← Назад
Решение #2823692 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
3 548 символов
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
4-1501-2501/22369-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) М.Хасанбоев, жавобгар вакили
(ишончномага асосан) А.Мухамедовларни иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг “СЬоГод §ИУ
1а'ш1поИ 1отогда х12шаИ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар “СШпа №с1еаг 1пёи§!гу 22пё Сош1гис1юп Со., ^1ё.” ДМдан 503
125 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси “СЬойод §ИУ 1а'ттоИ 1отогда х12таИ” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво ариза билан мурожаат этиб, “СШпа №с1еаг 1пёи81гу 22пё Сош1гис1юп
Со., ^1ё.” ДМ ҳисобидан 503 125
000 сўм қарздорликни ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2026 йил 12 январь
кунги тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув йўли
билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Жавобгар вакили ушбу масала юзасидан ўзаро медиатив келишув
тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17- моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида медиатор У.Болтабоев иштирокида
2026 йил 12 январь куни тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18- моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим,
бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” - деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан
озод қилинганлиги ҳамда тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлигини инобатга олиб, тарафлардан тўланмаган давлат божини
ундирмасликни ҳамда тўланган 103 000 сўм ВКА харажати ва 41 200 сўм
почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “СЬойод §ИУ 1а'ттоИ 1отогда х12таИ” масъулияти чекланган
жамияти томонидан тўланган 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими
харажати ва 41 200 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Т.Маматожиев