Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/20113 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7b38646d-8b05-460c-a9f9-48d0c6c721f2 Claim ID PDF Hash d4a7f850d6ec8ad0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра суд ИПК 274-моддаси ра суд ИПК 274 law
ФКнинг 538-моддаси ФК 538 law
амда ФК 574-моддаси амда ФК 574 law
Шу билан бирга ФКнинг 115-моддаси Шу билан бирга ФК 115 law
илмаслик ФКнинг 112-моддаси илмаслик ФК 112 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
иймати ФКнинг 356-моддаси иймати ФК 356 law
ФКнинг 262-моддаси ФКнинг 262 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
тисодий процессуал кодекси 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
бандлари ва 280-моддаси бандлари ва 280 law
Текст решения 16 592 символов
4-1501-2501/20113-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Т.Маматожиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Ф.Миров ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Фарғона шаҳри 2026 йил 12 январь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари – судьялар М.Умматова ва Ф.Мировдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Х.М., М.Б. (2025 йил 5 сентябрдаги 21-сонли ишончнома асосида), жавобгар якка тартибдаги тадбиркор С.Б. (фуқаролик паспорти асосида), вакиллари М.Н. (2026 йил 5 январдаги 1-сонли ордер асосида), А.С. (2026 йил 12 январдаги 3-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар “ХХХХ” номли оромгоҳнинг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХ” ҳисобидан 69 570 000 сўм қарздорлик, 84 039 000 сўм пеня ва 6 663 400 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХ” томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фарғона шаҳар “ХХХХ” номидаги оромгоҳ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХ” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 37 560 000 сўм қарздорлик ва 3 756 000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2025 йил 3 октябрдаги ажрими билан иш материаллари Фарғона туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги 4-1501-2501/20113-сонли ажрими билан иш материаллари иш юритишга қабул қилинган. Шунингдек, даъвогар судга даъво аризасига қўшимча тақдим қилиб, жавобгардан 2023 ва 2024 йиллар учун 37 560 000 сўм қарздорлик ва 77 898 400 сўм жарима, пеня ҳамда 2025 йил учун 32 010 000 сўм қарздорлик ва 12 804 000 сўм жарима, пеня, жами 160 272 400 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 22 октябрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво аризасига қўшимчаси иш юритишга қабул қилинган ва суднинг шу ажрими билан ишга Фарғона шаҳар ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 45 449 375 сўм қарздорлик, 2 504 000 сўм жарима, 1 658 242 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигига, қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар тадбиркор фойдасига талқин қилиниши лозимлигига эътибор қаратмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвогарнинг даъвосини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахс Фарғона шаҳар ҳокимлигидан вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра суд ИПК 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, қўшимча равишда даъво аризасини имзолаган А.Ахмедов Фарғона вилоят Маданият бошқармасида ишламаслигини, Маданият бошқармаси ишга жалб қилиниши лозимлигини, ишга тақдим этилган шартномалар даъвогар томонидан эмас, унинг укаси томонидан имзоланганлигини ва шунга кўра шартномалар ҳақиқий ҳисобланмаслигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан ёзма эътирознома тақдим қилиб, ундаги важларни такрорлади ва апелляция шикоятини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, апелляция шикоятини эса қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. 2 ФКнинг 538-моддасига асосан мол-мулкини ижарага бериш ҳуқуқи шу мол-мулк эгасига тегишлидир. Қонун ёки мулкдор томонидан мол-мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ҳам ижарага берувчи бўлишлари мумкин. Қонуннинг мазкур нормаси даъвогарнинг мол-мулкни ижарага беришга ҳақли эканлигини тасдиқлайди ва даъвогарнинг мол-мулкни ижарага беришга ҳақли эмаслиги ҳақидаги жавобгарнинг важларини инкор этади. Шу билан бирга, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидаги тарафлар ўртасида тузилган шартномалар тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли ҳақиқий ҳисобланмаслиги ҳақидаги важларини асосли деб ҳисоблайди. ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига асосан кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда ФК 574-моддасининг тўртинчи қисмига асосан бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Шу билан бирга ФКнинг 115-моддасига асосан битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. Фарғона вилоят солиқ бошқармаси томонидан “E-Ij r ” электрон хизмати дастурида тарафлар ўртасидаги шартномалар рўйхатдан ўтказилмаганлиги, 2026 йил 12 январдаги 21-04055-сон хатида тарафлар ўртасидаги 2023 йил 26 апрель кунги 1258868-сонли ижара шартномаси ижарага олувчи томонидан рад этилганлигини маълум қилган ва хатга ижара шартномасини ҳисобга қўйиш маълумотларини илова қилган. Ушбу маълумот тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини, ушбу ҳолат жавобгарнинг апелляция шикоятидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмаслиги ҳақидаги важларини тасдиқлаш билан бир қаторда, даъвогарнинг тарафлар ўртасидаги шартнома ижара шартномаси ҳисобланмаслиги ҳақидаги важларини инкор этади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартномалар давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли ушбу шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 11 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг (бундан буён матнда пленум қарори деб юритилади) 4-банди тўртинчи хатбошисига кўра, кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 3 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилади. Пленум қарорининг 10-бандига кўра, ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбур. Ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шарт. Бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб аниқланади, шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган ҳолларда эса фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ аниқланади. ФК 544-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда, одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. Гарчи шартнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланса-да, суд Пленум қарорида берилган тушунтиришларни инобатга олиб, тарафлар томонидан шу ижара объекти шартнома асосида фойдаланилганлиги ва Фарғона вилоят ҳокимининг тегишли қарорлари асосида белгиланган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентларига асосан ижара ҳақи ҳисобланишини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди. Даъвогар жавобгар ҳисобидан даъво аризаси ва даъво аризасига қўшимчага асосан 69 570 000 сўм қарздорлик, 84 039 000 сўм пеня ва 6 663 400 сўм жарима ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан ишни биринчи инстанция судида кўрилгунга қадар 9 600 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорида жавобгар томонидан амалга оширилган тўлов инобатга олинган бўлса-да, 2025 йил учун ижарадан фойдаланганлик ҳаққини ҳисоблашда (7,5 ой * 4 001 250 = 30 009 375) хатоликка йўл қўйган. Судлов ҳайъати 2025 йил тегишли даври учун ижара объектидан фойдаланганлик ҳақи 26 201 733,9 (6 ой 17 кун * 4 001 250) сўмни ташкил этади деб ҳисоблайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 45 449 375 сўм қарздорликни ундириш қисмини 41 641 739,9 (25 040 000 + 26 201 733,9 – 9 600 000) сўм ижарадан фойдаланганлик қийматини ундиришга ўзгартиришни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 3-бандидаги “Агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам 4 жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли”лиги ҳақидаги тушунтиришларини инобатга олган ҳолда 84 039 000 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиб, 2 504 000 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантириб, хатоликка йўл қўйган деб ҳисоблайди. Чунки, ФКнинг 262-моддасига асосан неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома ҳақиқий ҳисобланмаганлиги сабабли неустойка тўғрисида келишув мавжуд эмас. Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 2 504 000 сўм жарима ундириш қисмини бекор қилиб, даъвонинг 84 039 000 сўм пеня ва 6 663 400 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Судлов ҳайъати жавобгарнинг даъво аризасини имзолаган А.Ахмедов Фарғона вилоят Маданият бошқармасида ишламаслиги сабабли даъво аризаси ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги, Маданият бошқармаси ишга жалб қилиниши лозимлиги ҳақидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, ижара объекти жойлашган ҳудуд мулкдор томонидан даъвогарга бириктириб берилган ва у тегишли даъвогар ҳисобланади, шу билан бирга иш Фарғона вилоят Маданият бошқармасининг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлмаганлиги сабабли уни учинчи шахс сифатида жалб қилиш зарурияти мавжуд эмас. Шу билан бирга суд даъвогарнинг тарафлар ўртасидаги шартнома инфратузилмадан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш ҳақидаги шартнома эканлиги ҳақидаги важлари билан ҳам келишмайди. Боиси, тузилган шартномалар ижара шартномаларининг белгиларини тўлиқ қамраб олади ва ижара ҳақи Фарғона вилоят ҳокимининг тегишли қарорлари асосида белгиланган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентларига асосан белгиланган. Одатда, давлат мулки объектлари доирасида қўшимча равишда инфратузилмадан фойдаланиш учун ҳақ тўлаш ҳақида шартномалар тузилиши мумкин бўлса-да, тарафлар ўртасида бундай шартнома тузилмаган. ИПК 278-моддасининг биринчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича: ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга; ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қарздорлик ундириш қисмини ўзгартиришни, жарима ундириш қисмини бекор қилиб, ушбу талаб бўйича янги қарор қарор қабул қилишни ҳамда жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 5 Судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг республика бюджетига даъвогардан 401 740,5 сўм давлат божи ундириш қисмини 527 973,32 сўмга, жавобгардан 1 151 067,5 сўм давлат божи ундириш қисмини 1 024 834,68 сўмга ўзгартиришни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 412 417,34 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгарга апелляция инстанцияси учун тўланган давлат божининг ортиқча 63 115,66 сўм қисмини республика бюджетидан унинг аризаси асосида қайтаришни, даъвогардан республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ қўшимча 1 091 306,66 сўм давлат божи ундиришни, биринчи инстанция учун тўланган 37 500 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг 2, 3-бандлари ва 280-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: Якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХ”нинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХ” ҳисобидан Фарғона шаҳар “ХХХХ” номли оромгоҳ фойдасига 45 449 375 сўм қарздорликни ундириш қисми 41 641 733,9 сўм ижарадан фойдаланганлик қийматини ундиришга ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХ” ҳисобидан Фарғона шаҳар “ХХХХ” номли оромгоҳ фойдасига 2 504 000 сўм жарима ундириш қисми бекор қилинсин ва ушбу талаб бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвонинг 2 504 000 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантириш рад этилсин. “ХХХХ” номли оромгоҳ томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм, якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХ” томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари уларнинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХ”дан республика бюджетига 1 151 067,5 сўм давлат божи ундириш қисми 1 024 834,68 сўмга, “ХХХХ” номли оромгоҳдан республика бюджетига 401 740,5 сўм давлат божи ундириш қисми 527 973,32 сўмга ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХ” томонидан апелляция инстанцияси учун тўланган давлат божининг 512 417,34 сўм қисми зиммасида қолдирилсин. 6 Якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХ” томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган давлат божининг ортиқча 63 115,66 сўм қисми республика бюджетидан унинг аризасига асосан қайтарилсин. “ХХХХ” номли оромгоҳ ҳисобидан республика бюджетига апелляция инстанцияси судида ишни кўриш билан боғлиқ 1 091 306,66 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибидаги шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари М.Умматова Ф.Миров 7