Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2508/5236 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9e0f84ff-487d-4a73-aa5f-e1bcd9c9c18c Claim ID PDF Hash cbea9ff75324ae71... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 995 символов
4-1805-2508/5236-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 12 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, даъвогар “**************” масъулияти чекланган жамияти жавобгар“**************” фермер хўжалиги ҳисобидан 225 000 000 сўм асосий қарз ва 112 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, тарафлардан: даъвогар вакили Ш.**, жавобгар раҳбари Т.** иштирокида, ўз биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “**************” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “**************” фермер хўжалиги (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 225 000 000 сўм асосий қарз ва 112 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабларига эътироз билдириб, ишлар тўлиқ бажарилмаганлигини, сув чиқариш насос ускунаси етарли даражада сув етказиб бермаганлигини, барча жихозларни қатйриаб беришини даъвогарга қисман тўлаб берилган пул мағларини қайтаришни сўраб, даъво талабларини рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш хужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 13 апрелда 1/336/1-сонли шартнома имзоланиб, унга кўра даъвогар (ижрочи) 14 гектар ер майдонига томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш ускуналарини монтаж қилиш хизматларини бажариш мажбуриятини, жавобгар (буюртмачи) эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1-бандига кўра, бажариладиган ишларнинг қиймати (ҚҚС билан) 350 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартноманинг 7.1 ва 7.2-бандларига асосан ишларнинг умумий қийматининг 50 фоизини олдиндан пудратчи ҳисоб рақамига тўлаб бериши, қолган 50 фоиз мабалғни монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, буюртмачи ва пудратчи ўртасида объектни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг буюртмачи томонидан тўлаб берилиши белгиланган. Шунга асосан жавобгар даъвогарга олдиндан 175 000 000 сўм тўловни амалаг оширган. Даъвогар 16 гектар ер майдонида (ҚҚС билан бирга) 400 000 000 сўмлик томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тимзимлари монтаж қилиш ишларини бажариб, бу ҳақда 2024 йил 2 августда бажарилган ишлар далолатномаси расмийлаштирилган ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура ва далолатнома жавобгарга (did .uz орқали) юборилган. Жавобгар томонидан бажарилган ишлар далолатномаси эътирозларсиз қабул қилинган. Бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 225 000 000 сўм асосий қарз, 112 500 000 сўм пеняни ташкил этган. Мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга 2025 йил 3 июнда 312-сонли талабнома юборилган бўлиб, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 705-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади. Буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши керак. ФК 646-моддасига асосан буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш ёки бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига дарҳол маълум қилиши шарт. Ишни қабул қилиш вақтида унинг камчиликларини аниқлаган буюртмачи бу камчиликлар ёхуд уларни тузатиш тўғрисида кейинчалик талаб қўйиш мумкинлиги далолатнома ёки қабул қилишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатда кўрсатилган ҳоллардагина уларни важ қилиб келтиришга ҳақли. Буюртмачи ишни текширмасдан қабул қилган бўлса, уни қабул қилишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлган камчиликлар (очиқ кўриниб турган камчиликлар)ни далил қилиб келтириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Тарафлар ўртасида 2024 йил 2 августдаги 521-сонли электрон тасдиқланган бажарилган ишлар далолатномаси ҳамда электрон ҳисобфактурага асосан 400 000 000 сўмлик хизмат кўрсатилганлиги ўз тасдиғини топади. Шу боис суд, даъвонинг асосий қарз ундириш (400 000 000175 000 000=225 000 000) талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 112 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 13.2-бандига кўра, мажбуриятларга риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлик учун “буюртмачи” “пудратчи” га ёки “пудратчи” “буюртмачи” га мажбуриятларни кечиктирган ҳар бир кун учун мажбуриятларни бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар ёки ўз вақтида ўтказиб берилмаган (тўланмаган) сумма қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Пеня суммасининг ҳисоб-китоби 112 500 000 сўмни ташкил этади ва асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга асосан суд, пеня суммасини 10 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 225 000 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 6 750 000 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “**************” фермер хўжалиги ҳисобидан “**************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 225 000 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “**************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 6 750 000 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов