Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/22005 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 66471ed5-08cb-4ce2-aaab-215df7ff9420 Claim ID PDF Hash 7a0af8d30d5b248c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
ФКнинг 951-моддаси ФКнинг 951 law
одисаси юз берганлиги юзасидан ФКнинг 951-моддаси одисаси юз берганлиги юзасидан ФК 951 law
Текст решения 16 732 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 12 январь 4-1501-2501/22005-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Юсупов, жавобгар «ХХХ» АЖ вакили (ишончномага асосан) Н.Мўйдиновларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “ХХХ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар ЯТТ “ХХХ” ва «ХХХ» акциядорлик жамиятидан жами 73 769 923 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ «ХХХ» манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ЯТТ “ХХХ” ҳамда «ХХХ» акциядорлик жамияти ҳисобидан кредитнинг муддати ўтмаган асосий қисмидан 61 866 667 сўм, кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 2 133 333 сўм, кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиздан 9 769 923 сўм, жами 73 769 923 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар «ХХХ» АЖ вакили суд мажлисида даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, даъвогар томонидан суғурта шартномасининг 5-бўлимида белгиланган тартибда суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан ариза билан мурожаат қилмаганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни рад этилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ «ХХХ» Фарғона банк хизмати офиси билан ЯТТ “ХХХ” ўртасида 2025 йил 17 февраль кунги 43-сонли микрокредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга компютер ўйинлари ташкил қилиш учун ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш мақсадида 64 000 000 сўм миқдорида, 2025 йил 17 февралдан 2028 йил 16 февралгача бўлган муддатга, йиллик 25 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб берилган. Мазкур шартноманинг 5.1.3.-бандига кўра, Қарз олувчи томонидан мазкур микрокредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда Банк, микрокредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда микрокредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ажратилган микрокредитни муддатидан олдин ундириши мумкинлиги кўрсатилган. Жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим. 2 Ушбу Пленум қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. ФКнинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан кредитнинг муддати ўтмаган асосий қисмидан 61 866 667 сўм, кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 2 133 333 сўм, кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиздан 9 769 923 сўм, жами 73 769 923 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар «ХХХ» акциядорлик жамиятидан солидар тартибда жами 73 769 923 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Мазкур кредит таъминоти сифатида АТБ «ХХХ» Фарғона банк хизмати офиси (“Суғурта қилдирувчи”), «ХХХ» акциядорлик жамияти Марғилон шаҳар суғурта маркази (“Суғурталовчи”) ва ЯТТ «ХХХ» (“Қарз олувчи”) ўртасида 2025 йил 17 февраль кунги 11-06/071110000022-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси тузилган ҳамда суғурта полиси берилган. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 3.1.-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларнинг бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ҳамда кредит қарздорлиги (кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни, пеняни) кредит 3 шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаганлиги ҳисобланади. Ушбу суғурта шартномасининг 5.1.-бандига кўра, суғурта пули (товони) Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчига Қарздорнинг кредит шартномаси бўйича мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, кредитнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисми миқдорида, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам суғурта пули (товони)дан ошмаган миқдорда тўлаб берилади. Ушбу шартнома бўйича суғурта пулига нисбатан тўқсон беш фоиз миқдорида шартсиз франшиза қўлланилади. Суғурта товони аниқлашда аниқланган зарар миқдоридан франшиза суммаси чегирилади. Шартноманинг 10.1.-бандига кўра, Суғурталовчи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар билан Қарз олувчи билан бирга кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта пули (товони) миқдорида Суғурта қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлади деб белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгар «ХХХ» АЖга 2025 йил 17 сентябрь кунги 11/01-499/158-сонли хабарнома ва талабнома ҳамда 2025 йил 24 сентябрь кунги 11/01-502-сонли суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан хабарнома юборилган бўлсада, мазкур хабарнома, мурожаатлар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу суғурта шартномаси иловасига кўра, суғурта пули 80 000 000 сўм кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15.2.–бандига кўра, агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг «ХХХ» акциядорлик жамиятидан солидар тартибда жами 73 769 923 сўм кредит қарздорлигини ундириш талаби бўйича қисман «ХХХ» акциядорлик жамиятининг солидар тартибда 4 жавобгарлигини 4 000 000 сўм доирасида ундиришни белгилашни лозим деб топди. Бундан ташқари, жавобгар «ХХХ» АЖ вакили суд мажлиси жараёнида даъвогар томонидан суғурта шартномасининг 5-бўлимида белгиланган тартибда суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан ариза билан мурожаат қилмаганлиги бўйича билдирган важларига қуйидагиларга асосан қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 2.3.-бандига кўра, мазкур шартномага мувофиқ, Суғурта қилдирувчи ва Қарз олувчи, Суғурталовчига тақдим этилган ҳужжатлар ва Ариза-сўровномадаги ва ҳар қандай иловалардаги маълумотлар ушбу шартноманинг ажралмас қисми эканлигини, шунингдек ишончли ва ҳақиқатга тўғри келувчи маълумотларга эга эканлигини тасдиқлайдилар. Шартноманинг 2.4.-бандига кўра, кредит шартномасига асосан таъминот сифатида гаровга олинган мол-мулклар ва бошқа таъминот турларига ундирув қаратилган ёки қаратилмаганлигидан қатъий назар, Суғурта қилдирувчи мазкур шартнома шартлари ва муддатлари доирасида қарздорликни суғурталанган қисмини Суғурталовчидан талаб қилади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 12.–банди биринчи ва иккинчи хатбошисига кўра, ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланган. Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаганлиги белгиланган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгар «ХХХ» АЖга 2025 йил 17 сентябрь кунги 11/01-499/158-сонли хабарнома ва талабнома ҳамда 2025 йил 24 сентябрь кунги 11/01-502-сонли суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан ФКнинг 951-моддаси тартибида мурожаат қилинган ҳамда жавобгар вакили томонидан қабул қилиб олинган. Шунингдек, ушбу суғурта шартномасининг 2.3.-бандига кўра, Суғурталовчига тақдим этилган ҳужжатлар ва Ариза-сўровномадаги ва ҳар қандай иловалардаги маълумотлар ушбу шартноманинг ажралмас қисми эканлигини, шунингдек ишончли ва ҳақиқатга тўғри келувчи маълумотларга эга эканлигини тасдиқлайдилар деб белгиланганлигидан келиб чиқилганда, 5 даъвогарнинг хабарнома ёки талабнома шаклидаги мурожаатлари жавобгар томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозим бўлган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризани қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгарлардан солидар тартибда кредитнинг муддати ўтмаган асосий қисмидан 61 866 667 сўм, кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 2 133 333 сўм, кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиздан 9 769 923 сўм, жами 73 769 923 сўм кредит қарздорлиги ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 1 475 398,46 сўм давлат божини ундиришни ҳамда «ХХХ» АЖнинг жавобгарлиги солидар тартибда 4 000 000 сўм доирасида ундиришни белгилашни лозим деб топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «Бизнесни Ривожлантириш банк» фойдасига жавобгар ЯТТ “ХХХ” ва «ХХХ» акциядорлик жамиятидан солидар тартибда кредитнинг муддати ўтмаган асосий қисмидан 61 866 667 сўм, кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 2 133 333 сўм, кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиздан 9 769 923 сўм, жами 73 769 923 сўм кредит қарздорлиги ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. «ХХХ» акциядорлик жамиятининг жавобгарлиги солидар тартибда 4 000 000 сўм доирасида ундириш белгилансин. Даъво аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ЯТТ “ХХХ” ҳисобидан Республика бюджетига 1 475 398,46 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев 6 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2026 йил 12 январь 4-1501-2501/22005-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Юсупов, жавобгар «ХХХ» АЖ вакили (ишончномага асосан) Н.Мўйдиновларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “ХХХ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар ЯТТ “ХХХ” ва «ХХХ» акциядорлик жамиятидан жами 73 769 923 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «Бизнесни Ривожлантириш банк» фойдасига жавобгар ЯТТ “ХХХ” ва «ХХХ» акциядорлик жамиятидан солидар тартибда кредитнинг муддати ўтмаган асосий қисмидан 61 866 667 сўм, кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 2 133 333 сўм, кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиздан 9 769 923 сўм, жами 73 769 923 сўм кредит қарздорлиги ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. «ХХХ» акциядорлик жамиятининг жавобгарлиги солидар тартибда 4 000 000 сўм доирасида ундириш белгилансин. Даъво аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ЯТТ “ХХХ” ҳисобидан Республика бюджетига 1 475 398,46 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев 7