← Назад
Решение #2823860 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 902 символов
4-1801-2503/10056-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 12 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар “ xxx” ДМнинг
жавобгар “
” МЧЖга нисбатан 78 000 000 сўм асосий қарз, 34 240 000
сўм пеня ундириш ва тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 14 апрелдаги 62сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни тарафлардан: Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси xxxx,
даъвогар вакили: xxxxx (ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “ xxx” ДМ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“
” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
78 000 000 сўм асосий қарз, 34 240 000 сўм пеня ундириш ва тарафлар
ўртасида тузилган 2025 йил 14 апрелдаги 62-сонли шартномани бекор
қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тарафлар ўртасида
тузилган шартноманинг муддати тугаганлигини, шартноманинг муддати
узайтирилмаганлигини ва янги шатрнома тузилмаганлигини маълум қилиб,
даъво талабини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган
важларини такрорлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бугунги кунга қадар
тўланмаганлигини, жавобгар шартнома шартларини қўпол равишда бузиб,
балиқ ҳовузи ташкил этилиши белгиланган жойлардан қум қазиб олиш
ишларини амалга оширганлиги, бу ўз навбатида Чимқўрғон сув омборининг
техник ҳолатига салбий таъсир этиши мумкинлигини, бундан ташқари ушбу
ҳудуддаги фуқароларнинг норозиликларига сабаб бўлганлигини билдириб,
суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ
иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги, суд муҳокамасини
кейинга қолдириш ҳақидаги ажримлари етказилганлиги тўғрисидаги почта
идорасининг хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини ва
прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ижара шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдалаш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
14 апрелда Қашқадарё дарёсининг қирғоқ бўйи сув фонди ерларидан
хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун ер майдонларини ижарага бериш
бўйича шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга
Қашқадарё дарёсининг оқиш бўйича ўнг сув фонди ерларининг 16 га ер
майдонини балиқчилик хўждалигини ташкил этиш учун топшириши, ўз
навбатида жавобгар уни қабул қилиб олиш ва ҳар ойда ижара ҳақи
тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги
қайд этилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига кўра, бир
йиллик ижара ҳақи миқдори 80 000 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, ушбу
маблағнинг 50 фоизини ижара шартнома асосида «Ер берувчига» шартнома
тузилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида нақд пулда ёки пул ўтказиш
орқали, қолган 50 фоизни ижара шартномаси муддати тугагунга қадар
тўлаши шарт.
ФКнинг 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк
ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган
ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага
беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб
ҳисобланади.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича даъвогарга ижара ҳақи тўловларини
тўлиқ амалга оширмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 78 000 000 сўм миқдорида
қарздорлиги юзага келган.
Мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида расмийлаштириш ҳисобварақфактуралар ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Юқорида қайд этилган асосларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг
жавобгар ҳисобидан 78 000 000 сўм асосий қарз суммасини ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 34 240 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ, ер олувчи томонидан ижара
шартномада белгиланган муддатда келишилган шартнома суммасини тўлаши
шарт, акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун сумманинг 0,2 фоизи
миқдорида пеня, жами ижара шартнома суммасининг 50 фоизидан ошмаган
миқдорда ундирилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги
шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд
даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар даъво талабида тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил
14 апрелдаги 62-сонли шартномани бекор қилишни сўраган.
ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича
бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидан
2009 йил 18 декабрда қабул қилинган “Хўжалик шартномаларини тузиш,
ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203сонли Қарорининг 21-бандида, судларга тушунтирилсинки, шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда агар суд
шартнома тузилмаганлигини ёки шартноманинг амал қилиш муддати
тугаганлигини аниқласа, у даъвони рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори
қабул қилади, деб тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 14 апрелдаги 62-сонли Қашқадарё
дарёсининг қирғоқ бўйи сув фонди ерларидан хўжалик фаолиятида
фойдаланиш учун ер майдонларини ижарага бериш бўйича шартноманинг
7.2- бандида, ижара шартноманинг амал қилиш муддати имзоланган кундан
2025 йил 31 декабргача деб белгиланган.
Суд, даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 14 апрелдаги
62-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талабини, шартноманинг
амал қилиш муддати тугаганлиги сабали рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъво аризалари
бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида давлат божи
тўланиши лозим.
Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан
ишни кўриш билан боғлиқ харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180,
186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ xxx” ДМ фойдасига
78 000 000 сўм асосий қарз, 34 240 000 сўм пеня, 6 364 800 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова