Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/10105 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 22342947-27e1-4b07-b0e0-e157dd78b97c Claim ID PDF Hash f69a9ba3c89fe664... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 65-моддаси Конституция 65 law
Конституциянинг 138-моддаси Конституция 138 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 687 символов
4-1801-2503/10105-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2026 йил 12 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ” МЧЖ манфаатида жавобгар “ ” МЧЖга нисбатан 28 021 853,50 сўм асосий қарз ва 2 578 010,5 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, тарафлардан: даъвогар вакили: xxxxx (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 28 021 853,50 сўм асосий қарз ва 2 578 010,5 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим этиб, судга даъво тақдим этилганидан сўнг асосий қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилиб, суддан даъво талабининг пеня қисмини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, тараф вакилининг низо юзасидан тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 65-моддасига мувофиқ, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 04 ноябрда 1267/024-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га шартномада назарда тутилган маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1 ва 4.4-бандига асосан шартноманинг умумий қиймати ҚҚС билан бирга 32 966 886 сўм деб белгилаган. Шартноманинг 4.5-бандига кўра харидор етказиб берилган товарлар учун 15 фоиз олдиндан тўлов қилиши, қолган 85 фоизини 7 банк иш куни ичида тўлаши белгиланган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 32 966 886,5 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган ва натижада 28 021 853,50 сўм қарздорлик қопланмай қолган. Мавжуд қарздорликни узиш талаби билан даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд муҳокамаси давомида даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномага асосан жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ қопланган ва бугунги кунда асосий қарздорлик суммаси мавжуд эмас. Шу сабабли суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 2 578 010,5 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласида белгиланишича, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шартноманинг 6.1-бандига мувофиқ, ушбу шартномада кўзда тутилган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик ҳоллари юзага келса, томонлар Ўзбекистон Республикасида амалдаги фуқаролик қонунчилигига мувофиқ қўлланилиши белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли суд даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, ФК 326-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бинобарин, жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги мажбуриятлар кечиктирилганлиги ҳолатида даъвогар томонидан пеня миқдори асосли ҳисобланган бўлсада, суд талаб қилинган пеня миқдорини мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб тарзда 1 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. ИПКнинг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ ” МЧЖ фойдасига 1 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 611 997,28 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова