← Назад
Решение #2824009 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 250 символов
4-1801-2503/10143-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2026 йил 12 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, даъвогар “
” МЧЖ ХКнинг
жавобгар “
” МЧЖга нисбатан 133 620 000 сўм асосий қарз ва 33 247
650 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни,
тарафлардан: даъвогар вакили: xxxx (ишончнома асосида) иштирокида ўз
биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “
” МЧЖ Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “
” МЧЖга нисбатан 133 620
000 сўм асосий қарз ва 33 247 650 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим этиб, судга даъво тақдим этилганидан сўнг қисман тўловлар амалга
оширилганлигини маълум қилиб, суддан даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, тараф вакилининг низо юзасидан тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
16 июлда WL 2025-0616-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб,
шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар шартномада келишилган
товарни сотиш, жавобгар эса шартнома ва унинг иловасида назарда тутилган
шартлар асосида товарнинг ҳаққини тўлаш ва қабул қилиш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 3.1-бандига асосан шартноманинг умумий қиймати
ҚҚС билан бирга 544 420 000 сўм деб белгилаган.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра етказиб берилган товарлар учун тўлов
Харидор томонидан икки босқичда амалга оширилади:
1-босқич: томонлар ушбу Шартномани имзолаган кундан бошлаб икки
(2) календарь куни ичида 260 800 000 сўм миқдорида олдиндан тўлов.
2-босқич: қолган 283 620 000 сўм миқдоридаги маблағни шартномада
белгиланган жадвалга мувофиқ 6 ой ичида тўлаши белгиланган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга
иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактураларга асосан 544 420 000 сўмлик
модели ХN95W-9G бўлган Экскаватор техникаси етказиб берилган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган техника учун тўловлар
тўлиқ амалга оширилмаган ва натижада 133 620 000 сўм қарздорлик
қопланмай қолган.
Мавжуд қарздорликни узиш талаби билан даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк
қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш
ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини
олади.
ФК 419-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун
ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини
муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни
сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш
назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг
тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловларнинг ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд муҳокамаси давомида даъвогар вакили томонидан судга
тақдим этилган маълумотномага асосан жавобгар томонидан асосий
қарздорлик қисман қопланган ва бугунги кундаги асосий қарздорлик
суммаси 33 620 000 сўмни ташкил этади.
Шу сабабли суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабининг
33 620 000 сўм қисмини қаноатлантиришни ва қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 33 247 650 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласида
белгиланишича, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Шартноманинг 7.1-бандига мувофиқ, ушбу шартномада кўзда
тутилмаган томонларнинг ҳар қандай жавобгарлик чоралари Ўзбекистон
Республикасида амалдаги фуқаролик қонунчилигига мувофиқ қўлланилиши
белгиланган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги
шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли суд даъво
аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шу билан биргаликда, ФК 326-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Бинобарин, жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш
борасидаги мажбуриятлар кечиктирилганлиги ҳолатида даъвогар томонидан
пеня миқдори асосли ҳисобланган бўлсада, суд талаб қилинган пеня
миқдорини мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб тарзда 7 000 000
сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга
кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши
лозим.
Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “
” МЧЖ
фойдасига 33 620 000 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта
харажати, 1 668 677 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “
” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова