Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1804-2502/3744 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e9620da2-7803-4706-be2b-940f5d0dd107 Claim ID PDF Hash 7cd4d72e1c431ee6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 63-моддаси онуннинг 63 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
онунининг 63-моддаси онуни 63 law
ФКнинг 313-моддаси ФКнинг 313 law
ФКнинг 319-моддаси ФКнинг 319 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 18 263 символов
4-1804-2502/3744-сонли иш бўйича ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2026 йил 12 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, даъвогар "ХХХХХ" МЧЖнинг жавобгар "ХХХХХ" МЧЖга нисбатан шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ва қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ишга “Ххххх” МЧЖ ва “Ххххх” МЧЖларни жавобгарлар сифатида жалб этган ҳолда, тарафлардан даъвогар вакили: хххх (раҳбар, тугатиш бошқарувчиси), жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ вакили: ххххх (ишончнома асосида)лар иштирокида, ўз биносида видеоконфренцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Ххххх” МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан уч томонлама шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ва 1 227 460 489,71 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 26 ноябрдаги ажрими билан “Ххххх” МЧЖ ва “Ххххх” МЧЖлар ишга жавобгар сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаблари ва даъво асосига аниқлик киритиш тўғрисида аризалар тақдим қилиб, даъво талабида сўралган уч томонлама шартномалар сифатида 2023 йил 10 майдаги №1/1сонли "ХХХХХ" МЧЖ (қарздор), “Ххххх” МЧЖ (қабул қилувчи томон) ва "ХХХХХ" МЧЖ (ўтказувчи томон) ўртасидаги, шунингдек 2023 йил 18 майдаги №1/2-сонли "ХХХХХ" МЧЖ, “Ххххх” МЧЖ ва “ХХХХХ” МЧЖлар ўртасидаги уч томонлама шартномаларни тушунишни, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 63-моддаси талабларига асосан қарздорнинг ҳолатини жиддий ёмонлаштирадиган нарх бўйича мол-мулкни текинга ёки тўлов асосида топшириш тўғрисидаги битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, жамият томонидан ҳақдорлик текинга бериб юборилганлигини таъкидлаб, жавобгар томонидан 460 489,71 сўм қарздорлик тўлаб берилганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ вакили даъвога нисбатан эътироз билдириб, тарафлар ўртасида қонун талаблари бўйича шартномалар тузилганлигини, 2023 йилда ташкилотларнинг солиқ ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини, шартнома бўйича барча мажбуриятларини тўлиқ бажарганлигини, шартномалар 2023 йилда тузилганлигини, 2023 йил 16 февралдаги 03/2023-сонли шартнома бўйича 460 489,71 сўм қарздорлик қолганлигини, бироқ, ушбу қарздорликни 2026 йил 07 январда тўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар сифатида жалб қилинган “Ххххх” МЧЖ ва “Ххххх” МЧЖ ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгарлар “Ххххх” МЧЖ ва “Ххххх” МЧЖлар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талаби ва асосига аниқлик киритиш ҳақидаги аризаларини қабул қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талаблари ва даъво асосига аниқлик киритиш тўғрисида аризаларини иш юритишга қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 майдаги 4-1001-2515/42528-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра "ХХХХХ" МЧЖ соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланиб, тугатиш бошқарувчи этиб М.Ахмедов тайинланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 144-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар тугатиш бошқарувчисининг зиммасига ўтади, жумладан унинг зиммасига қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини, дебиторлик қарздорликларини ундириш, учинчи шахслардаги мол-мулкларини қидириб топиш чораларини кўриш мажбуриятлари ҳам юклатилган. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздор "ХХХХХ" МЧЖнинг сотувчи сифатидаги ҳисоб-фактуралари ўрганилганда, 2021-2023 йиллардаги №1, №2/2023 ва №3/203-сонли шартномаларга асосан жавобгарга жами 1 356 761 129,71 сўмлик қурилиш материаллари сотилганлиги, жавобгар томонидан 129 300 640 сўм тўловлар амалга оширилиши натижасида 1 227 460 489,71 сўм қарздорлик қопланмасдан қолганлиги аниқланган. Ушбу дебитор қарздорликни ундириш юзасидан жавобгарга 2025 йил 10 сентябрь кунида 01/15-2025-сонли талабнома юборилган. Жавобгар талабномага жавобан, "ХХХХХ" МЧЖ, “Ххххх” МЧЖ ва "ХХХХХ" МЧЖ ўртасида тузилган 2023 йил 10 майдаги 1/1-сонли; ХХХХХ" МЧЖ, “Ххххх” МЧЖ ва "ХХХХХ" МЧЖ ўртасида тузилган 2023 йил 18 майдаги 1/2-сонли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаларига асосан жавобгар томонидан 1 227 000 000 сўм пул маблағлари “Ххххх” МЧЖ ва “Ххххх” МЧЖларга ўтказиб берилганлигини, қолган 460 489,71 сўм қарздорликни 10 иш кунида қоплаб беришини маълум қилган. Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан тақдим қилинган “ХХХХХ” МЧЖнинг сотувчи ва олувчи ҳисобварақ-фактураларига кўра “ХХХХХ” МЧЖ билан “Ххххх” МЧЖ ҳамда “ХХХХХ” МЧЖлар ўртасида маҳсулот олди-сотдиси ва хизмат кўрсатиш амалга оширилмаганлиги, шунингдек, “ХХХХХ” МЧЖнинг ягона ҳисобрақами очилган "ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНКИ" АТБ Бош офиси томонидан 01.01.2022 йилдан 25.08.2025 йилгача бўлган даврдаги “ХХХХХ” МЧЖнинг банк айланмаларида “Ххххх” МЧЖ ва “ХХХХХ” МЧЖ томонидан “ХХХХХ” МЧЖга пул маблағи ўтказиб берилмаганлиги ёки қабул қилинмаганлиги сабабли, даъвогар 2023 йил 18 майдаги 1/2-сонли ва 2023 йил 10 майдаги 1/1- сонли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди: “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 63-моддасига асосан қарздор тузган ҳар қандай битим, шу жумладан қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига ёки ташқи бошқарув ёхуд суд санацияси тартиб-таомиллари жорий этилгунига қадар тузган битим қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар битимлар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар уч йил ичида қарздор ёки унинг вакили томонидан тузилган ва ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115 — 126-моддаларида ва ушбу Қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан ташқари тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган қуйидаги битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин: қарздор томонидан тузилган паст қийматдаги битимлар, шу жумладан ўз товарларини айни шу турдаги товарлар билан айирбошлаш ёки ҳадя қилиш орқали тузилган битимлар; битим нархи ва (ёки) ундаги бошқа шартлар айнан шунга ўхшаш тузилган битим билан солиштирилганда қарздорнинг ҳолатини жиддий равишда ёмонлаштирса, агар ушбу битим молиявий йўқотишларга олиб келган бўлса; шунга ўхшаш ёки айни шундай мол-мулкнинг нархидан фарқ қиладиган ва кредиторлар манфаатларига зарар етказмаган бўлса ҳам қарздорнинг ҳолатини жиддий ёмонлаштирадиган нарх бўйича мол-мулкни текинга ёки тўлов асосида (шу жумладан вақтинчалик фойдаланишга) топшириш тўғрисида битим; битим бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантиришга олиб келса; қарздорнинг мол-мулкини ҳадя қилиш шартномалари, бундан доимий тижорат операцияларида тузиладиган шартномалар мустасно, агар улар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилишидан бир йил олдин тузилган битимлардан сезиларли даражада фарқ қилса. Мазкур ҳолатда, "ХХХХХ" МЧЖ, “ХХХХХ” МЧЖ ва "ХХХХХ" МЧЖ ўртасида тузилган 2023 йил 10 майдаги 1/1-сонли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ва қарзни ўтказиш ҳақидаги уч томонлама шартномага асосан, даъвогар жавобгарлар “ХХХХХ” МЧЖ ва "ХХХХХ" МЧЖ ўртасида 2023 йил 28 апрель кунида тузилган солиштирма далолатномага асосан дебитор қарздорликнинг 577 000 000 сўмини талаб қилиш ҳуқуқини “ХХХХХ” МЧЖга ўтказиши, “ХХХХХ” МЧЖ дебитор қарздорликни талаб қилиш ҳуқуқини қабул қилиши белгиланган. Ушбу шартномага асосан жавобгар томонидан “ХХХХХ” МЧЖга 2023 йил 7 июнда 150 000 000 сўм, 2023 йил 9 июнда 400 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Шу билан бирга “ХХХХХ” МЧЖнинг жавобгар олдидаги 27 000 000 сўм қарздорлиги ўзаро ҳисобга олиниб, шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган. Шунингдек, ХХХХХ" МЧЖ, “Ххххх” МЧЖ ва "ХХХХХ" МЧЖ ўртасида тузилган 2023 йил 18 майдаги 1/2-сонли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ва қарзни ўтказиш ҳақидаги уч томонлама шартномага, даъвогар жавобгарлар “Ххххх” МЧЖ ва "ХХХХХ" МЧЖ ўртасида 2023 йил 28 апрель кунида тузилган солиштирма далолатномага асосан дебитор қарздорликнинг 650 000 000 сўмини талаб қилиш ҳуқуқини “Ххххх” МЧЖга ўтказиши, “Ххххх” МЧЖ дебитор қарздорликни талаб қилиш ҳуқуқини қабул қилиши белгиланган. Мазкур шартномага мувофиқ, жавобгар томонидан “Ххххх” МЧЖга 2023 йил 6 июлда 500 000 000 сўм, 2023 йил 2 августда 15 000 000 сўм, 2023 йил 29 сентябрда 40 000 000 сўм, 2023 йил 31 октябрда 30 000 000 сўм, 2023 йил 14 ноябрда 30 000 000 сўм, 2023 йил 28 ноябрда 15 000 000 сўм, 2024 йил 9 январда 20 000 000 сўм жами 650 000 000 сўм маблағлар ўтказиб берилиб, мажбуриятлар тўлиқ бажарилган. Суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган даъвогар ва жавобгар “Ххххх” МЧЖ ўртасида 2023 йил 3 март куни тузилган шартномага асосан жавобгар “Ххххх” МЧЖ томонидан даъвогарга 2023 йил 6 март кунидаги 1сонли ҳисоб-фактурага асосан етказиб берилган 748 136 640,02 сўмлик қурилиш материаллари бўйича даъвогарнинг қарздорлиги вужудга келган. Бундан ташқари, даъвогар ҳамда жавобгар “ХХХХХ” МЧЖ ўртасидаги 2023 йил 10 мартдаги 12-сонли шартномага мувофиқ 2023 йил 13 март кунидаги 5-сонли ҳисоб-фактурага асосан олинган 499 999 760,06 сўмлик авто эҳтиёт қисмлар бўйича даъвогарнинг қарздорлиги юзага келган. ФКнинг 313-моддасига асосан, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. ФКнинг 319-моддасида кўра, кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечишига, башарти у қонунчиликка ёки шартномага зид бўлмаса, йўл қўйилади. ФК 345-моддасига мувофиқ, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилган тақдирда қарздор ўзининг дастлабки кредиторга муқобил талабини янги кредиторнинг талабига қарши ҳисобга ўтказишга ҳақли. Агар талаб қарздор бу талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилгани тўғрисидаги билдиришни олган пайтгача мавжуд бўлган асосга кўра вужудга келган бўлса ва талаб қилиш муддати ана шу билдириш олингунча келган бўлса ёки ушбу муддат кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган бўлса, ҳисобга олиш амалга оширилади. ФК 343-моддасида, муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади, деб келтирилган. Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар қонунчилик талабларига мутаносиб тарзда тузилган бўлиб, шартномалар бўйича олинган мажбуриятлар тўлиқ амалга оширилган. Даъвогар томонидан уч томонлама шартномаларнинг ҳақиқий эмаслиги, ушбу шартномаларнинг тузилиши даъвогарнинг ҳолатини жиддий ёмонлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги, даъво аризасида келтирилган важлар далиллар билан исботлаб берилмаганлигини инобатга олиб, суд суд даъвогарнинг 2023 йил 18 майдаги 1/2-сонли ва 2023 йил 10 майдаги 1/1-сонли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги уч томонлама шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини қаноатлантришини рад этишни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 1 227 460 489,71 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга 2021-2023 йиллардаги 2/2023 ва 3/2023-сонли шатномаларга асосан умумий қийматда 1 356 761 129,71 сўмлик қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган бўлиб, жавобгар томонидан олинган маҳсулотлар учун 129 300 640 сўм тўловлар амалга оширилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 1 227 460 489,71 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Бироқ, жавобгар томонидан 2023 йил 18 майдаги 1/2-сонли ва 2023 йил 10 майдаги 1/1-сонли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаларига асосан юзага келган қарздорликнинг 650 000 000 сўми “Ххххх”МЧЖга ва 577 000 000 сўми “ХХХХХ” МЧЖга, қолган 460 489,71 сўми суд муҳокамаси давомида "ХХХХХ" МЧЖга тўлаб берилиб, қарздорлик тўлиқ бартараф этилган. Шу боисдан суд, даъвогарнинг жавобгардан 1 227 460 489,71 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъво аризалари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Суд юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 9 209,79 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа ҳаражатлари, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 32 780 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 74, 118, 128, 166, 170, 176-180-моддаларига асосан, қарор қилди: даъвогар "ХХХХХ" МЧЖнинг даъво талаблари ва даъво асосига аниқлик киритиш тўғрисидаги аризалари иш юритишга қабул қилинсин. Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар "ХХХХХ" МЧЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажати; - республика бюджетига 9 209,79 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа ҳаражатлари ундирилсин. Даъвогар "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 32 780 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова