Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2501/10115 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый SER PROM
Source ID b08211e8-d531-468a-8512-d8586530beb0 Claim ID PDF Hash 54323f0a0190733d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Божхона кодексининг 318-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 318 code_article
Божхона кодексининг 315-моддаси Божхона кодекси 315 code_article
Божхона кодексининг 28-моддаси Божхона кодекси 28 code_article
Божхона кодексининг 320-моддаси Божхона кодекси 320 code_article
Божхона кодексининг 348-моддаси Божхона кодекси 348 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Текст решения 10 536 символов
4-1804-2502/4153-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 12 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамов раислигида, судья ёрдамчиси А.Умидуллаевнинг котиблигида, даъвогар Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг жавобгар “SER PROM” масъулияти чекланган жамиятидан 724.928.979,94 сўм ҳисобланган божхона тўловларни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Р.Муҳиддинов ва А.Маматов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Л.Хўжақулов ва Б.Мадатов (ишончнома ва шахсий маълумотнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар, аниқлади: Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси (бундан кейинги мантларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SER PROM” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) дан 724.928.979,94 сўм ҳисобланган божхона тўловларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга тушунтириш бериб, жавобгар Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиясининг 2025 йил 30 июндаги 9-сонли баёнининг 2025 йил 1 июнига қадар олдиндан келиб тушган хорижий валюта маблағлари доирасида маҳсулотларни экспортга йўналтириш учун божхона божини қўлламаслик тўғрисидаги 16 - бандига зид равишда яъни олдиндан тўлов асосида эмас, балки экспорт факти асосида четга элга олтингугурт маҳсулотини 2025 йил 30 июлда экспорт қилганлигини, лекин жавобгар экспорт маҳсулотни қийматини паст нархда яъни 20 АҚШ доллари миқдорида кўрсатганлигини, натижада божхона тўловлари кам миқдорда ҳисобланганлигини, кейинчалик даъвогар томонидан камерал божхона аудити ўтказилганда бир тонна олтингугурт маҳсулотининг нархи 129,39 АҚШ долларига тенг эканлиги аниқланиб, жавобгарга нисбатан 724 928 979, 94 сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланганлигини, лекин жавобгар ушбу божхона тўловларини ихтиёрий тўлаб бермаганлигини билдириб, ушбу суммани ундиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво бўйича ўз эътирозларини баён этиб, жавобгар омборхонасида захирада турган аввал арзон нархда сотиб олинган олтингугурт маҳсулотини экспортга чиқарганлигини, шундан келиб чиққан ҳолда олтингугурт нархини тўғри 20 АҚШ доллари миқдорида кўрсатганлигини ва шу суммадан 112 000 000 сўм миқдорда божхона тўловларини тўлаб берганлигини, ушбу товарни пули олдиндан тўланмаган ҳолда экспорт қилиш таъқиқланган бўлса нима учун божхона органи юкни тўхтатиб қўймаганлигини балки рухсат берганлигини, бунда жавобгарнинг айби йўқлигини баён этиб, даъвогар тарафидан жавобгарнинг тадбиркорлик фаолияти қонун талабларига зид равишда камерал божхона аудитидан ўтказилганлиги, аудит натижаси бўйича жавобгар қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги исботланмаганлигини, экспорт қилинган товарнинг божхона қийматини божхона расмийлаштирув ўтказилган кундан мавжуд бўлган маълумотлардан эмас, балки асоссиз равишда бошқа маълумотлардан нотўғри фойдаланиши натижасида нотўғри қўшимча тўловларни ҳисобланганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, иш ҳолатларига ва тўпланган далилларга ўз ички ишончи асосида ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида тақдим этилган ҳужжатларга кўра даъвогар тарафидан олтингугурт товарлари учун божхона тўловлари тўғри ундирилаётганлигини ўрганиш мақсадида иш бўйича жавобгар “SER PROM” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти 2025 йил 7 октябрдаги божхона органининг “Камерал божхона аудитини ўтказиш тўғрисида”ги 15 - сонли қарори асосида “Камерал” божхона аудитидан ўтказилган. Ўрганишлар натижасида, “SER PROM” масъулияти чекланган жамият томонидан экспорт божхона режимига расмийлаштириш учун 2025 йил 30 июль куни тақдим қилинган 10002/30.07.2025/0004083-сонли божхона юк декларациясига кўра, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиясининг 2025 йил 30 июндаги 9-сонли баёнининг 2025 йил 1 июнига қадар олдиндан келиб тушган хорижий валюта маблағлари доирасида маҳсулотларни экспортга йўналтириш учун божхона божини қўлламаслик тўғрисидаги 16 - бандига зид равишда яъни олдиндан тўлов асосида эмас балки экспорт факти асосида экспорт қилинганлиги маълум бўлган. Бундан ташқари текшириш натижасида кўра 10002/30.07.2025/0004083сонли божхона юк декларацияси асосида экспорт божхона режимига расмийлаштиришган оғирлиги 449 568 кг., божхона қиймати 8 991,36 АҚШ долларига тенг бўлган олтингугурт товарининг божхона қийматини жавобгар тарафи 1 тоннаси учун 20 АҚШ долларида божхона қийматини паст кўрсатганлигини, аслида 1 тонна олтингугурт товари учун божхона қиймати 129,39 АҚШ доллар ҳисобланиши кераклиги аниқланиб, жавобгарга жами 724.928.979,94 сўм божхона тўловлари ҳисобланган. Жавобгарнинг даъво аризаси бўйича эътирозлари асоссиз. Даъвогар жавобгарнинг 2024-2025 йилларда олтингугурт маҳсулотини сотиб олиш ва сотиш бўйича маълумотларни солиқ органларидан олган. Бу маълумотлар солиқ органида жавобгар тарафдан берилган ҳужжатлар асосида шакллантирилган. Бу маълумотларга кўра жавобгарнинг 30 июнь 2025 йил ҳолатида сотиб олган ва сотган олтингугурт маҳсулоти бўйича фарқи минус 2 395,37 тонна ташкил этмоқда. Бу маълумотга қараганда, жавобгарнинг омборхонасида 2025 йил 30 июлда қолдиқ олтингугурт маҳсулоти бўлмаган. Тақдим этилган ҳужжатларга кўра жавобгар 2025 йил июн-июль ойларида биржадан олтингугурт маҳсулотини бир тоннасини 100 АҚШ долларидан юқори баҳода сотиб олган. Бундан ташқари ички бозорда 2025 йил июн ва июлда 1 тонна олтингугурт маҳсулотининг нархи ўртача 100 АҚШ долларида юқори бўлган ҳолатда, жавобгар тарафидан четга олдиндан пули тўланмаган бўлсада тоннасини 20 АҚШ доллардан зарарга сотилиши жавобгарнинг важларини асоссизлигини кўрсатмоқда. Шу билан бир қаторда жавобгар маҳсулотни Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиясининг 2025 йил 30 июндаги 9сонли баёнининг 2025 йил 1 июнига қадар олдиндан келиб тушган хорижий валюта маблағлари доирасида маҳсулотларни экспортга йўналтириш учун божхона божини қўлламаслик тўғрисидаги 16 - бандига зид равишда яъни олдиндан тўлов асосида эмас балки экспорт факти асосида экспорт қилган. Жавобгар 2025 йил 17 ноябрда экспорт қилган маҳсулолини 20 АҚШ доллари ҳисобидан 112 000 000 сўм божхона тўловини тўлаб берган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 318-моддасига мувофиқ, товарнинг божхона қиймати божхона қиймати декларациясини тўлдирган ҳолда товарларни декларациялашда декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига маълум қилинади. Божхона қиймати декларацияси божхона юк декларациясининг ажралмас қисми бўлиб, товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига божхона юк декларацияси билан бир пайтда топшириладиган ҳужжат ҳисобланади. Шунингдек, ушбу моддада декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинадиган товарнинг божхона қиймати ва уни аниқлашга тааллуқли тақдим этиладиган маълумотлар тўғри, миқдорий жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотга асосланиши лозим. Божхона кодексининг 315-моддасига кўра, Олиб чиқиладиган товарнинг декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинган божхона қийматини аниқлаш тўғри эканлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд бўлмаган ёхуд декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этилган маълумотларни нотўғри ёки етарли эмас деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда божхона органи божхона қийматини мустақил равишда белгилайди. Божхона кодексининг 28-моддасига кўра, Божхона режими талаблари ва шартларига риоя этилиши учун жавобгарлик товарни тегишли божхона режимига жойлаштирган шахснинг зиммасида бўлади. Божхона кодексининг 320-моддасига мувофиқ, товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин божхона расмийлаштируви вақтида товар чиқариб юборилганидан кейин. Божхона кодексининг 348-моддаси талаблари асосида, жавобгарга қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини тўлаш ҳақида 03.11.2025 йилдаги 4-сонли талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома ижросиз қолдирган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар тарафдан 112 000 000 сўм тўланган божхона тўловини даъво суммасидан чиқариб ташлаган ҳолда жавобгардан даъвогарга 612 928 979,94 сўм божхона тўлови, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 12 258 579,58 сўм давлат божи ундиришни, даъвони қолган қисмини рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 128, 166, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Қашқадарё вилоят Божхона бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “SER PROM” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар Қашқадарё вилоят Божхона бошқармаси фойдасига 612 928 979,94 сўм божхона тўлови ва 41 200 почта харажати; Республика бюджетига 12 258 579,58 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан белгиланган тартибда кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ғ.Игамов