← Назад
Решение #2823908 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 710 символов
4-1804-2502/3743-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 12 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Умидуллаевнинг котиблигида, даъвогар “Жаннат Умри”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти Энерго савдо Косон туман бўлими ва
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
Энерго савдо
Қашқадарё вилоят бўлимига нисбатан 625 759 701,64 сўм ҳисобланган электр
энергияси қарздорлигини нореал қарздорлик деб топиб, ҳисобдан чиқариш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар вакиллари
Рамазонова В. Ж.Ибодуллаев (шахсий маълумотнома ва ишончнома (ордер)
орқали), жавобгарлар вакили С.Оролов иштирокида, Қарши туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Жаннат Умри” масъулияти чекланган жамияти судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти Энерго савдо Косон туман бўлими ва “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти
Энерго савдо Қашқадарё вилоят
бўлимига нисбатан 625 759 701,64 сўм ҳисобланган электр энергияси
қарздорлигини нореал қарздорлик деб топиб, ҳисобдан чиқариш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Даъвогар вакиллари судга кўргазма бериб, даъвогар автомобилларга
суюлтирилган газ қуйиш шахобчасига эга эканлигини, электр корхонаси
билан шартнома тузиб шартнома асосида 2024 йилда олган электр энергияси
пулини ортиғи билан тўлаб берганлигини, лекин жавобгар 2025 йил бошида
даъвогарнинг ҳисобига фойдаланилмаган электр энергияси учун асоссиз
625 759 701 сўм нореал қарздорликни ҳисобланлигини, суд муҳокамасида
жараёнида электр энергияси бўйича қарздорлик жавобгар тарафидан қайта
ҳисоб-китоб
қилинганлигини,
унда
6 800 000
сўм
қарздорлик
ҳисобланганлигини, лекин даъвогар ушбу миқдордаги қарздорликдан ҳам
нарози эканлигини билдириб, судга даъводан қисман воз кечиш ҳақидаги
ариза тақдим этди.
Суд муҳокамасига жавобгар вакили кўргазма бериб, даъвогарга етказиб
берилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинганлигини, бунинг
натижасида жами қарздорлик 2026 йил 1 январь ҳолатида 6 800 000 сўмни
ташкил этиши аниқланганлигини, бу қарздорлик даъвогарнинг электр
энергиясидан узиб қайта қўшиш натижасида ҳисобланганлиги билдириб,
даъвони рад этишни сўради.
Низо бўйича мутахассис хулосаси олинди.
“Ўзэнергоинспекцияси”
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бўлими
мутахассиси хулосасига кўра даъвогарнинг жавобгар олдидаги асосий
қарздорлиги 16 276 сўмни ташкил этади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар
ўртасида электр энергия таъминоти бўйича 210196 -сонли шартнома
тузилган бўлиб, ушбу шартнома шартларига мувофиқ “Ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ томонидан “Истеъмолчи”га электр энергиясини етказиб
бериш, “Истеъмолчи” жавобгар эса қабул қилинган электр энергияси учун
тўловни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддасида,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 468-моддасига
асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шаҳобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия
таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
Суд муҳокамасига қадар жавобгар тарафи даъвогарга етказиб берилган
электр энергиясини қайта ҳисоб-китоб қилган. Ушбу қайта ҳисоб-китобга
кўра даъвогарнинг электр энергиясидан қарздорлиги 2026 йил 1 январь
ҳолатида 6 816 780, 38 сўмни ташки этган. Суд бундай ҳолатда жавобгар
зиммасига даъвогарнинг истеъмол қилган электр энергиясини қайта ҳисоб
қилиш ва асоссиз қарздорликни ҳисобдан чиқариш мажбуриятини юклашни
мақсадга мувофиқ эмас деб топади. Шундан келиб чиққан ҳолда
даъвогарнинг даъводан қисман воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул
қилишни рад этиб, даъво талабини ҳам рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъводан қисман воз кечиш
ҳақидаги
аризасини қабул қилишни
ҳамда
даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогарга ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъводан қисман воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул
қилиш ҳамда даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Энерго
савдо Косон туман бўлимидан даъвогар “Жаннат Умри” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига аввалдан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи,
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Косон
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ғ.Игамов