← Назад
Решение #2824176 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2286-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижион шаҳар
2026 йил 9 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаровни
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар
вакили ҳуқуқшуноси А.Козимжонов (2026 йил 5 январь кунги 01-15/1-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар ЯТТ иштирок этмади,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
палата аъзоси АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгар Якка
тартибдаги тадбиркор Латипов Нодирбек Муталибжон ўғли ҳисобидан
муддати ўтган 10 116 000 сўм кредит фоиз қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси палата аъзоси АТБ “Микрокредитбанк”и (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Латипов Нодирбек
Муталибжон ўғли (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
10 116 000 сўм кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгарга ажратилган
кредит қарздорлиги юзасидан муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини
тўламаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат
қилинганлигини, суд мажлиси якунига қадарли ҳам жавобгар тўловларни
амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд
мажлисида иштирок этмади ва тўловларни ҳам амалга оширмади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси вакилнинг иштироксиз кўришни сўраган.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан, ишни жавобгар ва Палата вакилларининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда баён қилинишича,
даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 20 сентябрь куни 3713-сонли
кредит шартномаси (бундан буён матнда шартнома” деб юритилади)
тузилган.
Мазкур кредит шартномасининг шартлари бўйича, даъвогар томонидан
100 000 000 миқдорида, 84 ой муддатга, имтиёзли давр 24 ой деб
белгиланган ҳолда йиллик 17,50 фоиз устама тўлаш шарти билан
жавобгарга кредит маблағлари ажратилган, жавобгар эса кредит тани ва
фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини
ўз зиммасига олган.
Кредит шартномасида кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб
борилиш муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов
муддатларини бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини
бажармаган. Бунинг натижасида 2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига
жавобгарнинг муддати ўтган 10 116 000 сўм кредит фоизидан қарздорлиги
юзага келган.
Таъкидлаш жоизки, жавобгар ҳар ойда 1 438 356 сўмдан кредит
фоизидан тўловларни амалга ошириш керак бўлсада, 7 ойдан буён
тўловларни амалга оширмаган.
Даъвогар 2025 йил сентябрь ойида жавобгарга муддати ўтган кредит
фоизидан бўлган қарздорликни тўлашни, акс ҳолда судга даъво ариза билан
мурожаат қилиш ҳақида талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз
қолдирилганидан сўнг судга даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.1бандига кўра, ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур
шартноманинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган қайтариш
жадвалида белгиланган муддатда тўлаб бориш белгиланган.
Мазкур шартноманинг 4.3.3-бандида банкнинг ҳуқуқи кўрсатилган
бўлиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома белгиланган
муддатларда тўловларни амалга оширмаса ажратилган кредит
маблағларини қайтариб олиш ҳуқуқи мавжудлиги кўрсатилган.
Даъво талабини асослилиги, даъвогар вакилини суд мажлисида берган
кўргазмаси, ишдаги мавжуд хужжатлар, тақдим этилган хужжатлари,
кредит шартномаси ва тўлов жадвали билан ўз тасдиғини топди.
Шу сабабли суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда “ФК” деб юритилади)нинг 744-моддасига асосан, кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 734-моддасига биноан, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда
ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 736-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк
ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит
шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг
кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини
очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у
бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида,
мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилади деб қайд этилган.
Юқоридагиларга мувофиқ суд, Республика бюджетига жавобгар
ҳисобидан 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 734, 736, 744моддаларини, ИПК 118, 170, 176-179, 186-моддасини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Латипов Нодирбек Муталибжон
ўғли ҳисобидан:
Даъвогар АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 2025 йил 1 ноябрь куни
ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан бўлган 10 116 000 сўм қарздорлик
ва 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб
бир ой муддат ичида Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали
Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров