← Назад
Решение #2823717 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 47 | — | law | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| ИПКнинг | 299 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 703 | — | code_article | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
16 225 символов
4-1503-2501/5605-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья - И.Турсунов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - М.Умматова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Ф.Миров раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умаров ва М.Умматовадан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси
котиблигида,
Фарғона
вилоят
прокуратураси
бўлим
прокурори
С.Игамбердиевнинг иштирокида, даъвогар “Қимматли қоғозлар марказий
депозатарийси” акциядорлик жамиятининг жавобгар Бешариқ туман ҳокимлиги
ҳисобидан 894 499,20 сўм асосий қарз ва 243 260,70 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул
қилинган Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 октябрь
кунги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон туман прокурори томонидан
келтирилган кассация протести асосида ишни вилоят суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Қимматли қоғозлар марказий депозатарийси” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Бешариқ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда “жавобгар”
деб юритилади) ҳисобидан 894 499,20 сўм асосий қарз ва 243 260,70 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона
вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти ғазначилик
хизмати бошқармаси (бундан буён матнда “учинчи шахс” деб юритилади) жалб
қилинган.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 октябрь кунги
ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 894 499,20 сўм асосий қарз ва 35 000 сўм пеня ундирилиши
белгиланиб, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилган.
Биринчи инстанция судининг мазкур ҳал қилув қарори устидан
Ўзбекистон туман прокурори томонидан кассация тартибида протест
келтирилган ва протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга
асос қилиб, кассация протестида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
2
қарори билан даъво қисман қаноатлантирилганлиги, суднинг мазкур ҳал қилув
қарори бекор қилиниши лозимлиги, хусусан тарафлар ўртасида 2015 йил
1 январда 65/-сонли шартнома тузилганлиги, даъвогар томонидан мазкур
шартнома мажбуриятлари бажарилганлиги, суд томонидан жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 894 499,20 сўмни ташкил этиши аниқлангани,
тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан
ўтказилгани, ушбу шартнома 2015 йил молия йили учун тузилгани, бироқ
мазкур шартнома 2020-2024 йиллар учун рўйхатдан ўтказилмаганлиги, Олий
хўжалик суди Пленуми қарорида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик
учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган
тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслигига олиб келмаслиги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосан қайси шартномалар
тўғрисидаги ахборот Шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса,
ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланганлиги,
давлат буюртмачилари томонидан 21 турдаги тўғридан-тўғри шартномалар
тузилганлиги тўғрисидаги ахборот шартнома тузилган пайтдан эътиборан беш
кун ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шартлиги, Пленум
қарорига кўра, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган
шартномага нисбатан қўлланилмаслиги, битим суд томонидан тузилмаган деб
топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар
(мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса,
тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига
мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини
қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги, бироқ биринчи инстанция суди
ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, шошма-шошарлик билан даъвони қисман
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги ҳақидаги важлар
келтирилган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва ишга жалб қилинган учинчи
шахслардан вакиллар суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган қоидага
асосланиб, ишни улар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида прокурор кассация протестини қўллаб-қувватлаб, унда
келтирилган важларни баён қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдириб,
судлов ҳайъатидан кассация протестини қаноатлантиришни сўради.
Кассация судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи прокурорнинг фикрини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб,
уларга баҳо бериб, кассация протестида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, кассация протестини қаноатлантиришни
3
рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
ИПКнинг 299-моддасига асосан суд ишни кассация инстанциясида кўриш
чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини
ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги
фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи
инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация
инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
Даъво аризасидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2015 йил
1 январь куни 65/Х-сонли шартнома тузилган, мазкур шартномага кўра,
даъвогар
жавобгарга
депозитар
хизматларни
кўрсатиш,
жавобгар
эса даъвогарга шартномада белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш ҳақида
талабнома юборилган, бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган.
Шунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 894 499,20 сўм асосий қарз
ва 243 260,70 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида
ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“Фуқаролик кодекси” деб юритилади) 8 ва 234-моддасининг иккинчи қисмига
асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Тарафларнинг мажбуриятлари ва улар ўртасидаги низо хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво аризаси
қаноатлантирилиб, тўғри тўхтамга келинган.
