бекор қилиш ҳақидаги иккита номулкий тусдаги талаби бўйича 8 240 000 сўм
ҳамда қайтарилиши сўралган лизинг объектларининг қиймати (1 376 000 000
сўм ва 612 100 000)дан келиб чиқиб 39 762 000 сўм, жами 48 002 000 сўм
давлат божи жавобгардан республика бюджетига ундирилиши лозим бўлади.
Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топиб, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб,
қарор
қилди:
даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ХХХХХ” МЧЖ ва жавобгар “ХХХХХ” МЧЖ ўртасида
тузилган 18.07.2019-йилдаги 19/05-28-сонли ва 28.05.2019-йилдаги 19/05-10сонли лизинг шартномалари бекор қилинсин.
Жавобгар “ХХХХХ” МЧЖдан лизинг объекти бўлган 2019 йилда ишлаб
чиқарилган,
двигател
рақами
№6DJJ30244,
завод
рақами
№NS2
5ZZ3KJ007503, 70 502 HB давлат рақамли бўлган “
N L
31.280 8x4 BB” русумли автокран ва 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигател
рақами №6DJJ30354, завод рақами №NS2
6ZZ6KJ007530, 70 371 HB
давлат рақамли бўлган “
N L 31.280 8x4 BB” русумли юк ўзи ағдарувчи
лизинг объектлари даъвогар “ХХХХХ” МЧЖга қайтарилсин.
Жавобгар “ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ХХХХХ” МЧЖ
ҳисобига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан:
- республика бюджетига 48 002 000 сўм давлат божи;
-Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова