Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-1903/1577 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый XXX
Source ID 46758d8e-db48-4a33-a970-1a188adda296 Claim ID PDF Hash 300d078322bc3fe2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПК 327-моддаси ИПК 327 law
ужжатини ИПК 327-моддаси ужжатини ИПК 327 law
йича ИПК 327-моддаси йича ИПК 327 law
ИПК 13-моддасининг 2-қисми ИПК 13 2 law
биринчи инстанция суди ИПК 327-моддаси биринчи инстанция суди ИПК 327 law
Текст решения 24 017 символов
4-1801-1903/1577-соли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - Ж.Ачилов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – У.Рахимов Тафтиш инстанциясида маърузачи судья-Ш.Қодиров НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 2026 йил 09-январь Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Қодировни раислигида, ҳайъат аъзолари Н.Умаров ва Л.Тошмуродовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Абдираймовни суд мажлиси котиблигида, “X ” СИЧК вакили И.Панжиев (раҳбар), “X ” МЧЖ вакили С.Туйчиев (раҳбар), М.Джавлиев (05.01.2026 йилдаги 2-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 29 июлдаги ажрими ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрдаги қарори устидан “X ” МЧЖ томонидан берилган тафтиш шикоятини Навоий вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “XXX” савдо ишлаб чиқариш корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, X томонидан 31.10.2018 йилда “XXX” МЧЖ бозорлар қурилиш дирекцияси номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларини бекор қилиб, жамиятни ноқонуний эгалланган даъвогарга тегишли бўлган ер участкасидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суднинг 2019 йил 2 апрелдаги ажрими билан ишга Қашқадарё вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси жавобгар сифатида жалб қилинган. Суднинг 2019 йил 26 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қарши шаҳар ҳокимлиги жалб қилинган. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2019 йил 17 октябрдаги қарори билан суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Суднинг 2019 йил 6 ноябрдаги ажрими билан ишга қўшимча жавобгар сифатида Қашқадарё вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва “XXX” МЧЖ, шунингдек низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Қарши шаҳар ҳокимлиги, Қашқадарё вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар “XXX” жалб қилинган. Суднинг 2019 йил 26 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Қашқадарё вилоят архитектура бошқармаси ва Қарши шаҳар архитектура бўлими жалб қилинган. Ишни кўриш жараёнида Палата судга қўшимча даъво аризасини бериб, дастлаб берилган даъво талабини X томонидан 31.10.2018 йили “XXX” МЧЖ бозорлар қурилиши дирекцияси номига расмийлаштирилган кўчмас мулк объекти учун кадастр ҳужжати қўшимча жавобгар “XXX” МЧЖ томонидан ўтказилган очиқ аукцион савдосини ва ушбу савдо орқали 20.03.2019 йилдаги 09-сонли “XXX” МЧЖда ўтказилган очиқ аукцион савдоси натижасида тузилган ғолиблик баённомани ҳақиқий эмас деб топиб, тарафлар ғайриқонуний кадастр ҳужжати расмийлаштирилганидан ғайриқонуний Q 0052246 рақамли ер участкасига эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ва Q 0082594 рақамли мулкка эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар берилганлиги ҳамда битим тузишдан даъвогар эгаллаб турган 1,28 гектар ер участкасининг унинг эгалигида бўлган олдинги ҳолатига келтиришгача бўлган оқибатларни қўллаб, “XXX” МЧЖ ва “XXX” МЧЖни ноқонуний эгалланган ва даъвогарга тегишли бўлган ер участкасидан мажбурий тартибда чиқариш талабига ўзгартирган. Суднинг 2019 йил 6 декабрдаги ажрими билан даъвогарнинг қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Кейинчалик, Палата судга яна қўшимча даъво аризасини бериб, даъво талабларини “XXX” МЧЖ томонидан ўтказилган очиқ аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топиш; - тарафлар ғайриқонуний кадастр ҳужжати расмийлаштирилганидан, ғайриқонуний Q 0052246 рақамли ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ва Q 0082594 рақамли мулкка эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномаларнинг кимошди савдосини ўтказиш учун, савдога қўйиладиган мулкий ҳуқуқлар тўғрисидаги ахборотни яшириб тақдим этилиши натижасида 20.03.2019 йили “XXX” МЧЖ томонидан ўтказилган очиқ аукцион савдосини ҳақиқий эмаслигининг: А) 20.03.2019 йилдаги 09-сонли “XXX” МЧЖ томонидан ўтказилган очиқ аукцион савдоси натижасида тузилган ғолиблик баённомани ҳақиқий эмас деб тан олиниши оқибати; Б) “XXX” МЧЖнинг ким ошди савдолари ғолиби “XXX” МЧЖ билан тузилган 23.03.2019 йилдаги 06/1-сонли шартнома ҳам ҳақиқий эмас деб тан олиниши оқибати; В) “XXX” МЧЖга X томонидан расмийлаштириб берилган кадастр ҳужжатларининг даъвогар эгаллаб турган ер участкасига оид қисмининг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш; - “XXX” МЧЖни ноқонуний эгаллаган ва даъвогарга тегишли ер участкасидан мажбурий тартибда чиқариш талабига алмаштирган ҳолда дастлаб берган даъво аризаси билан бирга ушбу қўшимча даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, даъво аризаси қаноатлантирилган. “XXX” МЧЖ томонидан 2019 йил 20 мартда ўтказилган очиқ аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топилган. 2019 йил 20 мартдаги 09-сонли “XXX” МЧЖда ўтказилган очиқ аукцион савдоси натижасида тузилган ғолиблик баённомасининг ҳақиқий эмаслиги, “XXX” МЧЖнинг ким ошди савдолари ғолиби “XXX” МЧЖ билан тузилган 2019 йил 23 мартдаги 06/1-сонли шартнома ҳам ҳақиқий эмаслиги, “XXX” МЧЖга X томонидан расмийлаштириб берилган кадастр ҳужжатларининг даъвогар эгаллаб турган ер участкасига оид қисмининг ҳақиқий эмаслиги каби оқибатлар қўлланилган. “XXX” МЧЖ даъвогарга тегишли бўлган Қарши шаҳри, “Равот” маҳалласи, X деҳқон (озиқ-овқат) бозори ёнидаги ер участкасидан мажбурий тартибда чиқарилган. Сурхондарё вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 4 июндаги қарори билан суднинг 2020 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 20 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Қарши туманлараро иқтисодий судига юборилган. Суднинг 2020 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ишга қўшимча жавобгар сифатида “XXX” МЧЖ, Қашқадарё вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва “XXX” МЧЖ, шунингдек низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Қарши шаҳар ҳокимлиги, Қашқадарё вилоят қурилиш бош бошқармаси, Қашқадарё вилоят архитектура бошқармаси, Қарши шаҳар архитектура бўлими ва Қарши шаҳар “XXX” жалб қилинган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. X томонидан 2018 йил 31 октябрда “XXX” МЧЖ бозорлар қурилиши дирекцияси номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжати, “XXX” МЧЖ бозорлар қурилиши дирекцияси номига берилган Q 0052246 рақамли, яъни ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, “XXX” МЧЖ бозорлар қурилиши дирекцияси номига берилган Q 0082594 рақамли, яъни мулкка эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, “XXX” МЧЖ томонидан 2019 йил 20 мартда ўтказилган очиқ аукцион савдо, ўтказилган очиқ аукцион савдоси натижасида тузилган 2019 йил 20 мартдаги 9-сонли баённома, “XXX” МЧЖ ва “XXX” МЧЖ ўртасида тузилган 2019 йил 23 мартдаги 06/1сонли шартнома, “XXX” МЧЖга 2019 йил 2 июлда расмийлаштириб берилган кадастр ҳужжати ҳақиқий эмас деб топилган. Қайд этилган ҳужжатларни ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб, “XXX” МЧЖ бозорлар қурилиши дирекцияси ва “XXX” МЧЖ томонидан ноқонуний эгалланган Қарши шаҳри, Қарши-Косон йўли, “Равот” маҳалласи, X деҳқон (озиқ-овқат) бозори ёнида жойлашган Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 6 декабрдаги Х-1604/12-сонли қарори ва Муборак туман маъмурий судининг 2019 йил 4 декабрдаги 3-1801-1901/2860-сонли қарори асосида расмийлаштирилган кадастр йиғма жилдига, 2020 йил 28 январдаги YK1710401/74137 рақамли нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектнинг кадастр паспортига, 2020 йил 10 февралда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида 1710401/R836817 рақам билан қайд қилинган давлат реестрига асосан даъвогарга тегишли ер участкасидан мажбурий тартибда чиқарилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 1 июлдаги ажрими билан “XXX” МЧЖнинг аризаси қаноатлантирилиб, суднинг 2020 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 9 сентябрдаги қарори билан суднинг 2021 йил 1 июлдаги ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Иш бўйича даъвогардан 16 218 400 сўм давлат божи ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 30 ноябрдаги қарори билан суднинг 2021 йил 1 июлдаги ажрими ва апелляция инстанциясининг 2021 йил 9 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, “XXX” МЧЖнинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 19 январдаги қарори билан суднинг 2021 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Суднинг 2024 йил 7 майдаги ажрими билан “XXX” МЧЖнинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси қайтарилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 27 июндаги қарори билан суднинг 2024 йил 7 майдаги ажрими бекор қилиниб, ариза Қарши туманлараро иқтисодий судига кўриб чиқиш учун юборилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 29 июлдаги ажрими билан “XXX” МЧЖнинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш тўғрисидаги аризаси рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 12 сентябрдаги қарори билан суднинг 2024 йил 29 июлдаги ажрими бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида кўриш учун Қарши туманлараро иқтисодий судига юборилган. Бундан норози бўлган даъвогар тафтиш тартибида шикоят бериб, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 12 сентябрдаги қарорини бекор қилишни ва суднинг 2024 йил 29 июлдаги ажримини ўз кучида қолдиришни сўраган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 9 январдаги қарори билан апелляция инстанциясининг 2024 йил 12 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига юборилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 15 апрелдаги қарори билан суднинг 2024 йил 29 июлдаги ажрими бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида кўриш учун Қарши туманлараро иқтисодий судига юборилган. Бундан норози бўлган Палата даъвогар манфаатида тафтиш тартибида шикоят бериб, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 15 апрелдаги қарорини бекор қилишни ва суднинг 2024 йил 29 июлдаги ажримини ўз кучида қолдиришни сўраган. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 28 июлдаги қарори билан Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 15 апрелдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига юборилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрдаги қарори билан суднинг 2024 йил 29 июлдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Бундан норози бўлган “XXX” МЧЖ тафтиш тартибидаги шикоятини бериб, Қарши туманлараро иқтисодий судининг2024 йил 29 июлдаги ажримини ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида янги қарор чиқаришни ҳамда суднинг 2020 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни Қарши туманлараро иқтисодий суднинг зиммасига юклашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган “XXX” МЧЖ вакиллари тафтиш шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи босқич суди даъво талабини қаноатлантиришда даъвогар номига 2020 йил 10 февралда 1710401/R 36817-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи кўчирма асос қилиб олганлигини бироқ, Қашқадарё вилоят маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 2024 йил 5 апрель кунги 5-1801-2303/1067-сонли иш бўйича чиқарилган қарор билан айнан ушбу кўчирмани шакллантиришда Давлат кадастрлар палатаси Қарши шаҳар филиали мутасадди ходимларининг ҳатти-ҳаракати ғайриқонуний деб топилиб, кўчирма ҳақиқий эмас деб топилганлигини, бу ҳолат эса суднинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича кўришни юзага келтиришини, Муборак туман маъмурий судининг 3-1801-1901/2862-сонли иши бўйича 2019 йил 4 декабрдаги ҳал қилув қарорининг қонуний кучда эканлиги даъво талабини қаноатлантириш ёки қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани рад этиш учун асос бўлмаслигини, янги очилган ҳолатлар бўйича ариза беришнинг 3 йиллик муддати ўтмаганлигини, чунки муддат Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан янги очилган ҳолатлар мавжуд эмаслигига оид олдинги ариза юзасидан 2021 йил 30 ноябрь кунги қарор қабул қилинган кундан бошланишини кўрсатиб шунингдек, Қарши шаҳар ҳокимининг 2012 йил 15 августдаги Х-619/08-соли қарори билан даъвогарга ер майдонини берилишига оид қарор бекор қилинганлиги ва ер майдони “X ” деҳқон озиқ-овқат бозори ОАЖга олиб берилганлиги ва ушбу қарор ҳозирда қонуний кучда эканлиги, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъвогарни даъво талаблари маъмурий суд кўриб чиқилиб рад қилинганлигини, биринчи инстанция суди асос қилган Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 6 декабрдаги Х-1604/12-сонли қарори ва Сурхондарё вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2018 йил 14 декабрдаги қарори даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш учун асос бўла олмаслиги каби биринчи босқич судининг 2020 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорини асоссизлиги бўйича важларни келтириб, янги очилган ҳолатлар бўйича берилган аризани рад қилиш ҳақидаги биринчи инстанция судининг ажримини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилишни ва аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятига эътироз билдириб, суд томонидан ишни кўришда ишнинг барча ҳолатлари тўлиқ аниқланганлигини, янги очилган ҳолатлар мавжуд эмаслигини шунинг учун ҳам ушбу ариза суднинг ажрими билан рад қилинганлигини, апелляция инстанция суди ҳам ушбу ажримни асосли равишда ўз кучда қолдирганлигини баён қилиб суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Ишда иштирок этувчи қолган шахслар вакиллари суд мажлисига келмади. Суд ишни ушбу шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан биринчи инстанция судининг ажрими ва апеляция босқич судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. “XXX” МЧЖ қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасига асос сифатида Қашқадарё вилоят маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 2024 йил 5 апрель кунги 5-18012303/1067-сонли иш бўйича чиқарилган қарорни кўрсатган. Хусусан, аризада мазкур қарор билан низоли ҳудудни Давлат кадастрлар палатаси Қарши шаҳар филиали томонидан даъвогар-корхона номига 18:15:01:03:01:2190-сонли кадастр йиғма жилди билан расмийлаштириб берилиши ва кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилганлиги ҳамда ушбу корхона номига (низоли бўлган) Қарши шаҳар, “Равоқ” МФЙ, “Ерқурғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозори ёнида жойлашган 1,28 гектар ер майдонини ва қурилиш майдони 518,17 кв.м.дан иборат “Автобекат биноси ва автомобиллар тўхташ жойи” бино объектини 18:15:01:03:01:2190 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳақиқий эмас деб топилганлиги, бунда ушбу қарорнинг асослантирувчи қисмида Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 6 декабрдаги Х-16404/12-сонли қарори ва Муборак туман судининг 2019 йил 4 декабрь кунги 3-1801-1901/2860-сонли қарори кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда нотўғри асос қилиб олинганлиги тўғрисида хулосага қилинганлиги кўрсатилган ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК) 327-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига асосан суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш сўралган. Тўғри, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришда Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 6 декабрдаги Х-1604/12-сонли қарори ва Муборак туман маъмурий судининг 2019 йил 4 декабрдаги 3-1801-1901/2860-рақамли қарорини асос қилиб, ИПК 73-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ даъво талабини қаноатлантирган. Бироқ, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани рад қилишда суднинг ва ҳокимликнинг ушбу қарорлари бекор қилинмаганлигига суд асосланган. Чунончи, ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳужжатлар бекор қилинмаган ва шу боисдан ҳам биринчи инстанция суди мазкур аризани рад қилиш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанция суди ҳам мазкур ажримни асослилигини текшириб, ушбу ҳолатларга баҳо бериб ажримни ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Бинобарин, ИПК 73-моддасининг учинчи қисмига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. ИПК 327-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида эса, иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади. Шундай экан ИПК нинг ушбу 73-модаси учинчи қисмига асосланиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақидаги суд ҳужжатини ИПК 327-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиб қайта кўриш учун суд асосланган суд ҳужжати ёхуд бошқа орган яъни, ҳоким қарори бекор қилинган бўлиши лозим. Ариза талабинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича ИПК 327-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қаноатлантириш учун ҳам асослар мавжуд бўлмаган. Чунончи, ушбу бандга мувофиқ суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади. Лекин аризачи суд ҳужжати қабул қилинган пайтда ўзига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган иш учун муҳим ҳолатлар мавжуд бўлганлигини исботлаб бермаган. Бинобарин, низоли ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилиб, даъвогарга расмийлаштирилганлигига оид кадастр ҳужжатлари ишни кўриш вақтида мавжуд бўлган ва барчага маълум бўлган. Аграда ушбу ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳуқуқий асослар мавжуд бўлмаган ва нотўғри расмийлаштирилган бўлса, бу ҳолат биринчи инстанция судида баҳо берилиши лозим бўладиган (бўлган) ва қонунга мувофиқ қарор қабул қилинадиган (қилинган) ҳолат ҳисобланади. Бинобарин, ИПК 13-моддасининг 2-қисмига кўра, суд ишни кўришда давлат органининг ёки бошқа органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ушбу ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади. Баён этилганларга кўра, биринчи инстанция суди ИПК 327-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан ҳам ариза талабини қаноатлантиришни тўғри рад қилган. Апелляция инстанция суди эса асосли равишда ажримни ушбу қисмини ҳам ўзгаришсиз қолдирган. Қайд этилганлар шунингдек, қуйидаги асосларга кўра аризачининг тафтиш шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди. Хусусан, биринчи босқич суди қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани рад қилишда иш ҳолатларини тўлиқ аниқламаганлиги жумладан, даъвони қаноатлантиришда низоли ерни даъвогар номига расмийлаштиришга оид кадастр ҳужжатлари ва ерни давлат рўйхатидан ўтказилганлигига оид ҳужжатларга асосланганлиги бироқ, кейинчалик маъмурий суднинг қарори билан ушбу ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топилганлиги бу ҳолат эса суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантиришга олиб келиши хусусида келтирган важлари асоссиздир. Чунки, биринчи босқич суди даъво талабини қаноатлантиришда кадастр ҳужжатлари ва ерни даъвогар номига расмийлаштирилганлигига оид ҳужжатларга эмас балки, юқорида қайд этилганидек Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 6 декабрдаги Х-16404/12-сонли қарори ва Муборак туман судининг 2019 йил 4 декабрь кунги 3-1801-1901/2860-сонли қарорларига асосланган. Тафтиш шикоятидаги Қарши шаҳар ҳокимининг 2012 йил 15 августдаги Х-619/08-соли қарори билан даъвогарга ер майдонини берилишига оид қарор бекор қилинганлиги ва ер майдони “X ” деҳқон озиқ-овқат бозори ОАЖга олиб берилганлиги ва ушбу қарор ҳозирда қонуний кучда эканлиги, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъвогарни даъво талаблари маъмурий суд кўриб чиқилиб рад қилинганлигини, биринчи босқич суди асос қилган Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 6 декабрдаги Х1604/12-сонли қарори ва Сурхондарё вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2018 йил 14 декабрдаги қарори даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш учун асос бўла олмаслиги хусусида келтирилган важлар эса суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризанинг асоси бўлмайди чунки, ушбу важлар ишни мазмунан кўриш вақтида баҳо берилиши лозим бўлган ва бўладиган важлар ҳисобланади. Бинобарин, мазкур ҳужжатлар ишни мазмунан кўриш вақтида мавжуд бўлган ва муҳокама қилинган (қилиниши лозим бўлган) ҳужжатлардир. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 29 июлдаги ажрими ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини аризачи “X ” МЧЖ зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 3247-3248-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: “X ” МЧЖ нинг тафтиш шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 29 июлдаги ажрими ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “X ” МЧЖ дан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан устидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: Ш.Қодиров судьялар: Н.Умаров Л.Тошмуродов