Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/10063 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Қарши туман Ободонлаштириш бошқармаси
Source ID b1e98efa-390f-44a0-b567-675504eb7135 Claim ID PDF Hash d2a8bb2fcacdd5d2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 65-моддаси Конституция 65 law
Конституциянинг 138-моддаси Конституция 138 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 360 символов
4-1801-2503/10063-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2026 йил 12 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ” МЧЖ манфаатида жавобгар “ ” ДМга нисбатан 7 067 597 сўм асосий қарз ва 3 533 798 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасини жалб қилган ҳолда, тарафлардан: даъвогар вакили: (раҳбар) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ ” МЧЖ манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ” ДМга нисбатан 7 067 597 сўм асосий қарз ва 3 533 798 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, қарздорлик бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси судга маълумотнома тақдим этиб, даъвогар "E'ZOZ ET N SERVIS" МЧЖ билан жавобгар Қарши туман Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида 9.12.2020йилда 2.300.000 сўм миқдорида тузилган 46-сонли, 22.12.2020-йилда 1.012.000 сўм миқдорида тузилган 51-сонли шартномалар бўйича тўлиқ тўловлар амалга оширилганлиги, 5.04.2021-йилда 10.800.000 сўм миқдорида тузилган 23-сонли шартнома бўйича 2.400.000 сўм тўлов амалга оширилмасдан қолганлигини ва 31.05.2022-йилда 5.000.000 (беш миллион) сўм миқдорида тузилган 35-сонли шартнома бўйича 3.374.999 сўм тўлов амалга оширилганлиги, 1.125.000 сўм тўлов амалга оширилмасдан қолганлигини ва юқорида қайд этилган шартномалар Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўбасида рўйхатдан ўтганлигини маълум қилиб, иш ҳажмининг кўплиги сабабли ишни ғазначилик хизмати вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўрган. Суд муҳокамасига қадар прокурор музокара нутқи тақдим қилиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар, учинчи шахслар ва прокурор ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, тараф вакилининг низо юзасидан тушунтиришларини эшитиб, Ғазначилик хизмати томонидан тақдим этилган маълумотномалар ва прокурорнинг музокара нутқи билан танишиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 65-моддасига мувофиқ, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 09 декабрда 46-сонли, 2020 йил 22 декабрда 51-сонли, 2021 йил 05 апрелда 23-сонли, 2022 йил 31 майда 35-сонли сиқилган газ маҳсулотини етказиб бериш шартномалари тузилган бўлиб, уларнинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га шартномада назарда тутилган маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 1.3-бандига асосан махсулот етказиб бериш санаси истеъмолчининг автомобилларига газ олинган сана ҳисобланиши белгиланган. Шартномаларнинг 2.3-бандига асосан харидор маҳсулот қийматининг 100 фоизлик қисмини етказиб берувчининг банк ҳисоб рақамига олдиндан тўлаш мажбуриятини олган. Шартномалар шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 24 354 596,14 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган ва натижада қарздорлик юзага келган. Мавжуд қарздорликни узиш талаби билан даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган. Аниқланишича, Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг судга тақдим қилган маълумотномасига асосан тарафлар ўртасида 9.12.2020 йилдаги 2.300.000 сўм миқдорида тузилган 46-сонли, 22.12.2020-йилда 1.012.000 сўм миқдорида тузилган 51-сонли шартномалар бўйича тўлиқ тўловлар амалга оширилган. Бироқ, тарафлар ўртасида 5.04.2021 йилда 10.800.000 сўм миқдорида тузилган 23-сонли шартнома бўйича 2.400.000 сўм ва 31.05.2022 йилда 5.000.000 (беш миллион) сўм миқдорида тузилган 35-сонли шартнома бўйича 1.125.000 сўм тўлов амалга оширилмасдан қолган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган, ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтиб кучга кирган шартномалар бўйича етказиб берилган маҳсулотлар бўйича жами 3 525 000 сўм қарздорлик тўланмасдан қолганлиги ҳолати тарафлар ўртасида тузилган шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг судга тақдим қилган маълумотномаси билан ўз тасдиғини топди. Шу боисдан суд даъвогарнинг жавобгардан 7 067 597 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини қисман асосли деб ҳисоблайди ва жавобгардан даъвогар фойдасига 3 525 000 сўм асосий қарз ундиришни ва қарздорликнинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 3 533 798 сўм жарима ундиришни сўраган. ФК 333-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласида белгиланишича, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шартномаларнинг 2.4-бандида, олинган газ маҳсулоти учун белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаганда Истеъмолчи ҳар бир кечиктирилган кунга тўланмай қолган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида жарима тўлаши қайд этилган. Даъвогар даъво талабида жавобгардан 7 067 597 сўм асосий қарзнинг 50 фоизи миқдорида жарима ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдида шартномаларга асосан қарздорлигининг 3 525 000 сўм қисми ўз тасдиғини топилганлигини инобатга олиб, суд жариманинг асосий қарзнинг 50 фоизи миқдорида, яъни 1 762 500 сўмлик қисмини асосли деб топади. Шу билан биргаликда, ФК 326-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бинобарин суд даъво аризасида талаб қилинган пеня миқдорини бузилган мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва пеня миқдорини 400 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади ИПКнинг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ” ДМ ҳисобидан даъвогар “ ” МЧЖ фойдасига 3 525 000 сўм асосий қарз, 400 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ ” ДМ ҳисобидан республика бюджетига 206 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ ” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 206 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова