Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2508/5245 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7d16af3f-de79-4319-8228-f20170b85451 Claim ID PDF Hash 241ab776e53fb871... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
аролик Кодексининг 326-моддаси аролик Кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 940 символов
4-1805-2508/5245-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 12 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Зиятовнинг котиблигида, Касби туман фермерлар кенгаши даъвогар “***********” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “***********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 36 589 970 сўм асосий қарз, 9 147 472 сўм жарима ва 13 097 568 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни фермерлар кенгаши ҳуқуқшуноси А.*** (2025 йил 2 сентябрдаги 47-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили С.*** (2025 йил 1 июндаги ишончнома асосида) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Касби туман фермерлар кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “***********” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, жавобгар “***********” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 36 589 970 сўм асосий қарз, 9 147 472 сўм жарима ва 13 097 568 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан асосий қарз тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлигини маълум қилиб, даъво талабларини рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Пахта хом-ашёсини харид қилиш тўғрисидаги” 2025 йил 8 апрель куни 100771сонли, 2025 йил 11 март куни 80820-сонли фьючерс шартномалари тузилган (бундан кейин матнда шартнома деб юритилади). Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича савдо баённомаси асосида “Сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “Сотувчи” эса ушбу товарни етказиб бериш, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига кўра, “Сотувчи” томонидан маҳсулот етказиб бериш молиявий йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида амалга ошириш ҳамда шартноманинг 3.2-бандига кўра, “Сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молиявий йилнинг 31-декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 2.1-бандига кўра, даъвогар - “Сотувчи” жавобгар “Сотиб олувчи”га жами 27 397 кг пахта топшириш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2025 йил 30 октябрдаги 7-сонли, 2025 йил 31 октябрдаги 8-сонли, 2025 йил 15 октябрдаги 6-сонли электрон ҳисоб-фактуралар асосида жами 22 068 кг 187 241 294 сўмлик пахта хом ашёсини етказиб берган ҳамда ҳисобварақфактуралар жавобгар томонидан тасдиқланган. Ушбу етказиб берилган маҳсулот қийматининг 80 фоизи 149 793 034 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 3.2-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган пахта учун якуний ҳисоб-китобларни йилининг 31 декабрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар томонидан пахта ҳосили якуний ҳисоб-китоби учун маблағ жами 36 589 970 сўм қарздорлик тўлаб берилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси киритилганидан кейин асосий қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган. Ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Шу боис суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 9 147 472 сўм жарима ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.5-бандида, шартнома шартлари асоссиз бажарилмаганда суд қарорига асосан биржа битими бўйича шартнома қийматининг бажарилмаган қисмининг 25 фоизи миқдорида жарима қўлланилиши белгиланган. ФК 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФК 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Суд даъвогарнинг жарима (36 589 970 *25%=9 147 472) ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандида Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга асосан, асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлигини инобатга олиб, жарима миқдорини 2 000 000 сўмгача камайтиришни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида шартноманинг 5.4-бандига асосан 13 097 568 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандида Агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли. Шунга асосан суд, даъво талабининг 13 097 568 сўм пеня ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандида фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмайди деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, еттинчи қисмига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилгандан кейин асосий қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли давлат божи жавобгар зиммасига юкланади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 000 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 914 749 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда рад этилган 13 097 568 сўм пеня ундириш талаби бўйича даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “***********” фермер хўжалиги фойдасига 2 000 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 914 749 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассацич тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов