← Назад
Решение #2823750 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 637 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
4-1501-2502/23048-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) Г.Яркулов, жавобгар вакили (ишончномага асосан)
А.Хайдароваларни иштирокида, даъвогар «*************» масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар «*************» масъулияти чекланган жамиятидан
6 602 243,20 сўм асосий қарз, 1 980 673 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«*************» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*************»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 6 602 243,20 сўм асосий қарз, 1 980 673 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён
қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили қарздорликни тан олиб, талабнома етиб
келмагани, тез кунларда қарздорлик бартараф этилишини, пеня қисмини камайтириб
беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар «*************» масъулияти
чекланган жамияти ва жавобгар «*************» масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2024 йил 23 июль кунги 66-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси
тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада белгиланган маҳсулотларни
етказиб беришни, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилишни ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга
23.07.2024 йилдаги 618-сонли счёт-фактура билан 105 325 292,80 сўмлик маҳсулотлар
етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан ушбу етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловлар амалга
оширилиб, қолган 6 602 243,20 сўмлик маҳсулот ҳақи учун тўловлар амалга
оширилмаган. Ушбу қарздорлик счёт-фактура ва солиштирма далолатнома билан ўз
тасдиғини топган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, [СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш]
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда
ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
6 602 243,20 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.2.бандига кўра, ўз вақтида шартнома шартларига мувофиқ, олинган маҳсулотлар учун
тўловлар кечиктирилганлиги учун жавобгардан ўтказиб юборилган ҳар бир
кечиктирилган кун учун тўлов қийматининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов қийматининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
1 980 673 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли
мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли
етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор
мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан
ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб
тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад
этишга ҳақли.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ҳамда даъвогар томонидан ўз муддатида
ундириш чораларини кўрмаганлигидан келиб
чиқиб, талаб қилинган пеняни
600 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад
этишни лозим деб топди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 6 602 243,20 сўм асосий қарз, 600 000 сўм пеня ва тўланган
412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини, Олий суд депозитига
103 000 сўм ВКА харажати ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68,
118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*************» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
«*************»
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
6 602 243,20 сўм асосий қарз, 600 000 сўм пеня ва тўланган 412 000 сўм давлат божи,
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «*************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд
депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
4-1501-2502/23048-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) Г.Яркулов, жавобгар вакили (ишончномага асосан)
А.Хайдароваларни иштирокида, даъвогар «*************» масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар «*************» масъулияти чекланган жамиятидан
6 602 243,20 сўм асосий қарз, 1 980 673 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118,
129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*************» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
«*************»
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
6 602 243,20 сўм асосий қарз, 600 000 сўм пеня ва тўланган 412 000 сўм давлат божи,
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «*************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд
депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова