← Назад
Решение #2824180 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2502/7654-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шахри
2026 йил 9 январь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, даъвогар вакилиюрисконсульт О.Шохобов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо саноат палатаси Андижон вилоят бошқармасининг
даъвогар “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
“ULUG`N RD R Y N” фермер хўжалигига нисбатан 14 000 000 сўм етказиб
берилган уруғлик чигит ҳақини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз суд биносида ўтказилган очиқ мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Андижон вилоят
бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар
“1- gr b r k ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар”
“сотувчи” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“ULUG`N RD R Y N” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар”
ёки “харидор” деб юритилади)га нисбатан 14 000 000 сўм етказиб берилган
уруғлик чигит ҳақини ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида суд мажлисини палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан маҳсулот
етказиб бериш шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан пахта уруғлик
чигити етказиб берилганлиги, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар учун
тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги, натижада жавобгарнинг даъвогар
олдида 14 000 000 сўм қарздордлиги вужудга келганлиги, жавобгар томонидан
қарздорлик бугунги кунга қадар тўланмаганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан
муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни
жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда мажбурият шартномадан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 02.04.2025 йилда
2349-сонли маҳсулот етказиб бериш шартнома (бундан буён матнда “шартнома”
деб юритилади)си тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга пахта уруғлик
чигитини етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб
олиш ва шартномада белгиланган муддатда ва тартибда тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан маҳсулот етказиб берилган, жавобгар
томонидан маҳсулот ишончнома орқали қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгар
томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлиқ тўлов амалга
оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 14 000 000 сўм
қарздорлиги вужудга келган, даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд
қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан талабнома юборилган, бироқ жавобгар
томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Шартноманинг 4-бандига кўра, харидор шартномада асосида олинадиган
дориланган уруғлик чигит пулини хисобварақ-фактура асосида олдиндан
умумий уруғлик чигит суммасини 100 фоиз миқдорда тўлаб бериши
белгиланган.
Даъвогар томонидан 21.04.2025 йилдаги 2349/1-сонли хисобварақфактурага асосан 45 825 000 сўмлик уруғлик чигит маҳсулоти етказиб берилган,
жавобгар томонидан хисобварақ-фактура тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича етказиб берилган
маҳсулотлар учун даъвогарга 14 000 000 сўм тўловлар амалга оширилмаган.
ФКнинг 437-моддасида маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи —
сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олиш кўрсатилган.
ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги
мавжуд шартнома, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактура,
ишончнома ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 14 000 000 сўм етказиб берилган уруғлик чигит
ҳақини ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгар хисобидан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179 ва 180-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Андижон вилоят
бошқармасининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ULUG`N RD R Y N” фермер хўжалиги ҳисобидан:
-“1- gr b r k ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 14 000 000 сўм
етказиб берилган уруғлик чигит ҳақи, 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Х.Тўйчиев