Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1704-2501/971 Дата решения 12.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение M nu l M d Gr nd Ответчик / Подсудимый S n M d s rvis
Source ID eef67cce-4dbb-4ec7-8b1b-0896a8693656 Claim ID PDF Hash d8a78a95d6ca75fb... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексини 113-моддаси аролик кодексини 113 code_article
олда Жиноят кодексининг 168-моддаси олда Жиноят кодекси 168 code_article
нинг 170-моддаси нинг 170 law
одисаси юз бермаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси одисаси юз бермаганлиги сабабли ЖПК 83 law
ЖКнинг 228-моддаси ЖКнинг 228 law
лмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси лмаганлиги сабабли ЖПК 83 law
Билтиров ЖКнинг 168-моддаси Билтиров ЖК 168 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
онунинг 24-моддаси онунинг 24 law
Текст решения 23 895 символов
4-1704-2501/971-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 12 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаровни раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили адвокат У.Каримов (2025 йил 4 июнь кунги 1-сонли ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари Б.Билтиров (шахсини тасдиқловчи хужжат асосида), Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси вакили С.Назирова (2025 йил 6 ноябрь кунги 01/05-03/6877-ксонли ишочнома асосида), Андижон вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК вакили А.Жўраев (2025 йил 20 август кунги 968/01-06-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “M nu l M d Gr nd” хусусий корхонасининг жавобгар “S n M d s rvis” хусусий корхонаси ва балансда сақловчи Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмаси билан 2017 йил 26 сентябрь куни 23/17КМ-сонли инвестиция мажбуриятлари эвазига бино-иншоатларни ноль харид қийматида сотиш бўйича тузилган шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “M nu l M d Gr nd” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “S n M d s rvis” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) балансда сақловчи Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда балансда сақловчи деб юритилади) билан 2017 йил 26 сентябрь куни 23/17КМ-сонли инвестиция мажбуриятлари эвазига биноиншоатларни ноль харид қийматида сотиш бўйича тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси (бундан буён агентлик маркази деб юритлади), Андижон вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК(бундан буён ижара маркази деб юритлади), Кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси, Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмаси жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, Андижон вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК билан 2016 йил 15 январь куни 2020 йил 31 декабрь кунига қадарли Балиқчи туман Оққўрғон МФЙ С.Айний кўчасида жойлашган собиқ болалар ва ўсмирлаш шикохонасининг 377,54 кв.метрдаги бино-иншоатидан фойдаланиш учун ижара шартномаси тузилганлигини, ижара тўловларини тўлаб келаётган бир пайтда 2017 йил сентябрь ойида ижара шартномасини бекор қилмасдан Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси томонидан инвестиция киритиш шарти билан мазкур бино-иншоатларини сотувчи чиқариб юборганлигини, Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармасининг харакати қонун хужжатларига зид эканлигини, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 113-моддасини бузганлигини, ундан аввал жавобгар жамият раҳбари хужжат ишларини яхши билиши ва тендер савдоларида аввал ҳам қатнашганлигини билдирган ҳолда даъвогар жамият раҳбарини алдаб ишончига кирган ҳолда тендер савдоларида биноиншоатларини ютиб олганлигини, кейинчалик инвестиция мажбуриятлари бажарилганидан сўнг бино-иншоатларини бўлишиб олишга келишилганлигини, лекин жавобгар жамият раҳбари оғзаки келишувга риоя қилмаганлигини, ўртада низо келиб чиққанлигини, жавобгар томонидан бинодан кўчириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини, шундан сўнг прокуратура органига ариза билан мурожаат қилганлигини, жавобгар жамият раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлигини, тергов харакатлари олиб борилган ҳолда жавобгар жамият раҳбари Б.Билтиров Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини 168моддасига асосан жавобгарликка тортилганлигини билдириб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабига эътирози мавжудлигини, Андижон вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК билан 2017 йил 17 январь куни 2017 йил 31 декабрь кунига қадарли Балиқчи туман Оққўрғон МФЙ С.Айний кўчасида жойлашган собиқ болалар ва ўсмирлаш шикохонасининг 190 кв.