← Назад
Решение #2823695 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 66 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 4 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 206 символов
*****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил *****
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья ***** раислигида, судья
ёрдамчиси ***** котиблигида, Бухоро шаҳар прокурори катта ёрдамчиси
***** прокурорлигида, палата вакили ***** (ишончнома асосида), даъвогар
вакили ***** (ишончнома ва буйруқ асосида), жавобгар вакили *****
(ишончнома ва буйруқ асосида)нинг иштирокида, даъвогар *****
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар
***** давлат муассасасидан ***** сўм бажарилган ишлар қийматини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
***** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Бухоро туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *****
давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
*****сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Бухоро вилояти
Молия бошқармаси ва Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси
жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ҳамда палата вакили даъво
талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини
тан олиб, ишни қонуний ҳал қилишни сўраган.
Прокурор ишни қонуний ҳал қилиш ҳақида фикр билдирди.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда
хабардор қилинган учинчи шахслар ўз вакили иштирокини таъминламаган.
Бухоро вилоят Ғазначилик бошқармаси судга маълумотнома тақдим
қилиб, шартномалар Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимида
2022 йил 1 июнь кунига қадар бўлган даврда тузилган шартномаларни
рўйхатдан ўтказиш талаби мавжуд эмаслигини, қолган шартномалар
рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилиб, ишни вакил иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд низони учинчи шахс вакилининг иштирокисиз ҳал қилиш мумкин
деб ҳисоблайди.
Суд даъвогарнинг тушунтиришлари ҳамда прокурор фикрини
тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича муҳокама қилган ҳолда, даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
66-моддасига
мувофиқ, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик
қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан
фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг,
жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини
бузмаслиги керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ hir Bun dk r” масъулияти
чекланган жамияти ҳамда “Bu r Y 'll rd n unt z m F d l nish” давлат
муассасаси ўртасида 2021 йил 20 октябрда 13-сонли пудрат шартномаси,
2022 йил 26 августда Лот-424793-сонли техника хизмати кўрсатиш
шартномаси, 2023 йил 27 июлда Лот-1729807-сонли субпудрат шартнома,
2023 йил 8 ноябрда Лот-23120012315663-сонли субпудрат шартномалари
имзоланган.
Шартномаларга кўра, “Бажарувчи” яъни, даъвогар “Буюртмачи” яъни
жавобгарнинг талабига бўйича хизмат кўрсатиш, Буюртмачи эса
"Бажарувчи"га ҳақиқатда бажарилган ишни қабул қилиш ва тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар вакиллари томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга
қараганда***** даги харид комиссиясининг баённомасига кўра, даъвогар
томонидан объектнинг пудрат ишларини амалга ошириш бўйича даъвогар
жамият ғолиб деб топилган. Шундан сўнг, тарафлар ўртасида имзоланган
2023 йил ***** даги ***** -сонли субпудрат шартномасига асосан даъвогар
томонидан жавобгарга жами 2.443.021.644 сўмлик Бухоро шаҳри
"Кўкалдош" МФЙ ҳудудидан ўтувчи канализация ва оқава сув
тармоқларини қуриш ишлари бажарилиб, ишчи комиссия томонидан қабул
қилинган. Бу ҳақда тарафлар ўртасида 2023 йил ***** 1-сонли ҳамда 2023
йил ***** 2-сонли ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланган. Жавобгар
томонидан қисман тўловлар амалга оширилган.
Ғазначилик хизмати Бухоро вилояти бошқармасининг тақдим қилган
2026 йил 12 январдаги *****-сонли маълумотномасига мувофиқ, 2023 йил
8 ноябрдаги *****-сонли шартнома Давлат молиясини бошқаришнинг
ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтмаганлиги маълум қилинган.
Жавобгар томонидан эса мажбурият қисман бажарилганлиги
натижасида, *****сўмлик қарздорлик юзага келган. Даъвогар юборган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан *****сўм бажарилган ишлар қийматини ундириб беришни
сўрамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади)нинг 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда
тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
2021 йил 22 апрелдаги "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон
Республикаси қонунининг 4-моддасига биноан, давлат харидлари —
давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга)
бўлган эҳтиёжларини пулли асосда таъминлаш жараёни;
давлат харидлари тўғрисидаги шартнома — давлат
буюртмачиси ва давлат харидларининг ижрочиси ўртасидаги давлат
харидлари бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш,
ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишувдир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат
бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида” 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли Қарори
6-бандининг биринчи хатбошисига кўра, бюджет тизими бюджетлари
маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар
билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими
бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари
мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга
оширилгандан кейин кучга киради.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғазначиликда рўйхатга
олинмаган, шартнома электрон дўкон, танлов, тендер ёки ягона етказиб
берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида
тузилган. Мазкур ҳолат Бухоро вилояти бўйича Ғазначилик хизмати
бошқармасининг хати, электрон харид комиссиясининг баённомаси ҳамда
шартномалар нусхаси билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Иқтисодий
судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида" 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 2.3-бандида
қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги
ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай
ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни
рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати
шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган
жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш)
қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади.
Ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган
шартномаларга нисбатан татбиқ этилмаслиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Қайд этилганларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасида агар суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, суд харажатларини муҳокама қилиб, жавобгардан Республика
бюджетига ***** сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига
41.200 сўм почта харажатларини ўзининг зиммасига қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** давлат муассасасидан даъвогар “ hir Bun dk r”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига ***** сўм бажарилган ишлар
қиймати ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ***** давлат муассасасидан Республика бюджетига *****
сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят
судига бир ой муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач
олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят (протести) келтириш
мумкин.
Судья
*****