Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/10127 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2b05f097-8c71-4464-96bb-80fd430a54b2 Claim ID PDF Hash 7c63cc49438c89ae... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 286 символов
4-1801-2503/10127-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2026 йил 12 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ” АТБ манфаатида жавобгар « » ОКга нисбатан муддати ўтган асосий кредитдан 9 090 909 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 8 993 486 сўм, 155 418 сўм пеня жами 18 239 813 сўм тўлов муддати ўтган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари xxxx (ишончнома асосида)лар иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда - Палата деб юритилади) даъвогар “ ” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар « » ОК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган асосий кредитдан 9 090 909 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 8 993 486 сўм, 155 418 сўм пеня жами 18 239 813 сўм тўлов муддати ўтган қарздорликни ундиришни сўраган. Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суд ишда даъвогар вакили қатнашаётганлиги боис, ишни Палата вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим этиб, судга даъво тақдим этилганидан сўнг 8 993 486 сўм муддати ўтган кредит фоизи, муддати ўтган кредитдан 9 090 909 сўм, 155 418 сўм пеня тўлиқ тўлаб берилганлигини, ҳозирги кунда навбатдаги график бўйича даъво аризасида келтирилмаган муддат учун қарздорлик мавжудлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 14 августда 1352/25-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга 3 ойлик имтиёзли давр билан 36 ой муддатга, йиллик 32 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан озиқ овқат маҳсулотларини ва салқин ичимликлар сотиб олиш учун жами 300 000 000 сўм миқдорда нақд пул кўринишида кредит маблағи ажратилишига келишилган. Кредит шартномасининг 1.1 ва 4.2.1-бандларига мувофиқ жавобгар кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатда ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш ҳамда тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномаси шартларига асосан даъвогар шартномада кўрсатилган пул маблағларини ажратиш бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада тўлиқ бажарган. Кредит шартномасининг талабларига кўра қарздор шартнома бўйича олган барча мажбуриятларини лозим даражада бажариши ҳамда кредит ва унинг фоизларини графикка асосан ўз вақтида даъвогарга қайтариши белгиланган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, жадвал бўйича тўловларни амалга ошириш муддатларини бузган. Натижада жавобгарнинг 18.12.2025 йил ҳолатига муддати ўтган асосий кредитдан 9 090 909 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 8 993 486 сўм, 155 418 сўм пеня жами 18 239 813 сўм миқдордаги кредит қарздорлиги юзага келган. Мазкур қарздорликни бартараф қилишни талаб қилиб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, муддати ўтган кредит қарздорликларини ундиришни сўраган. Даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар кредит шартномасидан келиб чиққан. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида тўлов муддати ўтган қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра суд даъво талабларини асосли деб топади. Бироқ, суд муҳокамаси давомида даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномага асосан жавобгар томонидан даъво аризасида келтирилган қарздорлик тўлиқ қопланган. Жавобгар томонидан даъво аризасида келтирилган муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ бртараф этилганлигини инобатга олиб, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Қайд этилганларга кўра суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар « » ОК ҳисобидан: - даъвогар “ ” АТБ фойдасига 41 200 сўм суд почта харажати; - республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова