← Назад
Решение #2823799 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФК | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 771 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
4-1501-2502/22401-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори
ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили С.Атажонов (ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар
**********************нинг жавобгар «**********************»дан 68 807 527
сўм ижара тўлови ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар ********************** (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар «**********************»дан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 68 807 527 сўм ижара тўлови ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси суд мажлисида кўргазма бериб, тақдим
қилинган ҳужжатларни ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, ишда тўпланган далилларга
баҳо бериб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд прокурор фикри ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
даъво
талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи
қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг
умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб
чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар мулк ижара шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи
ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки
фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 йилдаги
660-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандида “Давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган
тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан
ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини
камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати
аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат
мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида
ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда
сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий
тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади.” – деб кўрсатилган.
Ушбу Низом талаби бўйича даъвогар томонидан жавобгарга Низом талабларига
риоя қилмаганлиги сабабли 68 807 527 сўм ижара тўловлари ҳисобланган. Ижара
тўловларини ихтиёрий тўлаш тўғрисида даъвогарнинг жавобгарга қилган
мурожаатлари эътиборсиз қолдирилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Марказ ходимлари томонидан 2025 йил 29
октябрь куни Қува тумани ҳудудида давлат мулкини юридик ва жисмоний шахсларга
марказлар
орқали
ижарага
берилиш
ҳолатлари
ўрганилганда,
«**********************» балансидаги давлат мулки объектини юқоридаги қонун
ҳужжатлари талабларига зид равишда белгиланган тартибда ижара шартномаси
тузмасдан бошқа шахсга фойдаланишга берилганлиги ҳолати аниқланган.
Хусусан, **********************га қарашли Қува тумани, Саховат кўчаси, 1уйда жойлашган бинонинг 330,00 кв.м. (айвон) майдони ва 320 кв.м. (омбор) майдони
пенаблок ва газаблок ишлаб чиқариш фаолияти сифатида фойдаланишга берилган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгарга қарашли Қува тумани, Саховат
кўчаси, 1-уйда жойлашган бинонинг 330,00 кв.м. (айвон) майдони ва 320 кв.м.
(омбор) майдони фуқаро И.М.Орипов томонидан ҳеч қандай ижара шартномасиз
фойдаланиб келаётганлиги сабабли тажриба станциясидан давлат мулкидан
фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баровари миқдорида ҳисобланган
68 807 527 сўм сўм ижара тўловини ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
талабига кўра, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгардан 68 807 527 сўм ижара тўлови ва тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, иш бўйича ҳисобланган 1 376 150,54 сўм давлат божини
жавобгардан ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар
**********************
фойдасига
жавобгар
«**********************» ҳисобидан 68 807 527 сўм ижара тўлови ва тўланган 41
200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «**********************» ҳисобидан Республика бюджетига
1 376 150,54 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Судья
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
4-1501-2502/22401-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори
ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили С.Атажонов (ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар
**********************нинг жавобгар «**********************»дан 68 807 527
сўм ижара тўлови ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар
**********************
фойдасига
жавобгар
«**********************» ҳисобидан 68 807 527 сўм ижара тўлови ва тўланган 41
200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «**********************» ҳисобидан Республика бюджетига
1 376 150,54 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Судья
С.Махмудова