Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/10134 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 786237ba-d784-4856-9834-3f3bd3d8c385 Claim ID PDF Hash d09d1ac49979a36a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ушбу Кодекснинг 242-моддаси ушбу Кодекс 242 code_article
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
аноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения 9 460 символов
4-1801-2503/10134-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри январь 2026 йил 12 Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, даъвогар xxxxнинг жавобгар “ ” МЧЖга нисбатан 54 371 351 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили: xxxx (ишончнома асосида), жавобгар вакили: xxxx (раҳбар)лар иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар xxxx (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 54 371 351 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш муддатлари кечиктирилганлиги учун пеня ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, корхонанинг молиявий аҳволини ҳисобга олиб, пеняни камайтириб беришни сўради. Суд муҳокамасига қадар Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси музокара нутқи тақдим қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, прокурорнинг фикри билан танишиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 ноябрдаги "Қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги ЎРҚ-728-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9-декабрдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-33-сонли фармонига, Ўзбекистон Ресспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги "Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 18-сонли қарори, Ўзбекистон Ресспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги "Қишлоқ ҳужалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги 71-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази" АЖнинг 2024 йил 21 майдаги Электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги Ю-1150713-сонли баённомасига асосан Қарши шахри, Наво МФЙ ҳудудида жойлашган 7639 м. кв. бўлган, уникал рақами МГ 1710401024/2-рақамли ер участкасига кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ижара ҳуқуқи асосида “ ” МЧЖга 760 113 952 сўмга сотилган ва Давлат активларини бошқариш бошқармаси билан 2024 йил 23 майдаги 2024/150-У-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, яъни шартноманинг 4.1-бандида, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг қиймати 760 113 952,70 сўмни ташкил этади ва савдо ғолиби томонидан мазкур шартнома ҳудудий бошқарма томонидан рўйхатга олинган кунга қадар лот қийматининг 30 фоизи 228 034 185,81 сўм операторнинг махсус ҳисоб рақамига тўланганлиги инобатга олинсин. Тўловнинг қолган 70 фоизи 532 079 766,9 сўм маблағ тўловини график асосида тўлаб борилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар графикда белгиланган муддатларда амалга оширилмаган. Натижада тўловлар кечиктирилган кунлар учун жами 54 371 351 сўм пеня қарздорлиги ҳисобланган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Шартноманинг 5.2 бандида, тўловлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда савдо ғолиби ҳудудий бошқармага ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўловлар суммасидан 0,4 фоиз миқдорида, лекин кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши қайд этилган. ФК 421-моддасининг биринчи қисмига асосан олди-сотди шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт ўтгач тўлаш (товарни насияга сотиш) назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи товар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, ФК 326-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бинобарин суд талаб қилинган пеня миқдорини мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб тарзда 16 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шунингдек, ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар " " МЧЖ ҳисобидан даъвогар xxxx фойдасига 16 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар " " МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1 087 427,02 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова