Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2503/20141 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 281edca7-2557-407b-b53e-593d169bac19 Claim ID PDF Hash 69b6a44b39dd9b59... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 123-моддаси нинг 123 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 16 842 символов
4-1501-2503/20141-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Мамадалиев Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – А.Абдурахманов ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 12 январь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят суди раисининг ўринбосари А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Миров ва Д.Акрамовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.П. (ишончнома асосида), жавобгар вакили У.Ш. (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “ХХХХ” ks rt-im rt sug’urt k m ni si томонидан жавобгар АТБ “ХХХХ”га нисбатан тарафлар ўртасида 2022 йил 28 декабрь куни тузилган 13-00/0831178582-сонли суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 декабрдаги қароридан норози бўлиб, даъвогар “ХХХХ” ks rtim rt sug’urt k m ni si томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатларни суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ХХХХ” ks rt-im rt sug’urt k m ni si (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, АТБ ХХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида 2022 йил 28 декабрь куни тузилган 13-00/0831178582-сонли суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Суд харажатларини даъвогар ҳисобидан ундириш белгиланган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 декабрдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори эса ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериб, шикоятида суғурта шартномаси тузилиш вақтида қарздорнинг катта миқдорда қарзи мавжуд бўлганлиги ҳамда кредит шартномасига 2-илова, яъни қарздорнинг қопланмаган қарздорликлари бошқа муддатга кўчирилганлиги ҳақидаги маълумотлар қарздор томонидан ҳам, банк томонидан ҳам суғурта ташкилотига тақдим этилмасдан сукут сақлаб турилганлиги суғурта шартномасини алдов йўли билан тузилганлигини тақдиқлаши, суғурта шартномасининг 7.3.4-бандига асосан, суғурта шартномаси тузаётганда компанияга унга маълум бўлган, суғурта ҳодисаси эҳтимолини ва етиши мумкин зарарлар миқдорини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга барча ҳолатлар ҳакида хабар бериш суғурта қилдирувчининг мажбурияти сифатида белгиланганлиги ҳолатларига биринчи инстанция суди эътибор қаратмаганлиги, кредит шартномасига 2022 йил 13 декабрь кунги 2-сонли кўшимча келишувда қарздорнинг қопланмаган муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликлари қўрсатилмаганлиги ҳамда кредит шартномасига 2-илова (тўлов графиги) тайёрланганлиги суғурта ташкилотидан яширилганлиги, бундан банкнинг мақсади қарздорнинг ўз вақтида копланмаган қарздорликларини суғурта шартномаси тузилиш вақтида йўқ қилиб кўрсатиш бўлганлиги ва бошқа важларни келтириб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 декабрдаги қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тафтиш тартибидаги шикоятини қўллабқувватлаб, шикоятдаги важларини такрорлаб, судлов ҳайъатидан шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили тафтиш тартибидаги шикоятга нисбатан эътироз билдириб, шикоят асоссиз эканлиги сабабли судлов ҳайъатидан тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасликни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасликни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар АТБ “Qishl q qurilish b nk” (ҳуқуқий вориси АТБ “ХХХХ”)нинг Фарғона минтақавий филиали ва қарздор “UROJ Y VOS OK ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида 2019 йил 14 июнь куни 69-сонли кредит шартномаси тузилиб, қарздорга 4 095 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Ушбу кредит шартномасига 2022 йил 13 декабрь куни 2-сонли қўшимча келишув имзоланиб, кредит шартномаси шартларига ўзгартириш киритилиб, 69-сонли кредит шартномаси 2.2-банди кредит муддати 168 ойга, асосий қарз тўловлари 60 ой имтиёзли давр билан 2019 йил 14 июндан 2033 йилнинг 13 июнига қадар этиб белгиланган. Кредит маблағлари таъминоти сифатида ипотека ва гаров шартномаларига асосан қарздорга тегишли “Иссиқхона” мажмуаси бино-иншоотлари, автоматлаштирилган тахта яшик ишлаб чиқариш ускуналари, фуқаро Ў.Аббасовага тегишли бино-иншоотлар ва автомашиналар гаровга олинган, шунингдек, “Q ‘q n k rv n ‘li” масъулияти чекланган жамиятининг 2 800 000 000 сўмлик ва “Q ‘q n m v ” масъулияти чекланган жамиятининг 3 000 000 000 сўмлик кафиллиги тақдим қилинган. Шунингдек, даъвогар, жавобгар ва қарздор ўртасида 2022 йил 28 декабрь куни 13-00/0831178582-сонли “Тижорат банклари томонидан юридик шахсларга берилаётган кредитнинг гаров билан таъминланмаган қисми бўйича тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш” шартномаси тузилиб, амал қилиш муддати 2022 йил 28 декабрдан 2023 йил 27 декабргача бўлган 30 000 000 000 сўмлик суғурта полиси тақдим қилинган. Кредит тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги боис фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2023 йил 20 октябрь кунги 2-1502-2304/9986-сонли ҳал қилув қарори қабул қилиниб, жавобгар фойдасига қарздордан 51 478 437 850 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш белгиланган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 ноябрь кунги ажрими билан қарздорнинг ўзига нисбатан банкротлик иши очиш тўғрисидаги аризаси бўйича 4-1502-2301/2510-сонли иқтисодий иш қўзғатилиб, суднинг 2024 йил 16 январь кунги ҳал қилув қарори билан қарздор банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш даврида қарздорга тегишли бўлган Фарғона вилояти, Данғара тумани, “Чинобод” МФЙ, Чинобод-2 қишлоғи, Гулдиёр кўчасида жойлашган “Иссиқхона” мажмуаси биноиншоотлари ҳамда автоматлаштирилган тахта яшик ишлаб чиқариш ускуналари жавобгар балансига қабул қилиб олинган. Суднинг 2025 йил 10 июнь кунги “Тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш тўғрисида”ги ажрими қабул қилиниб, суднинг ажримига асосан қарздор 2025 йил 12 июнь куни давлат реестридан чиқарилган. Судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра биринчи инстанция суди даъвогарнинг тарафлар ўртасидаги 13-00/0831178582-сонли суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри ва асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 ноябрдаги “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-413-сонли қарорининг 2-бандида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг халқаро молия институтлари, мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш (муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликлари кредит даврига мутаносиб равишда узайтириш), бунда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолиши ҳақидаги таклифлари маъқулланган. Шунга асосан, АТБ “Qishl q qurilish b nk” кредит қўмитасининг 21.11.2022 йилдаги 42-сонли қарори қабул қилиниб, қуйи банкларга ПҚ-413-сонли қарор ижросини таъминлаш вазифалари топширилган. Қарор ижроси юзасидан жавобгар ва қарздор ўртасида 2022 йил 13 декабрь куни кредит шартномасининг айрим бандларига ўзгартириш киритиш тўғрисида 2-сонли қўшимча келишув тузилиб, қарздорнинг кредит қайтариш муддати умумий ҳисобда 14 йил этиб белгиланган. Кредит имтиёзли даври 3 йилдан 5 йилга узайтирилган, муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликлари кредит даврига мутаносиб равишда узайтирилган. Шу сабабли қарздорнинг суғурта шартномаси тузилган вақтда кредит тўловларидан муддати ўтган қарздорлиги бўлмаган. Даъвогар эса кредит шартномасига 2022 йил 13 декабрь куни 2-сонли қўшимча келишув тузилганлигини, мазкур келишув билан кредит ва қарздорнинг мажбуриятларини бажариши муддатлари узайтирилганлигини билгани ҳолда 2022 йил 28 декабрь куни 13-00/0831178582-сонли суғурта шартномасини расмийлаштирган. Бу ҳолатда даъвогарнинг суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаби асоссиз ҳисобланади. Гарчи даъвогар тафтиш тартибидаги шикоятида суғурта шартномаси тузилиш вақтида қарздорнинг катта миқдорда қарзи мавжуд бўлганлиги ҳамда кредит шартномасига 2-илова, яъни қарздорнинг қопланмаган қарздорликлари бошқа муддатга кўчирилганлиги ҳақидаги маълумотлар қарздор томонидан ҳам, банк томонидан ҳам суғурта ташкилотига тақдим этилмасдан сукут сақлаб турилганлиги суғурта шартномасини алдов йўли билан тузилганлигини тақдиқлаши, суғурта шартномасининг 7.3.4-бандига асосан, суғурта шартномаси тузаётганда компанияга унга маълум бўлган, суғурта ҳодисаси эҳтимолини ва етиши мумкин зарарлар миқдорини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга барча ҳолатлар ҳакида хабар бериш суғурта қилдирувчининг мажбурияти сифатида белгиланганлиги ҳолатларига биринчи инстанция суди эътибор қаратмаганлиги, кредит шартномасига 2022 йил 13 декабрь кунги 2-сонли кўшимча келишувда қарздорнинг қопланмаган муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликлари қўрсатилмаганлиги ҳамда кредит шартномасига 2-илова (тўлов графиги) тайёрланганлиги суғурта ташкилотидан яширилганлиги, бундан банкнинг мақсади қарздорнинг ўз вақтида копланмаган қарздорликларини суғурта шартномаси тузилиш вақтида йўқ қилиб кўрсатиш бўлганлиги ва бошқа важларни келтирган бўлса-да, судлов ҳайъати унинг бу важлари билан қуйидагиларга асосан келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 123-моддасига кўра, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалаллари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 14-бандида “Алдаш деганда, бошқа шахсга ёлғон маълумотлар тақдим этиш, шунингдек битимни тузишга таъсир этувчи фактлар ҳақида сукут сақлаш йўли билан қасддан чалғитиш тушунилади. Алдаш битим элементларига нисбатан ҳам, уни доирасидан ташқаридаги ҳолатларга ҳам, шу жумладан, битимни тузиш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Алдаш, бир тарафнинг бошқа тарафни битим тузишга ундаш воситаси бўлганда, юридик аҳамиятга эга бўлади”, деб тушунтириш берилган. 2022 йил 28 декабрь кунги 13-00/0831178582-сонли суғурта шартномаси тарафларнинг ихтиёрийлиги асосида тузилган бўлиб, даъвогарни суғурта шартномасини имзолашга ва қарздорнинг кредит мажбуриятлари бўйича суғурта полиси тақдим қилишга жавобгар ёки қарздор мажбурламаган. Бундан ташқари, суғурта шартномасининг 7.1.8-бандида суғурта ташкилоти суғурта қилдирувчи билан биргаликда кредит маблағларининг мақсадли ишлатилиши бўйича, суғурта шартномаси ва кредит шартномаси шартларининг бажарилиши бўйича мониторинг ўтказишда иштирок этиш, 7.2-бандида суғурта шартномаси амалда бўлган даврда қарз олувчининг молиявий-хўжалик ҳолатини ўрганиш, молиявий қалтисликларни суғуртага олгунга қадар суғурта қилдирувчидан тегишли ҳужжатларни (кредит ажратиш тўғрисида банк кредит қўмитасининг қарори, кредит шартномаси, кредит қайтарилиши жадвали, қарз олувчининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, низоми, охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлари, бизнес режа ҳамда таъсис ҳужжатларини) талаб этиши ва ушбу ҳужжатлар тўпламини синчиклаб ўрганиш орқали қалтисликни баҳолаш, ушбу шартнома амалда бўлган даврда суғурта ҳодисаси содир бўлиши қалтислиги даражаси ўзгарса, шартшароитдан келиб чиқиб, суғурта мукофотининг миқдорини ошириш ёки камайтириш ҳуқуқларига эга бўлган. Демак, суғурта шартномасининг ушбу бандларига асосан, даъвогар суғурта ҳодисаси эҳтимолини ва етиши мумкин зарарлар миқдорини аниқлаш учун суғурта қилдирувчидан тегишли ҳужжатларни, шу жумладан 2-сонли кўшимча келишув ва кредит шартномасига 2-иловани ҳам талаб қилиб олиб, ҳужжатларни синчиклаб ўрганиши ҳамда шунга кўра қарор қабул қилиши мумкин бўлган. Шунингдек, суғурта шартномаси қарздорнинг даъвогарга қилган мурожаати асосида тузилган бўлиб, жавобгарнинг даъвогарга тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш мажбурияти бўлмаган. Даъвогар тафтиш тартибидаги шикоятидаги суғурта шартномаси алдов йўли билан тузилганлиги ҳақидаги важларини мақбул далиллар билан исботлаб бера олмади. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришдан рад этиш, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли ва тўғри тўхтамга келган, шу сабабли биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Шу сабабли, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган бошқа важлар ҳам суд қарорларини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг 2025 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 17 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 308, 3244, 3246, 3247, 3249-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “ХХХХ” ks rt-im rt sug’urt k m ni si”нинг тафтиш тартибидаги шикояти қаноатлантирилмасин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ХХХХ” ks rt-im rt sug’urt k m ni si” томонидан олдиндан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “ХХХХ” ks rt-im rt sug’urt k m ni si” ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф белгиланган муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Абдурахманов Ҳайъат аъзолари Ф.Миров Д.Акрамова