← Назад
Решение #2823827 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
12 010 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
4-1501-2501/21963-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили (ишончномага асосан) А.Юсупов, жавобгар «Ўзагросуғурта» АЖ вакили
(ишончномага асосан) Н.Мўйдиновларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “ХХХ”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар ЯТТ “ХХХ” ва «Ўзагросуғурта»
акциядорлик жамиятидан жами 66 756 215 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
АТБ «ХХХ» манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар
ЯТТ “ХХХ” ҳамда «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти ҳисобидан кредитнинг
муддати ўтмаган асосий қисмидан 64 000 000 сўм, кредитга ҳисобланган муддати
ўтган фоиз 2 756 215 сўм, жами 66 756 215 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича қисман тўловларни
амалга оширганлиги сабабли даъвони тўланмаган қисмини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар «Ўзагросуғурта» АЖ вакили суд мажлисида даъво аризаси
юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, даъвогар томонидан суғурта
шартномасининг 5-бўлимида белгиланган тартибда суғурта ҳодисаси юз
берганлиги юзасидан ариза билан мурожаат қилмаганлиги сабабли даъво аризани
қаноатлантиришни рад этилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси
биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ «ХХХ» Фарғона банк хизмати
офиси билан ЯТТ “ХХХ” ўртасида 2025 йил 9 апрель кунги 233-сонли
микрокредит шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга
тикувчилик фаолияти учун ускуна ва жихозлар сотиб олиш мақсадида 64 000 000
сўм миқдорида, 2025 йил 9 апрелдан 2028 йил 8 апрелгача бўлган муддатга,
йиллик 25 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб
берилган.
Мазкур шартноманинг 5.1.3.-бандига кўра, Қарз олувчи томонидан мазкур
микрокредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда Банк, микрокредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда
микрокредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ажратилган
микрокредитни муддатидан олдин ундириши мумкинлиги кўрсатилган.
Жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя
қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш
юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса,
қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш
муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган
тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси
ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни
рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим.
Ушбу Пленум қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг
кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги
доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг
суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида
белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари
зарур.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан
қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун
даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда
ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши
мумкин.
ФКнинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
кредитнинг муддати ўтмаган асосий қисмидан 64 000 000 сўм, кредитга
ҳисобланган муддати ўтган фоиз 2 756 215 сўм, жами 66 756 215 сўм
қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 12.01.2026 йил кунги
маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан 11 604 160 сўм қисман тўловлар
амалга оширилиши натижасида, жавобгарнинг 55 152 055 сўм кредит қарздорлиги
мавжудлиги билдирилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 66 756 215 сўм кредит
қарздорлигини ундириш талабидан 55 152 055 сўм қисмини қаноатлантиришни ва
қолган қисмини рад этишни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамиятидан жами
66 756 215 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
АТБ «ХХХ» Фарғона банк хизмати офиси (“Суғурта қилдирувчи”),
«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти Марғилон шаҳар суғурта маркази
(“Суғурталовчи”) ва ЯТТ «ХХХ» (“Қарз олувчи”) ўртасида 2025 йил 9 апрель
кунги 11-06/071110000311-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш
шартномаси тузилган ҳамда суғурта полиси берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 3.1.-бандига кўра,
суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит
шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларнинг бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги ҳамда кредит қарздорлиги (кредит бўйича асосий
қарз ва фоизларни, пеняни) кредит шартномасида белгиланган шартлар ва
муддатларда тўлай олмаганлиги ҳисобланади.
Ушбу суғурта шартномасининг 5.2.-бандига кўра, ушбу шартноманинг 3.1.бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда Суғурта қилдирувчи бундай ҳолат
содир бўлганлиги ҳақида Суғурталовчига кредит шартномаси бўйича Қарздорнинг
мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар бўлган муддатда кутиш давридан кейин
ариза беради деб белгиланган.
Шундай бўлсада, даъвогар томонидан Суғурталовчига кредит шартномаси
бўйича Қарздорнинг мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар бўлган
муддатларга риоя қилинмаган ҳолатда даъво аризаси билан мурожаат қилинган
ҳамда шартномада тарафларни солидар жавобгарлиги белгиланмаган ва
суғурталаш шартномасида муддатидан олдин ундириб олиниши кўзда тутилган
кредит қарздорлиги учун Суғурталовчининг солидар жавобгарлиги кўрсатилмаган.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгар «Ўзагросуғурта» акциядорлик
жамиятидан жами 66 756 215 сўм суғурта товонини эмас балки, жами 66 756 215
сўм кредит қарздорлигини ундирилишини сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси
биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар «Ўзагросуғурта» акциядорлик
жамиятидан жами 66 756 215 сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини асосли
эмас деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризани қисман
қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ЯТТ “ХХХ” ҳисобидан 55 152 055
сўм кредит қарздорлиги ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни,
жавобгар ЯТТ “ХХХ” ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 1 335 124,3 сўм
давлат божини Республика бюджетига ундиришни ва даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «Бизнесни Ривожлантириш банк» фойдасига жавобгар ЯТТ
“ХХХ” ҳисобидан 55 152 055 сўм кредит қарздорлиги ва тўланган 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъво аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ЯТТ “ХХХ” ҳисобидан Республика бюджетига 1 335 124,3 сўм
давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ой муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 12 январь
4-1501-2501/21963-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Юсупов, жавобгар «Ўзагросуғурта»
АЖ вакили (ишончномага асосан) Н.Мўйдиновларни иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ
“ХХХ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар ЯТТ “ХХХ” ва
«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамиятидан жами 66 756 215 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «Бизнесни Ривожлантириш банк» фойдасига жавобгар
ЯТТ “ХХХ” ҳисобидан 55 152 055 сўм кредит қарздорлиги ва тўланган 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ЯТТ “ХХХ” ҳисобидан Республика бюджетига 1 335 124,3 сўм
давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
бир ой муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев