Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2502/11954 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ҚҚСни зачётга олганлигини
Source ID 4353dd85-2362-4660-8f79-35b69b73b47e Claim ID PDF Hash ee1b258f105c80da... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ишни ИПКнинг 128-моддаси суд ишни ИПК 128 law
кодексининг 138-моддаси кодекси 138 code_article
кодексининг 15-моддаси кодекси 15 code_article
кодекси 266-моддаси кодекси 266 code_article
Текст решения 13 194 символов
4-1504-2502/11954-сонли иқтисодий иш. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар 2026 йил 12-январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Абдурахмонов, С.Жамолов (ишончномага асосан), жавобгар вакили Х.Азимов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар ДАЪВОГАР НОМИ бошқармасининг, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ”АЖ ҳисобидан 103304400 сўм қўшилган қиймат солиғи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ДАЪВОГАР НОМИ бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” АЖ ҳисобидан 103304400 сўм қўшилган қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) ундиришни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “L g l-tr ns rt ti n-s rvi ” МЧЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси жалб қилинган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида, судга ҳужжатлар тақдим қилиб, жавобгар томонидан харид қилинган маҳсулотлар унинг контрагентида кирим бўлмаганлигини, контрагентнинг юкларни сақлаш учун омборхоналари, юк ташиш учун автотранспорт воситалари, кўчмас мулклар, ер участкалари, ижарага берилган мулклар, ижарага берилган ёки ижарага олинган транспорт воситалари йўқлиги аниқланганлигини, ЖИБ Қонликўл туманининг жиноят ҳукмида ҳам контрагент жавобгарга маҳсулотларни тўлиқ етказиб бермаганлигини баён қилганлигини, маҳсулотлар тўлиқ етказиб берилмаганлигини, жавобгар ҚҚСни зачётга олганлигини, жавобгарнинг контрагентлари томонидан ҚҚС солиғи тўланмаганлигини сабабли, судга мурожаат қилинганлигини, ПҚ-292 ва ВМнинг 489-сонли қарори жавобгарга тегишли эмаслигини билдиришиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар вакили суд мажлисида, судга ҳужжатлар тақдим қилиб, контрагент билан ўрталарида шартнома тузилганлигини, шартномага асосан улар томонидан 792000000 сўм ўтказилган пул маблағларига 72 тонна каустик сода ациклик углеводородлар етказиб берилганлигини, етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактура борлигини, юк хатлари ва шартнома йўқлигини, тақдим қила олмаслигини, судга тақдим қилинган ҳужжатлар ўзлари томонидан кирим қилинганлигини, бу ҳужжатлардаги каустик сода маҳсулотлари жамиятга тегишли цеҳларга тарқатилганлиги тўғрисидаги жамиятнинг ўзи томонидан ҳисобга олинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар эканлигини, бу ҳужжатларда бошқа шартномалар бўйича ҳам маҳсулотлар кўрсатилганлигини, жавобгар жамияти тугатиш жараёнида эканлигини, жамиятда давлат улуши мавжудлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ292-сонли қарорига асосан, ҚҚСнинг салбий суммаси ўрнини қоплашда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланганлигини, ВМнинг 489-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан даъво рад этилиши лозимлигини, шартнома бўйича ҚҚСни “L g ltr ns rt ti n-s rvi ” МЧЖ тўлаши лозимлигини, ҚҚСни контрагентни ўзидан ундирилиши кераклигини билдириб, суддан даъвони рад қилишни сўради. Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси вакили дастлабки суд мажлисида, жавобгар жамиятининг улуши 100 фоиз эмаслигини, давлат улуши 51 фоизни ташкил қилишини баён қилди. Учинчи шахс “L g l-tr ns rt ti n-s rvi ” МЧЖга суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида юборилган ажрим нусхаси кўрсатилган манзилда йўқлиги учун топширилмаган. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини, иш ҳужжатларини ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ДАЪВОГАР НОМИ бошқармасининг 26.05.2025 йил кунги 02447-кт-сонли буйруғига асосан, жавобгарнинг фаолияти даврида ҚҚСнинг тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан 26.05.2025 йил кунидан 26.06.2025 йил кунигача камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текширувида, жавобгар томонидан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган, кейинчалик ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси бекор қилинган “L g ltr ns rt ti n-s rvi ” МЧЖдан 15.06.2022 йил кунги 3-2022-1-сонли ҳисобфактура бўйича жавобгар “L g l-tr ns rt ti n-s rvi ” МЧЖ ўртасида тузилган 17.05.2022 йил кунги шартномага асосан, 103304400 сўм ҚҚС асоссиз ҳисоб (зачёт)га олинганлиги аниқланган. Ушбу ҚҚС суммасига аниқлик киритиш учун таҳлил қилинганда, контрагентлар томонидан шартнома бўйича операцияларни амалга ошириш учун контрагентда мол-мулк жойлашган жой ёки иқтисодий жиҳатдан зарур бўлган моддий таъминоти мавжуд бўлмай туриб, меҳнат ресурсларини ҳисобга олган ҳолда бундай операцияларни ҳақиқатда бажаришнинг имкони бўлмаслиги,унинг балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари бўлмаганлиги, кўрсатилган манзил бўйича ижара шартномалари тузилмаганлиги, балансида кўчмас мулк объектлари йўқлиги аниқланган. Текширув натижаларига кўра, хулоса расмийлаштирилиб, ҳисобланган ҚҚС бўйича тафовут, хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳақида 25.06.2025 йил куни жавобгарга талабнома юборилган. Солиқ кодексининг 138-моддасига кўра, солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақида талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланади. Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Солиқ кодекси 266-моддасининг ўн бешинчи қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Солиқ органи томонидан Камерал солиқ текширувида – шартномага асосан учинчи шахслар (контрагентлар) томонидан жавобгарга етказиб берилган товарлар учинчи шахсларнинг бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), яъни контрагентларда юклар ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, улар ташилганлигини тасдиқловчи йўл варақалари ва товар-транспорт юк хатлари, юкларни сақлаш бўйича омборхоналари мавжуд эмаслиги сабабли битимлар қалбаки ва кўзбуямачилик учун тузилган ҳамда ушбу битимнинг оқибати солиқ органига битим асосида бюджетга келиб тушмаган солиқларни жавобгардан ундириш ҳуқуқини беради деб ҳисоблаган ва жавобгар ҳисобидан 103304400 сўм ҚҚС ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25бандига кўра, солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади: солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда; товарлар (хизматлар) харид қилинишида ҳисобварақфактуралар электрон ҳисоб-фактураларнинг ахборот тизимида расмийлаштирилмаганда; солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизими орқали амалга оширилмаганлиги аниқланганда; ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари аниқланганда; ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари аниқланганда; солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда; солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади солиқ суммасини тўламаслик (тўлиқ тўламаслик) ва (ёки) ҳисобга олиш бўлган ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилган ҳолатлар аниқланганда; битимлар (операциялар) ҳақиқий эмас ва тадбиркорлик фаолияти доирасида даромад олишга қаратилмаган ёки (ва) иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган деб топилганда; солиқ тўловчи ва унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаганда (тўлиқ ҳисобланманганда); ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда; солиқ тўловчи томонидан асоссиз солиқдан наф олинишига олиб келадиган, товарларни (хизматларни) етказиб бериш занжиридаги битимлар (операциялар) иштирокчи шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги (ҳукуқий, иқтисодий ва бошқа назорат остидаги) аниқланганда. Жавобгар вакилининг судга тақдим қилган 15.06.2022 йил кунги 3-20221-сонли ҳисобварақ-фактурасига кўра, “ЖАВОБГАР НОМИ”АЖ ва “L g ltr ns rt ti n-s rvi ” МЧЖ ўртасида 17.05.2022йил куни 3-2022-сонли шартнома тузилган ва унга асосан “L g l-tr ns rt ti n-s rvi ” МЧЖ билан умумий қиймати 103304347,83 сўм ҚҚС суммаси билан 792000000 сўмлик ациклик углеводородлар етказиб берилган бўлсада, ЖИБ Қоракўл туман судининг 03.03.2025 йил кунги ҳукмида “L g l-tr ns rt ti n-s rvi ” МЧЖ раҳбари Ш.Х.Маҳкамовнинг кўргазмасида “ЖАВОБГАР НОМИ”АЖга каустик сода маҳсулотлари тўлиқ етказиб берилмаганлиги баён қилинган. Гарчанд, жавобгар вакили тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан, “L g l-tr ns rt ti n-s rvi ” МЧЖ томонидан 72 тонна маҳсулотлар етказиб берилганлигини баён қилиб, ҳужжатлар тақдим қилган бўлсада, тақдим қилинган ҳужжатлар жавобгар жамияти томонидан жамиятга тегишли бўлимларга тарқатилган каустик сода ҳақида бўлиб, ҳужжатлар бўйича ҳисобкитоб қилинганида, ҳужжатларда бошқа шартномалар бўйича ҳам маҳсулотлар ҳисобга олинганлиги аниқланди. Жавобгар томонидан 72 тонна маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи юк хати, ишончнома ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома судга тақдим қилинмади. Шунингдек, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.09.2023 йил кунги ПҚ-292-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 8-банди “а” кичик хатбошисига кўра, қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (t g ) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланиши; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йил кунги 489-сонли “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом қўлланилган тақдирда рад қилиниши лозимлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўраган бўлсада, ушбу эътирозларини асослантириб бермади. Юқоридагиларга кўра, суд учинчи шахс(контрагент)ларнинг солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлганлиги, жавобгар томонидан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси контрагент томонидан давлат бюджетига тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан ДАЪВОГАР НОМИ бошқармаси орқали давлат бюджетига 103304400 сўм қўшилган қиймат солиғи, даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажати, шунингдек, республика бюджетига 2066088 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Солиқ кодексининг 15, 138, 226-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 48, 118, 176-180, 186,187-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар ДАЪВОГАР НОМИ бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” АЖ ҳисобидан ДАЪВОГАР НОМИ бошқармаси орқали давлат бюджетига 103304400 сўм қўшилган қиймат солиғи, даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 2066088 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова