Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/9837 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 284ba266-3b8d-46fc-b4bd-bdfd5e83b01b Claim ID PDF Hash 0e61e865bde924cf... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 130-моддаси нинг 130 law
онун 29-моддаси онун 29 law
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 6 971 символов
4-1801-2503/9837-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қарши шаҳри 2026 йил 12 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар “ xxx” МЧЖнинг жавобгар “ xxx” МЧЖга нисбатан 694 500 893 сўм асосий қарз ва 369 690 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили: xxxxx (ишончнома асосида), жавобгар вакили: xxxx (раҳбар)лар иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “ xxx” МЧЖ Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ xxx” МЧЖга нисбатан 694 500 893 сўм асосий қарз ва 369 690 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тақдим қилиб, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни инобатга олиб, даъво талабларини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни инобатга олиб, даъво талабларини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни ҳамда ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади: Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ШГКМ "Курилиш монташ ва таъмирлаш бошкармаси" МЧЖ ва " xxx" МЧЖ ўртасида 22.09.2021 йилда №186-09/01-сонли 550 000 000 сўмлик пудрат шартномаси ва унга 30.12.2021 йилда № 316-12/01-сонли қўшимча келишув тузилган. Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан 577 000 000 сўм пул маблаглари жавобгарга ўтказилган, 6 026 920 сўм миқдорида бош пудратчи хизматлари кўрсатилган ҳамда 34 198 956 сўм товар моддий бойликлар олинган. Шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, жавобгар томонидан 440 939 560 сўм миқдорида қурилиш-монтаж ишлари бажарилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 07.06.2022 йилда №28-06/01-сонли 110 980 000 сўмлик пудрат шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан 245 000 000 сўм пул маблаглари жавобгарга ўтказилган, 2 496 995 сўм миқдорида бош пудратчи хизматлари кўрсатилган. Жавобгар томонидан 83 232 211 сўм миқдорида қурилиш-монтаж ишлари бажарилган. Бундан ташқари, даъвогар ШГКМ "Курилиш монташ ва таъмирлаш бошкармаси" МЧЖ ва жавобгар " xxx" МЧЖ ўртасида 12.07.2021 йилда №114-07/01-сонли 78 400 000 сўмлик пудрат шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар томонидан 335 000 000 сўм пул маблағлари жавобгарга ўтказилган, 582 590 сўм миқдорида бош пудратчи хизматлари кўрсатилган ҳамда 56 582 897 сўмлик товар-моддий бойликлар берилган. Ўз навбатида жавобгар томонидан 38 215 694 сўм миқдорида қурилишмонтаж ишлари бажарилган. Юқоридагиларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 694 500 893 сўм қарздорлиги юзага келган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакили судга тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тақдим қилган. Тарафлар ўртасида тузилган 2026 йил 12 январдаги Медиатив келишув битимида тарафлар қуйидагилар ҳақида келишганлар: Жавобгар " xxx" МЧЖ томонидан даъвогар " xxx" МЧЖга 694 500 893 сўм қарздорликдан 671 790 714,67 сўм тўлаб берилди. Тарафларнинг ўзаро келишувига асосан, жавобгар " xxx" МЧЖ қолган 22 710 178,33 сўм қарзини 2026 йилнинг 31 январига қадар тўлиқ тўлаб беради. Даъвогар “ xxx" МЧЖ эса даъво аризасида сўралган 369 690 000 сўм пенядан воз кечади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)га кўра, медиация - келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули. Қонун 29-моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартибтаомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо, ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Тарафлар томонидан ўзаро келишувга кўра медиацияни амалга ошириш учун профессионал медиатор Д.Бердиев жалб этилган. ИПК 131-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига мувофиқ, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилиб, низони ҳал қилиш ўзаро келишиб олинган. Қонуннинг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Суд, тақдим этилган медиатив келишув битимини ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиатив келишуви қонун талаблари асосида расмийлаштирилганлиги ва унинг қонун талабларига зид эмаслигини эътиборга олган ҳолда, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 23210 моддаси иккинчи қисмига асосан медиатив келишув тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш медиатив келишув тузган манфаатдор тарафнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15, 16, 17, 29-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 131, 195-моддаларини қўллаб, ажрим қилди: тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан, даъвогар “ xxx” МЧЖнинг жавобгар “ xxx” МЧЖга нисбатан 694 500 893 сўм асосий қарз ва 369 690 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Медиатив келишув тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда медиатив келишув тузган манфаатдор тараф медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Муқумова