Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/10014 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 09128e9e-19c7-4c58-86ed-713bb432de92 Claim ID PDF Hash 577197cba41f030b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
БКнинг 26-моддаси БКнинг 26 law
БКнинг 289-моддаси БКнинг 289 law
Мазкур Кодекснинг 301-моддаси Мазкур Кодекс 301 code_article
БКнинг 302-моддаси БКнинг 302 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 111 символов
4-1801-2503/10014-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2026 йил 12 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар xxxнинг жавобгар “ ” ХК ҳисобидан 16 506 560,54 сўм божхона тўловлари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси xxxx, даъвогар вакили xxxx (ишончнома асосида), жавобгар вакили: xxxx (раҳбар)лар иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар xxx (бундан кейин матнда - даъвогар деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ” ХК (бундан кейин матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 16 506 560,54 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан олиб кирилган товарнинг божхона қийматига аниқлик киритиш мақсадида Хитой Халқ Республикасига халқаро сўровнома юборилганлигини, улар томонидан тақдим этилган божхона юк декларациясида товарнинг божхона қиймати 32 800 АҚШ долларига тенглиги маълум қилинганлиги, шунга кўра божхона тўловлари қайта ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, икки тараф ўзаро келишиб, шартнома тузганлигини ва келишилган нархни тўлаб, товарни олиб келганлигини билдирди ва даъво талабларини рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабларини қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (бундан буён матнда БК деб юритилади) 3-моддасига асосан, божхона ишида божхона органи божхона декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олган куни амалда бўлган қонунчилик қўлланилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ ” ХК ва “G n r l El v t r .Ltd” (Хитой Халқ Республикаси) компанияси ўртасида тузилган 2022 йил 22 августдаги ESС22082022-сонли импорт шартномасига асосан “Эскалатор с облисовкой” “E W Suzh u” етказиб бериш шартида 076UEB05-сонли ва 2022 йил 11 ноябрдаги ES 01-сонли инвойс асосида умумий қиймати 20 000 АҚШ долларига тенг “Эскалатор с облисовкой” маҳсулотлари Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳамда жавобгар манзилига 10002/19.12.2022/0009256-сонли божхона юк деклерацияси (бундан буён матнда -БЮД) билан даъвогарнинг божхона постида эркин муамолага чиқарилган. Жавобгар томонидан олиб келинган “Эскалатор с облисовкой” маҳсулотларини божхона қиймати 20 000 АҚШ долларида белгиланган ҳолда жами 59 187 031,88 сўм божхона тўловлари ундирилган. Кейинчалик, ушбу товарларнинг қийматига аниқлик киритиш учун, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси томонидан 2023 йил 07 октябрда Хитой Халқ Республикаси Божхона бошқармасига 18/06-2301318-сонли сўровнома юборилган. Мазкур сўровномага Хитой Халқ Республикаси Божхона бошқармаси томонидан 2025 йил 14 майдаги 2025/UZ/01/ N-сонли жавоб хати ва унга илова қилинган 2022 йил 17 ноябрдаги 942320220000007674-рақамли экспорт декларацияси ва инвойсига кўра берилган маълумотлар таҳлил қилинганда, жавобгар томонидан олиб келинган товарлар қиймати 32 800 АҚШ тенг эканлиги, бироқ жавобгар томонидан БЮДда ушбу товарнинг қиймати 20 000 АҚШ доллари этиб кўрсатилганлиги, яъни товарларнинг фактура қиймати тафовути 12 800 АҚШ долларини ташкил этиши аниқланган. Шунга кўра, экспорт декларация ва инвойсда келтирилган 32 800 АҚШ долларидаги фактура қийматига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикасида товарларни эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирувидан ўтказилган тақдирда 75 693 592,42 сўм божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган. БКнинг 26-моддаси биринчи қисмига кўра, товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши ваколатли шахсларнинг товарларни божхона режимларидан бирига жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя этиш мажбуриятини келтириб чиқаради. БКнинг 289-моддасига кўра, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда қуйидаги божхона тўловлари тўланади: божхона божи; қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; божхона йиғимлари. Мазкур Кодекснинг 301-моддасига кўра, божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларидан бири орқали аниқланадиган ва божхона тўловларини ҳисоблаш мақсадида фойдаланиладиган товар қийматидир. Шунингдек, БКнинг 302-моддасига кўра, олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш қуйидаги усулларни қўллаш орқали амалга оширилади: олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича; айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича; ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича; қийматларни чегириб ташлаш асосида; қийматларни қўшиш асосида; захира усул. Олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқлаш усули олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади. Агар олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усулини қўллаш мумкин бўлмаса, ушбу модда биринчи қисмининг учинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган усуллар кетма-кетликда қўлланилади. Бунда ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади. Қийматларни чегириб ташлаш ва қўшиш усуллари тескари кетмакетликда қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. БК 201-моддасининг бешинчи қисмида, товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан “G n r l El v t r .Ltd” (Хитой Халқ Республикаси) компанияси билан тузилган 2022 йил 22 августдаги ESС22082022-сонли импорт шартномасига асосан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган 2 дона “Эскалатор с облисовкой” товарининг қиймати 32 800 АҚШ долларини ташкил этиши Хитой Халқ Республикаси Божхона бошқармасининг 2025 йил 14 майдаги 2025/UZ/01/ N-сонли жавоб хати ва унга илова қилинган экспорт декларацияси ва инвойсга кўра аниқланиб, ушбу қийматда “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилганда, умумий божхона тўловлари 75 693 592,42 сўмни (божхона йиғими 750 000 сўм, импорт божхона божи 21 290 793,3 сўм, ҚҚС 53 652 799,12 сўм) ташкил этиши, натижада расмийлаштирилган БЮДда ундирилган божхона тўловлари ва Хитой давлати божхона хизматининг 2025 йил 14 майдаги 2025/UZ/01/ N-сонли жавоб хатига илова қилинган 942320220000007674-сонли экспорт декларациясида келтирилган маълумотларга асосан қайта ҳисобланган божхона тўловлари ўртасидаги тавофут 16 506 560,54 сўмни (божхона йиғими 0 сўм, импорт божи 7 209 580,8 сўм, ҚҚС 9 296 979,74 сўм) ташкил қилган. Юқорида баён этилганларга кўра суд, жавобгарнинг 16 506 560,54 сўм божхона тўлови бўйича мажбуриятлари тегишли ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги сабабли, мазкур қарздорликни асосли деб ҳисоблайди ва жавобгар ҳисобидан 16 506 560,54 сўм давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган божхона тўловларни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ” ХК ҳисобидан xxx фойдасиги 16 506 560,54 сўм давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ ” ХК ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова