Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/9985 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ҳукумат комиссиясининг ушбу топшириғини бажармаётганлиги
Source ID 1116dd0c-7d31-4143-8580-ca8001b29548 Claim ID PDF Hash ab59e1719514adf6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 116 law
онуннинг 36-моддаси онуннинг 36 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 14-моддаси нинг 14 law
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения 15 747 символов
4-1801-2503/9985-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2026 йил 12 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси ххххх раислигида, судья ёрдамчиси хххххх котиблигида, даъвогар “ХХХХХ ХХХХХ” хусусий корхонасининг жавобгар Хххххҳисобидан 1 011 820 718 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ишга Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилган ҳолда, тарафлардан: даъвогар корхона раҳбари ххххх, вакили адвокат ххххх (ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Ххххх” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Ххххх(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 1 011 820 718 сўм зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва баённомаларида даъвогар кўрган зарарни қоплаш ҳокимликкаа юклатилганлиги, бироқ жавобгар Ҳукумат комиссиясининг ушбу топшириғини бажармаётганлиги, зарар суммаси ишчи гуруҳи томонидан ҳисоблаб чиқилганлиги ва даъвогар Қашқадарё вилоятида сотилган маҳсулотлардан 1 011 820 718 сўм зарар кўрганлиги ҳақида ҳокимиятга Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан маълумотнома берилганлигини билдириб, зарар суммаси тўлиқлигича жавобгардан ундиришни сўрадилар. Суд муҳокамасига қадар прокурор музокара нутқи тақдим қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўраган. Жавобгар, учинчи шахслар ва пркурор ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, тараф вакилларининг низо юзасидан тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги 627-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021йил 21 октябрдаги 189-сонли махсус йиғилиш баёни талаби ижросини таъминлаш мақсадида четдан истъемол картошкасини олиб келиш учун 2021 йил 4 ноябрда тузилган 721-сон кредит шартномага асосан “Турон” банкнинг Яшнабод филиали томонидан даъвогарга йиллик 4 фоиз банк ставкаси бўйича 12,36 млрд сўм кредит маблағи берилган. Ушбу кредит маблағи ҳисобига даъвогар томонидан 2021 йил ноябрдан 2022 йил февраль ойигача Қозоғистон, Россия ва Эрон давлатларидан жами 4023,8 тонна картошка маҳсулоти импорт қилиниб, картошка захираси яратилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги Ахолини асосий турдаги озиқ-овқат махсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорлар нархлар баркарорлигини сақлашга доир 627-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 189-сонли махсус йиғилиш баёни қабул қилинган. Ушбу йиғилиш баёнининг 1-иловасида 2021 йилнинг декабрь 2022 йилнинг январ-май ойларида ички бозорни кафолатли таъмилаш учун тадбиркорлик субъектлари томондан импорт ҳисобидан яратиладиган истеъмол картошкасининг махсус захираси белгиланган бўлиб, мазкур иловада даъвогар ҳам киритилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 31 январдаги 13-сонли йиғилиш Баённомасининг 2-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда, хўжалик субъектлари томонидан захирада сақланаётган махсулотлар ҳисобидан жорий йилнинг 5 февралидан кечиктирмасдан белгиланган миқдордаги истеъмол картошкасини бириктирилган ҳудудларга олиб бориб уюшган савдосини ташкил қилиш; 4-бандида эса Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбагалликни қискартириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 октябрдаги 189-сонли махсус йиғилиш баёнининг 13-банди ижроси юзасидан захирадан ички бозорга савдога чиқарилаётган четдан келтирилган истеъмол картошкасини хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаси бўйича харид нархи, транспорт, темир йўл, омборларда сақлаш ва бошқа харажатларни ҳамда табиий йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда нархларини ҳисоблаб чиқиш ва салбий фарқ вужудга келган такдирда, уни қоплаб бериш бўйича бир хафта муддатда таклиф киритиш вазифаси юклатилган. Юқорида қайд этиб ўтилган Вазирлар Маҳкамаси қарори ҳамда Мажлис баёнида белгиланган талаблардан келиб чиқиб бошқа тадбиркорлик субъектлари сингари даъвогар томонидан 2022 йил февраль ойидан бошлаб четдан келтирилган жами 4023,8 тонна истеъмол картошкасининг 2787,2 тоннаси Тошкент шаҳар бозорларида, 689,1 тоннаси Қашқадарё вилояти бозорларида, 547,5 тоннаси Хоразм вилоят деҳқон бозорларида махсус комиссия томонидан белгилаб берилган нархлар асосида ахолига сотилган. Айнан ўша пайтга келиб ички бозорда истеъмол картошкасининг нархи кескин пасайиб кетганлиги боис картошканинг таннархи билан сотилиш ўртасида салбий фарқ вужудга келган. Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 2024 йил 10 майда Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборган маълумотномасига кўра, “ХХХХХ ХХХХХ” хусусий корхонаси томонидан жами 15 776 098 300 сўмлик 4023,8 тонна истеъмол картошкаси импорт қилинган бўлиб, ушбу картошка маҳсулотлари ички бозорда 12 036 005 800 сўмга (1 кг картошканинг ўртача нархи 3 175 сўм) сотилган. Яъни четдан импорт қилинган 4023,8 тонна 15 706 093 000 сўм қийматдаги истеъмол картошқаси ички бозорларда 12 036 005 800 сўмга сотилганлиги натижасида даъвогар 3 730 092 500 сўм миқдорда зарар кўрган. Бундан ташқари божхона тўлови, сақлаш, сертификатлаштириш, йўл транспорт харажатларидан кўрилган 671 940 100 сўм, банк хизмати, кредит фоизи, иш ҳақи ва бошқа харажатлардан кўрилган 698 411 500 сўм зарарлар ҳам жами зарар миқдорига киритилганлиги боис унинг умумий миқдори 5 100 444 100 сўмни ташкил этган. Шунга кўра, даъвогар четдан келтирилган истеъмол картошкасини ички бозорда сотилиши натижасида кўрилган жами 5 169 181 800 сўм миқдоридаги зарарни ундириш масаласида Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар "ХХХХХ" хусусий корхонасининг даъво талаби қисман қаноатлантириб, фақат Тошкент шаҳар бозорларида сотилган истеъмол картошкасидан кўрилган жами 3 260 705 100 сўм зарар жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ундирилган ва Вазирлар Маҳкамасининг 13 ва 189-сонли баённомаларида зарарни қоплаш фақат Тошкент шаҳри ҳокимлигига эмас, балки барча маҳаллий ҳокимият идораларига юклаганлиги, бошқа вилоятга сотилган маҳсулот зарарини Тошкент аҳолисидан қоплаб беришни талаб қилиниши асоссиз деб баҳоланиб, зарарнинг қолган қисми рад этилган (4-1001-2502/90609-сонли иш). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 2 февралдаги 13-сон ва 7 мартдаги 42-сон мажлис баённомалари ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар томонидан четдан келтирилган истеъмол картошкаси нафақат Тошкент шаҳар деҳқон бозорларида, балки Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари деҳқон бозорларида ҳам сотилган. Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг маълумотномасида зарар миқдори ҳар бир худуд ёки вилоят бўйича ажратилиб кўрсатилмаган бўлсада, истеъмол картошкасининг захирасини яратиш ва уни ички бозорда савдосини ташкил этиш бўйича Тошкент шаҳар хокимлиги ҳузурида ташкил этилган ишчи гурухнинг 2023 йил 12 октябрдаги айнан Тошкент шаҳар, Қашқадарё ва Хоразм вилоят деҳқон бозорларида сотилган истеъмол картошкасининг миқдори ва унинг реализацияси натижасида даъвогар томонидан кўрилган зарар миқдори алоҳида кўрсатиб ўтилган. Мазкур маълумотномада Қашқадарё вилояти деҳқон бозорларида сотилган картошканинг умумий ҳажми 689,1 тоннани ташкил қилиши ва унинг сотилиши натижасида кўрилган моддий зарарнинг миқдори 932 700 000 сўм эканлиги кўрсатиб ўтилган. Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг маълумотномасида кўрсатилган 5 100 444 100 сўм миқдоридаги зарар 01.05.2024 йил ҳолати бўйича берилган бўлиб, унда 2021 йил 4 ноябрда тузилган 721-сон кредит шартномасига асосан берилган кредит бўйича 2024 йил 1 майга қадар банкка тўланган фоизлар ҳам киритилган. Аммо картошка реализациясидан кўрилган зарар белгиланган муддатда даъвогарга қоплаб берилмаганлиги боис кредит маблағларини ўз вақтида кайтариш имконияти бўлмаган. Натижада даъвогарга ажратилган кредитни қайтариш муддати узайтирилиб, "Туронбанк” АТБ Тошкент шаҳар филиали томонидан 2025 йил 6 майда ва 2025 йил 8 октябрда берилган маълумотномаларга кўра, 2024 йил 1 майдан кредит қолдиғи тўлиқ ёпилгунга қадар даъвогар томонидан банкка яна қўшимча равишда 79 120 718,00 сўм кредит фоизи тўлаб берилган. Шу боис Қашқадарё вилояти деҳон бозорларида истеъмол картошкасининг сотилиши натижасида кўрилган 932 700 000 сўм зарарга банкка қўшимча равишда тўланган 79 120 718,00 сўм фоиз ҳам қўшилиб, умумий зарар миқдори 1 011 820 718 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Ориповнинг 2023 йил 5 июлдаги топшириқ хати 2 ва 3-бандларида Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда 2023 йилнинг 10 августига қадар картошка импорти натижасида зарар кўрган тадбиркорлик субъектлари молиявий фаолиятининг якуний хулосаси асосида кўрилган зарар миқдорини аниқлаш, аниқланган зарар миқдоридан келиб чиқиб, уни тадбиркорлик субъектларига қоплаб бериш юзасидан жорий йилнинг 1-сентябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўғорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига аниқланган зарарни 2023 йил III чорак якуни билан маҳалий бюджетларнинг орттириб бажарилган қисмидан жорий йилнинг 30 октябрига қадар тўлаб берилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Вазирлар Махкамасининг юқорида қайд этиб ўтилган Қарор ва топшириқ хатининг ижроси масъул идоралар, хусусан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан таъминланмасдан, кўрилган зарар қоплаб берилмаганлиги боис, даъвогар 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бир неча марта ёзма равишда мурожаатлар қилган. Даъвогарнинг Қашқадарё вилоят ҳокими номига 2025 йил 16 октябрь кунида юборилган №32-сонли хати орқали Ўзбекистонга олиб кирилган истеъмол картошкасининг ҳажми ва нархи бўйича Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси томонидан 2024 йил 24 апрелда, импрот қилинган истеъмол картошкасининг ички бозорда сотилиш нархи ва кўрилган зарар миқдори ҳақида Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан 2024 йил 10 майда тайёрланган расмий хужжатлари асосида аниқланган зарарни қоплаб беришда амалий ёрдам сўралган. Даъвогарнинг ушбу мурожаати Қашқадарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан ўрганилиб чиқилган ҳамда 2025 йил 31 октябрда 01-20-10/11-37/344-сонли жавоб хати орқали иқтисодий судларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 14-моддасига асосан, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тикиаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан Ўзбекистонга олиб кирилган истеъмол картошкасининг ҳажми ва нархи бўйича Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси томонидан, шунингдек импрот қилинган истеъмол картошкасининг ички бозорда сотилиш нархи ва кўрилган зарар миқдори ҳақида Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан расмий ҳужжатлар тайёрлаб берилган бўлиб, даъвогарга етказилган зарарни қоплаб беришга етарли асослар мавжуд бўлсада, ушбу зарар шу пайтгача қоплаб берилмаган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг зарар ундириш ҳақидаги талабини қисман асосли деб ҳисоблайди. Сабаби, зарарнинг Қашқадарё вилоятининг бозорларида, Қашқадарё аҳолиси учун реализация қилинган картошкалар бўйича кўрилган қисми 932 700 000 сўм (божхона, сақлаш, декларация, сертификат, йўл-транспорт харажатлари, банк хизмати, кредит, 2024 йил 01 майгача бўлган фоиз, иш ҳақи ва бошқа зарарларни қўшган ҳолда) ҳамда 79 120 718,00 сўм кредит фоизининг Қашқадарё вилояти бозорларида сотилган картошка ҳажмига мутаносиб қисми (Тошкент бозорларида 2 039,2 тонна, Қашқадарё вилояти бозорларида 689,1 тонна ҳамда Хоразм вилоятида 547,5 тонна картошка сотилганлигини, жами 3 275,8 тонна, 689,1:3275,8=21,04%, 79 120 718*21,04%=16 646 999 сўм фоиз) 16 646 999 сўм жами 949 346 999 сўм зарарни жавобгардан ундиришни, қолган қисмини эса рад этишни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. ИПКнинг 68, 118, 166, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Хххххҳисобидан даъвогар “ХХХХХ ХХХХХ” хусусий корхонаси фойдасига 949 346 999 сўм зарар, 41 200 сўм почта харажати, 9 493 699 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ХХХХХ” хусусий корхонаси томонидан олдиндан тўланган давлат божининг 624 509 сўми ўз зиммасида қолдирилсин. Жавобгар Хххххҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья хххххх