метрдаги бино-иншоатидан фойдаланиш учун ижара шартномаси тузилганлигини, ижара тўловларини тўлаб келаётган бир пайтда ҳақиқатда 2017 йил сентябрь ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси томонидан инвестиция киритиш шарти билан мазкур бино-иншоатларини сотувчи чиқарганлигини, 2017 йил бино-иншоат сотувга қўйилгунга қадарли ижара маркази томонидан уч ой давомида ижара тўловларини олмаганлигини, биноиншоатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан сотувга чиқарилаётганлигини, тендер савдода бевосита қатнашиш мумкинлиги маълум қилинганлигини, савдода жавобгар жамият раҳбари, яна бир юридик шахс ва даъвогар жамият иштирок этганлигини, тендерда шаффоф ўтказилганлигини, қонуний ютиб олганлигини, инвестиция мажбуриятларини бажарганлигини, бинони бўшатиб бериш бўйича ўртада низо келиб чиққанлигини, даъвогарни бинодан кўчириш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилганлигини, шундан сўнг даъвогар томонидан прокуратура органига ариза билан мурожаат қилганлигини, прокуратура органи томонидан жиноят иши қўзғатилганлигини, тергов харакатлари олиб борилган ҳолда Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан жавобгарликка тортилганлигини, даъвогарга етказилган зарарни тўлаб берганлигини билдириб, даъвони рад қилиб беришни сўради. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогар вакилнинг бирдирган важларига қисман эътироз билдириб, ижара шартноманинг 6.3-бандида шартнома муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган асосларга кўра йўл қўйилиши белгиланганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 май кунги давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 295-сонли қарорига асосан биноиншоатлардан ижара асосида фойдаланиб келаётган тадбиркорларни 3 ой олдин огоҳлантирилган ҳолда сотувга чиқарилганлигини, охирги 3 ойлик ижара тўлови ундирилмаганлигини, тендер савдоларида даъвогар ва жавобгар жамият раҳбарлари ўзлари иштирок этишганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогар вакилнинг бирдирган важларига эътироз билдириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 май кунги давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриисдаги 295-сонли қарорига асосан мулкдан ижара асосида фойдаланиб келаётган тадбиркорларни 3 ой олдин огохлантирилган ҳолда сотувга чиқарилганлигини, тендер савдоларида даъвогар ва жавобгар жамият раҳбарлари иштирок этишганлигини, тенер шаффоф ўтказилганлигини, тендерда жавобгар жамият ғолиб деб топилганлигини, жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрь кунги давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги 279-сонли қарор билан тасдиқланган низом асосида мукллар хусусийлаштирилганлигини, Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 сентябь кунги хусусий муклни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисидаги қонун бўйича давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган мулклар кўриб чиқилмаслиги ва бекор қилинмаслиги белгиланганлигини, жиноят судининг ҳукми бўйича жавобгар томонидан етказилган зарар даъвогарга тўлаб берилганлигини, тендер савдоларни ўтказиш бўйича хужжатлар сохталаштирилганлиги исботланмаганлигини, даъво қилиш муддати ўтиб кетганлигини билдириб. ариза тақдим этган ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси ва Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмаси суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида иштирок этишмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, ишни Кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси ва Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмаси вакилларин иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг фикрларини ва тақдим этилган хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг важларига қўшилмаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, даъвогар билан ижара маркази ўртасида 2016 йил 15 январь куни 160-сонли Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ С.Айний кўчаси 1-уйдаги собиқ болалар ва ўсмирлар шифохонасининг 377,54 кв.метр ер майдонида жойлашган биноиншоатларидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш учун ижара шартномаси тузилган, ижара шартноманинг амал қилиш муддати 2020 йил 31 декабрь кунига қадарли деб белгиланган. Шу билан бирга жавобгар билан ижара маркази ўртасида 2016 йил 21 январь куни 317-сонли Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ С.Айний кўчаси 1уйдаги собиқ болалар ва ўсмирлар шифохонасининг 190,0 кв.метр ер майдонида жойлашган бино-иншоатларидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш учун ижара шартномаси тузилган, ижара шартноманинг амал қилиш муддати 2016 йил 31 декабрь кунига қадарли деб белгиланган. Мазкур ижара шартномасининг амал қилиш муддати якунланганидан сўнг жавобгар билан ижара маркази ўртасида 2017 йил 17 январь куни яна 198сонли Балиқчи ҚФЙ, Оққўрғон МФЙ С.Айний кўчаси 1-уйдаги собиқ болалар ва ўсмирлар шифохонасининг 190,0 кв.метр ер майдонида жойлашган биноиншоатларидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш учун ижара шартномаси тузилган, ижара шартноманинг амал қилиш муддати 2017 йил 31 декабрь кунига қадарли деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 19 майдаги 295-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорининг 4-иловасига асосан Агентлик томонидан ижарадаги бино-иншоатлар тендер савдоларига чиқарилган. Ўтказилган тендер савдода даъвогар ва жавобгар жамият раҳбарлари ҳам иштирок этишган, савдо якуни бўйича жавобгар ғолиб деб топилган ва 2017 йил 26 сентябрь куни 23/17КМ-сонли агентлик билан жавобгар ўртасида “Инвестиция мажбуриятлари эвазига нол харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси” тузилган. Таъкидлаш жоизки, ижара маркази ва агентлик томонидан ижарага берилган бино-иншоатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан сотувга чиқарилаётганлиги тўғрисида даъвогар билан жавобгарлар хабардор қилган ва бевосита даъвогар ҳамда жавобгар жамият раҳбарлари тендер савдода иштирок этишган. Агентлик билан жавогар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида, харидор 2 йил ичида 1 100 000 000 сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 25 та янги ишчи ўрин яратиш мажбуриятини олган. Жавобгар инвестиция мажбуриятини тўлиқ бажарганлиги сабабли 2020 йил 19 июнь куни 1074-сонли объектга нисбатан тасарруф этиш ҳуқуқи билан давлат ордери расмийлаштириб берилган ва бугунги кунда хусусий мулк ҳисобланади. Жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилиш ва биноиншоатларини хусусий мулк қилиб олиш жараёнида яъни ушбу оралиқда даъвогар томонидан 2017 йил сентябрь ойида 2023 йилга қадарли қарийб 6 йил давомида 23/17КМ-сонли шартномани тузилишига эътироз билдирилмаган. Даъвогар билан жавобгар ўртасида мулкларни тасарруф этиш бўйича низо келиб чиққанлиги сабабли эътиборлиси шундаки жавобгар томонидан 2023 йилда судга даъвогардан ноқонуний эгаллаб олинган кўчмас мулкларни қайтариб олиш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилган. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 ноябрь кунги 41704-2302/4002-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорида, даъвогар жамият Балиқчи туман Оққўрғон МФЙ С.Айний кўчасида жойлашган собиқ болалар ва ўсмирлаш шикохонасининг 0001 ифодали икки қаватли бино ва 0013 ифодали бир қаватли айвон бино иншоатларидан кўчириш ва ноқонуний эгаллаб олинган бино-иншоатларни қонуний эгасига яъни жавобгарга қайтариб олиб бериш кўрсатилган. Мазкур ишни кўриш жараёнида даъвогар томонидан қарши даъво ариза тақдим этилган ва тендер комиссиянинг қарори-баённомасининг биринчи қисми 1.4-банди 7-кичик банди ҳамда ушбу кичик бандида белгиланган “Вайсмен гроп” масъулияти чекланган жамияти, даъвогар ва жавобгар жамиятиларига тааллуқли қисмини ва 2017 йил 26 сентябрь кунги 23/17-КМсонли шартномаси ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби суд томонидан қаноатлантириш рад этилган. Суднинг ушбу ҳал қилув қароридан даъвогар норози бўлиб апелляция шикояти киритилган, Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг 2024 йил 20 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Яъни, қарши даъво аризасига оид қисми бекор қилиниб, қарши даъво аризасини қабул қилиш рад этилган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Бундан кўринадики, Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 ноябрь кунги 4-1704-2302/4002-сонли иши бўйича даъвогар жамият Балиқчи туман Оққўрғон МФЙ С.Айний кўчасида жойлашган собиқ болалар ва ўсмирлаш шикохонасининг 0001 ифодали икки қаватли бино ва 0013 ифодали бир қаватли айвон бино иншоатларидан кўчириш ва ноқонуний эгаллаб олинган бино-иншоатларни қонуний эгасига қайтариб олиб бериш тўғрисида қабул қилинган қисми ўзгаришсиз қолдирилган ва қонуний кучида. Бундан ташқари, Жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судининг 2025 йил 24 апрель кунги ҳукмида, жавобгар жамият раҳбари Б.Билтиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси(бундан буён матнда ЖК деб юритилади)нинг 28,211-моддасининг 1-қисми билан жиноят ҳодисаси юз бермаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан, ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми билан қилмишда жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 1-қисмининг 2-бандига асосан оқланган. Жавобгар жамият раҳбари Б.Билтиров ЖКнинг 168-моддаси 4қисмининг “а” банди билан айбли деб топилган бўлиб, етказилган 710 389 214 сўм зарар қопланганлиги сабабли аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Қолаверса, ушбу ҳукмда Кадастрлар Палатаси Балиқчи туман бўлимига Балиқчи туман Оққўрғон МФЙ С.Айний кўчасида жойлашган собиқ болалар ва ўсмирлаш шикохонаси ҳудудидаги 87,40 кв.метр ер майдонига қурилиган ошхона бино-иншоатларини жавобгар жамиятга кадастр хужжатларини расмийлаштириб бериш бўйича мажбурият юклатилган. Зеро, ИПКнинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Шунингдек, дастлаб Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилигган, суд мажлисида Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси вакили даъво қилиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб даъвони рад қилиш тўғрисидаги аризасини муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумни “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282сонли қарорининг 8.2-бандига асосан, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани беришга жавобгар ҳақли. Агар бундай ариза ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан берилган бўлса, у инобатга олинмаслиги керак деб тушунтириш берилган. Кейинчалик Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритлади)нинг 382, 385, 113 ва 123-моддаларига асосан шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Таъкилдаш жоизки, ФКнинг 382 ва 385-моддалари шартномани бекор қилиш тартиб белгиланган бўлиб, шартномани ҳақиқий эмас деб топишга мазкур моддий ҳуқуқ нормани қўллаб бўлмайди. ФКнинг 113-моддасида, битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим), Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли деб кўрсатилган. Даъвогар даъво аризасида ФКнинг 113 ва 123-моддаларини асос қилиб кўрсатган бўлсада, бироқ тендер савдолари очиқ шаффоф ўтказилганлиги, савдода даъвогар ва жавобгар жамият раҳбарлари иштирок этганлиги, тендер ўтказиш жараёнида ғолиб бўлиш учун масъул мансабдор шахсларни алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида битим тузилиш ҳолатлари аниқланмаганлиги жиноят судининг ҳукми билан ўз тасдиғини топди. Бундан кўринадики, низодаги шартнома қонун хужжатлари асосида тузилган ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 19 майдаги 295-сон қарорининг 3-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда: ушбу қарорга 1-иловага киритилган давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан “ноль” харид қиймати бўйича сотиш юзасидан танловлар ўтказиш; ушбу қарорга 2-иловага киритилган давлат мулки объектларини, шунингдек давлат корхоналари ва хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушларни баҳолаш ва сотувга қўйиш жадвалларини тасдиқласин ҳамда уларнинг бажарилишини таъминласин деб кўрсатилган. Мазкур Вазирлар Маҳкамасининг қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорининг 4-иловаси “Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ижарага берилган бино-иншоатлар савдога қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорининг 4-иловаси “Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 293-бандига асосан, давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич баҳоси белгиланган тартибда аниқлангандан кейин уч кун муддатда, сотувчи ушбу давлат кўчмас мулк объектини ижарага олган ижарачини ёзма равишда (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган, шу жумладан электрон почтадан буюртма хат орқали) хабардор қилади. Мазкур Низомнинг 296-бандига биноан, ижарачи томонидан давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишни рад этган ёки ижарачи хабардор қилинган кундан бошлаб ўн иш куни муддатида Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасининг мурожаатига жавоб бермаган ёхуд ўн кун муддатда олдисотди шартномасини тузмаган тақдирда ушбу давлат кўчмас мулк объекти мазкур Низом билан белгиланган тартибда оммавий савдоларга чиқарилади. Низомнинг 71-бандига кўра, аукцион ёки танлов ўтказиш якунлари бўйича аукцион ёки танлов комиссияси томонидан тегишли равишда аукцион ёки танлов савдолари баённомаси расмийлаштирилади, баённомада аукцион ёки танловнинг барча қатнашчилари, уларнинг таклифларининг мазмуни ва ғолибни танлаш тўғрисидаги қарор кўрсатилади. Низмнинг 82-бандига асосан, баённома имзолангандан кейин ўн кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби билан олди-сотди шартномаси тузилади. Аукцион (танлов) ўтказиш натижалари бўйича олди-сотди шартномаси бир тарафдан сотувчи ва бошқа тарафдан ғолиб ҳамда балансда сақловчининг иштирокида тузилади. Низомнинг 93-бандига биноан, олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар бажариб бўлингандан ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилиб олингандан кейин харидор сотиб олинган давлат кўчмас мулк объектига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлади. Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунинг 24-моддасига мувофиқ, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш, ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш тақиқланади. Суд, тендер савдолари қонун талаби асосида ўтказилганлиги, шартнома тузилишида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаганлиги сабабли қайд этилган қонун нормаларига таянган ҳолда даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш талабини муҳокама қилган ҳолда даъвогарнинг даъво талаби асоссиз деб топилганлиги сабабли даъвогар томонидан тўланган 1 875 000 сўм давлат божини ва 37 500 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-модданинг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятлардаги даъво аризалардан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорда давлат божи ундирилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 295-сон қарорини, 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогар “M nu l M d Gr nd” хусусий корхонасининг жавобгар “S n M d s rvis” хусусий корхонаси ва балансда сақловчи Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмаси билан 2017 йил 26 сентябрь куни 23/17КМ-сонли инвестиция мажбуриятлари эвазига бино-иншоатларни ноль харид қийматида сотиш бўйича тузилган шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “M nu l M d Gr nd” хусусий корхонаси томонидан тўланган 1 875 000 сўм давлат божиси ва 37 500 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддатларда шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Р.Асқаров