Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2503/22442 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1e247281-02e8-42bc-a8af-d256c52e68e9 Claim ID PDF Hash fa0639cd7a82fc0c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 33-моддаси онуни 33 law
онунининг 14-моддаси онуни 14 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
нинг 215-моддаси нинг 215 law
тисодий процессуал кодекси 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
тисодий процессуал кодекси 221-моддаси тисодий процессуал кодекси 221 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 740 символов
4-1501-2503/22442-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 09 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ва жавобгар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, аризачи ffffff давлат муассасасининг жавобгар – «hhhhhhhhh» МЧЖга берилган ррррррррррррр тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: аааааааа давлат муассасаси (бундан буён матнда - аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ррррррррр» МЧЖ (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)га берилган OʻzDSt 3127:2016 “Зарур дорихона амалиёти – GPP” “GPP - 175:2024” – сонли Сертификатларни бекор қилишни, суд мажлисини ўзининг иштирокисиз кўришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни сўраган. Суд аризачининг ишни ўзининг иштирокисиз кўриш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни, ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида жавобгардан вакиллар иштирок этмади. У суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги материалларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарорига асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК таркибидаги Зарур амалиётлар (G P) миллий инспекторати бўлими ажратиб чиқарилиб, давлат унитар корхонаси шаклидаги Агентликнинг Зарур амалиётлар маркази этиб қайта ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сонли қарорига асосан, Зарур амалиётлар (G P) талабларига мувофиқлик юзасидан олдин берилган сертификатлар ҳақиқий ҳисобланади ҳамда уларнинг амал қилиш муддати якунлангандан сўнг янги сертификатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Зарур амалиётлар маркази томонидан берилиши белгиланган. Фарғона вилояти ааааааааааа жойлашган «ррррррр» МЧЖга OʻzDSt 3127:2016 “ооооооооооо” давлат стандартига мувофиқлиги юзасидан “GPP - 175:2024” – сонли Сертификат берилган. 2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сонли қарори билан тасдиқланган “ааааааа талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 30-бандида Инспекция назоратини ўтказиш муддатлари ариза берувчининг мурожаатига асосан сертификат расмийлаштирилган муддатдан амида тўққиз ойдан кейин, бироқ ўн икки ойдан ошмаган муддатда инспекция назоратини ўтказиш режалаштирилган йилдн олдинги йилнинг декабрь ойида ишчи орган томонидан белгиланиши, 39-бандида сертификат амал қилиш муддати даврида Зарур амалиётлар (G P) талабларига таъсир кўрсатувчи ўзгартиришлар киритилганда ва ариза берувчи томонидан ишчи органга инспекцион назоратни ўтказиш бўйича мурожаат қилинмаганда бекор қилиниши кўрсатилган. «ммммммммм» МЧЖ томонидан белгиланган муддатда даврий инспекцион назоратни ўтказиш бўйича ҳеч қандай амалий харакатлар кўрилмаган. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги 2021 йил 14 июлдаги 701-сонли Қонуни 33-моддасида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар қандай ҳолларда бекор қилиниши, хусусан, унинг 9-бандида “лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади” – деб кўрсатилган. Ушбу Қонунининг 14-моддасида лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органларнинг бир қатор ваколатлари белгиланган бўлиб, уларга лицензияларни бекор қилиш ёки ушбу Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ваколати ҳам берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Иқтисодий процессуал кодекси 217-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Иқтисодий процессуал кодекси 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Юқоридагиларга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. 3 “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. ИПК 118-моддаси талабларига кўра, жавобгар ҳисобидан 41 200 сўм почта харажати аризачи фойдасига ундирилиши лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар «ппппппп» МЧЖга берилган OʻzDSt 3127:2016 “рррррррррр” – сонли Сертификатлар бекор қилинсин. Жавобгар «рррррррр» МЧЖ ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «Зарур амалиётлар маркази» давлат муассасаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач почта харажатини ундириш юзасидан ижро варақаси берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Судья Х.Жамолиддинов