Гарчанд, кассация протестида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилишда моддий ҳуқуқ нормалари бузилганлигини, хусусан тарафлар ўртасида
тузилган шартнома 2015 йил молия йили учун тузилгани ва шу йил учун
4
ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилгани, бироқ мазкур шартнома
2020-2024 йиллар учун рўйхатдан ўтказилмаганлигини важ қилиб келтирган
бўлса-да, бироқ судлов ҳайъати прокурорнинг кассация протестида баён
қилинган важлари биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди деб ҳисоблайди ва прокурорнинг
билдирган важлари билан қуйидагиларга кўра келишмайди.
Фуқаролик Кодексининг 703-моддасига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади. Ушбу бобнинг қоидалари алоқа хизмати, тиббиёт,
ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш,
сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ
этилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича тўловлар бюджетдан
ташқари жамғарма маблағларидан тўланиши кўзда тутилган бўлиб, шунга кўра
жавобгар томонидан 2020 йилга қадар шартнома бўйича тўловлар амалга
оширилиб келинган.
Қолаверса, тарафлар ўртасида тузилган 2015 йил 1 январь кунги “Юридик
шахснинг ДЕПО ҳисобварағини юритиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳақида”ги
65/Х-сонли шартномасининг 12.1-бандида, мазкур шартнома имзоланган
вақтдан эътиборан кучга кириши ва тарафлар ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажаргунга қадар амал қилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2015 йил
1 январь кунги 65/Х-сонли шартнома тегишли тартибда рўйхатдан
ўтказилганлиги сабабли, ушбу шартномани кейинги йиллар учун рўйхатдан
ўтказиш мажбурий бўлмаган.
Бешариқ тумани ғазначилик хизмати бўлими томонидан берилган 2025 йил
15 декабрь кунги маълумотномага кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида
тузилган 2015 йил 1 январдаги 65/Х-сонли шартнома шу йил учун рўйхатдан
ўтказилганлиги, 2020-2024 йиллар учун ғазначилик хизмати бўлими томонидан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги маълум қилинган.
Бундан ташқари, гарчи кассация протестида Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 27-бандига асосланиб,
битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим
юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов
тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни
бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган
мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эгалигини важ қилиб келтирган бўлса-да, бироқ судлов ҳайъати кассация
протестида келтирилган ушбу важ билан келишмайди.
5
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2009
йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш
ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли Қарори
8-бандининг еттинчи хатбошисига кўра, агар тарафларнинг шартномавий
ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан
тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган
товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш
ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди,
деб тушунтириш берилган.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 243 260,70 сўм пеня ундиришни
сўраган, пенянинг ҳисоб-китоби судга тақдим қилинган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.1-бандига мувофиқ, жавобгар
кўрсатилган хизматлар ҳақи кечиктирилган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир
кун учун кечиктирилган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган
сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Демак, даъвогар жавобгардан пеня ундиришга ҳақли ва пеня тўғри
ҳисобланган.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли қарори
2-бандининг иккинчи қисмига кўра, “Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама
ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт” деб, 4-бандида “ФКнинг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли”, деб тушунтириш берилган.
6
Биринчи инстанция суди мазкур ҳуқуқ нормаларини қўллаб, жавобгарнинг
мажбуриятни бажариш даражасини ҳамда кредиторнинг манфаатларини
инобатга олиб, ундирилиши сўралган пеня миқдорини камайтириб,
жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 35 000 сўм миқдорида пеня ундириш
ҳақида асосли хулосага келган.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириб тўғри ва қонуний
тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Судлов ҳайъати, прокурорнинг кассация протестида ва суд мажлисида
баён қилинган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 301-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Мазкур ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати кассация протестини
кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклайди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 13-бандига асосан, прокуратура органлари - давлатнинг,
юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар
ҳамда бериладиган аризалар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Юқорида баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация протестини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, давлат божи ундирмасликни, жавобгардан
Фарғона вилояти судининг депозитига ишни кассация инстанцияси судида
қайта кўриш билан боғлиқ 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 278, 280-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон туман прокурорининг кассация протестини қаноатлантириш
рад этилсин.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 октябрь кунги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Бешариқ туман ҳокимлиги ҳисобидан Фарғона вилояти судининг
депозитига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
7
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Миров
Ҳайъат аъзолари
М.Умаров
М.Умматова