Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2501/7719 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e58eb15f-ea51-42fa-a39a-cb57e933211c Claim ID PDF Hash 6fedf0a786f09bef... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7719-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 9 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Қ.Мирзаев (2026 йил 6 январдаги 16-00014-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, кредитор Бўстон туман солиқ инспекциясининг, қарздор “B ’Z F YZI” фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Бўстон туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “B ’Z F YZI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг солиқ қарздорлиги мавжудлигини билдириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Қарздор тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, аризачи вакилининг фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, “B ’Z F YZI” фермер хўжалиги Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясидан 2015 йил 6 мартдаги 1533-сонли тартиб рақами билан тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Таъсис ҳужжатларига кўра, қарздорнинг юридик манзили: Бўстон тумани, Яккатол МФЙда жойлашган. Қарздор жамият раҳбари Олимов Иброҳимжон Ортикович ҳисобланади. Кредитор томонидан қарздорнинг молия хўжалик фаолияти таҳлил қилинганида, қарздорнинг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдида жами 14 927 030 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлиги, солиқ қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган. Шу сабабли аризачи судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (кейинги матнларда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги - вақтинча тўловга қобилиятсизлик; агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Шунингдек, қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризачининг солиқ қарздорликни ундириш юзасидан чиқарилган қарорлари мажбурий ижро бюролари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 2 ва 3-бандларига асосан қайтарилган. Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 241-моддасига биноан, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қонуннинг 242-моддасига мувофиқ, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Суднинг қарори ваколатли давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади. Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин. Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин. Қарздорга нисбатан тугатиш ишларини олиб бориш учун аризачи томонидан 4-тоифали суд тугатиш бошқарувчиси Шамсутдинов Вохиджон Зокиржонович тавсия этилган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда 4-тоифали суд тугатиш бошқарувчиси Шамсутдинов Вохиджон Зокиржоновични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, қарздордан Республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 1 236 000 сўм давлат божи, аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича ташкилотлар ва фуқароларни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги аризалардан - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 52, 241, 242-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186, 211-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. “B ’Z F YZI” масъулияти екланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш очилсин. Тугатиш бошқарувчиси этиб 4-тоифали суд тугатиш бошқарувчиси Шамсутдинов Вохиджон Зокиржонович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги тўғрисида расмий матбуотда 10 кун ичида эълон бериш; - қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 10 кун); - кредиторлар йиғилишини чақириш (муддат 1ой); - қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш (муддат -1 ой); - қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиниши тўғрисида уларни хабардор этиш; - кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш (тугатиш ишлари давомида); - қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой); - қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириш (тугатиш ишлари якуни бўйича); - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- 1 ой); - кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва барча тугатиш ишларини ташкил қилиш; - ҳар ойнинг охирги ҳафтаси жума кунида туманлараро иқтисодий судига жорий ҳисоботларни тақдим этиб бориш, 3 ой муддатда тугатиш ишлари якуний ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин. Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонун бузиш ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин. “B ’Z F YZI” масъулияти екланган жамиятидан: - Бўстон туман солиқ инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи С.Рустамов