Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/2256 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 959b787b-57b8-4c85-952e-2ac5e91acf7a Claim ID PDF Hash eab7f91ac060cbfa... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 382-моддаси нинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ФКнинг 587- моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 599-моддаси ФКнинг 599 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2256-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 9 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаровни раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Б.Тешабоев (2025 йил 3 январдаги 11-06/14-сонли ишончнома асосида), жавобгар фермер хўжалик раҳбари С.Атахужаев (шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “ ’z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ t `j Q bil” фермер хўжалиги ўртасида тузилган 20/02-4-134UF-сонли лизинг шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ва лизинг объекти ҳисобланган 1 бона “D min t r-130” русумли шасси S 1401064, U82324R024507E бўлган ғалла ўриш комбайинини соз ҳамда бут ҳолатда қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) палата аъзоси “ ’z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ t `j Q bil” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан ўртасида тузилган 20/02-4-134UF-сонли лизинг шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ва лизинг объекти ҳисобланган 1 дона “D min t r-130” русумли шасси S 1401064, U82324R024507E бўлган ғалла ўриш комбайинини соз ҳамда бут ҳолатда қайтаришни сўраган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Xum 555” (Равшан қирон ерлари) фермер хўжалиги жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари ўз кўргазмасида жавобгар билан шартнома тузилганлигини, шартнома бўйича умуман тўловларни амалга оширмаганлигини, мажбурият бажарилмаганлигини, бу шартнома шартлари жиддий бузиш билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар фермер хўжалиги раҳбар ўз кўргазмасида ҳақиқатдан ҳам шартнома тузилганлигини, иқтисодий ахволи яхши бўлмаганлиги сабабли тўловларни амалга ошира олмаганлигини билдириб, шартномани бекор қилишга эътирози мавжуд эмаслигини ва техникани қайтариб беришини билдирди. Палата ишни вакилнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Xum 555” (Равшан қирон ерлари) фермер хўжалиги суд мажлисида иштирок этмади. Шу сабабли суд, мазкур иқтисодий ишни палата вакилининг ва ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Xum 555” (Равшан қирон ерлари) фермер хўжалиги иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Ресепубликаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3-қисмида, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб кўрсатилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, даъвогар дастлаб 2020 йил 8 июнда “Xum 555” (Равшан қирон ерлари) фермер хўжалиги билан 20/02-4-134UF-сонли лизинг шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)си тузган. Мазкур шартноманинг 1-қисми бўйича даъвогар бир дона “D min t r-130” русумли ғалла ўриш комбайнини яъни лизинг объектини лизинг олувчининг бюртмаси асосида сотувчидан лизинг берувчининг ўз маблағлари ва тижорат банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиш ва лизинг олувчига лизингга бериш, лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган ва лизинг олувчи тўловлар тўлиқ тўланганидан кейин техникага бўлган мулк ҳуқуқини қўлга киритиши белгиланган. Шартноманинг 3.1-бандида эса лизинг объекти нархи сотувчи томонидан белгиланган бўлиб, техниканинг умумий қиймати қўшилган қиймат солиғи билан бирга 1 228 200 000 сўмни ташкил этган. Даъвогар билан (Равшан қирон ерлари) фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 15 октябрда техникани қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган. “Xum 555” (Равшан қирон ерлари) фермер хўжалиги мазкур шартнома бўйича қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли даъвогар 2024 йил 19 март куни лизинг шартнома бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятларидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида жавобгар “ t `j Q bil” фермер хўжалиги ўртасида шартнома тузилган ва шу куни техникани қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 4.3-бандида, қабул қилувчи – жавобгар лизинг олувчи ўтказувчи лизинг олувчи ўрнига тузилган лизинг шартномаси асосида 2024 йилнинг 1 март ҳолатига кўра ўз муддатида тўланмаган лизинг тўловлари ва пенядан ҳосил бўлган жами 639 969 250 сўмни 30 банк иш куни ичида лизинг берувчига тўлаб бериш мажбуриятини олган. Воз кечиш тўғрисида тузилган ушбу шартнома бўйича лизинг маблағларини тўлаб бориш муддатлари ҳақида тарафлар келишилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу тўлов муддатларини бузиб, 2025 йил 28 ноябрь ҳолатига 1 110 267 416 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 2 майда 12-03-09/08-сонли лизинг шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги сабабли шартномани бекор қилиш юзасидан таклиф хати юборилган. Таклиф хати эса жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар судга томонлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш, лизинг объектини соз ва бут ҳолатда қайтаришни бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. ФКнинг 384-моддасига асосан, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. ФКнинг 587- моддасига биноан, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 597-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмида, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. ФКнинг 599-моддасига мувофиқ, лизинг бўйича топширилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи лизинг берувчидан бошқа шахсга ўтганида лизинг шартномаси янги мулкдор учун ўз кучини сақлаб қолади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди Пленумининг “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сон Қарорининг 6.1-бандининг биринчи қисмида судлар инобатга олишлари керакки, шартномада белгиланган лизинг тўловлари муддати мунтазам равишда бузилганлиги лизинг шартномасини жиддий тарзда бузиш деб ҳисобланади деб тушунтириш берилган. Жавобгарнинг шартномага мувофиқ, 2025 йил 28 ноябрь ҳолатига 1 110 267 416 сўм асосий қарздорликка йўл қўйганлиги шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Шу сабабли суд тарафлар ўртасидаги лизинг шартномани муддатидан аввал бекор қилишни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан лизинг объекти ҳисобланган бир дона 1 дона “D min t r-130” русумли шасси S 1401064, U82324R024507E бўлган ғалла ўриш комбайинини соз ҳамда бут ҳолатда даъвогарга қайтаришни сўраган. Шартноманинг 12.2-бандига кўра, лизинг берувчи, лизинг олувчини ёзма равишда расмий огоҳлантиргани ҳолда унга ўз мажбуриятини бажариши учун 30 (ўттиз) кунлик муддат берганидан кейин ҳам мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қуйидаги ҳолатларда ушбу шартномани муддатидан олдин бир тарафлама бекор килиб лизинг олувчидан лизинг объектини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади ва агарда лизинг олувчи лизинг объектини ихтиёрий топширмаса, лизинг берувчи лизинг объектини соз ва бут холатда қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилади. ФК 597-моддасининг иккинчи қисмида, лизинг шартномаси бекор қилинганида лизинг олувчи мол-мулкни лизинг берувчидан олган ҳолатида унинг нормал эскиришини ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олиб, қайтариб беришга мажбур. Шу сабабли суд, ушбу талабини ҳам асосли деб ҳисоблади ва лизинг объекти ҳисобланган бир дона 1 дона “D min t r-130” русумли шасси S 1401064, U82324R024507E бўлган ғалла ўриш комбайинини соз ҳамда бут ҳолатда даъвогарга қайтаришни лозим топди. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш талабини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-модданинг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди Пленумининг “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сон Қарорининг 8.1-бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, лизинг объектини қайтариш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи қайтарилган лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятлардаги даъво аризалардан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорда давлат божи ундирилиши ва бир вақтнинг ўзида мулкий ва номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризалари учун мулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган ставкалар бўйича ва номулкий хусусиятга эга даъво аризалари учун белгиланган ставкаларга кўра, ҳар бир талаб бўйича алоҳида-алоҳида давлат божи тўланиши белгиланган. Шунга кўра суд, шартномани бекор қилиш талаби бўйича 4 120 000 сўм, лизинг объектини қайтариш талаби бўйича лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда (1 228 200 000 *2%) 24 564 000 сўм жами 28 684 000 сўм давлат божини Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан, 41 200 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 382, 587, 597, 599-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 157, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогар “ ’z gr lizing” акциядорлик жамиятининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “ ’z gr lizing” акциядорлик жамияти билан “Xum 555” (Равшан қирон ерлари) фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 8 июнда тузилган 20/02-4-134UF-сонли лизинг шартномаси муддатидан аввал бекор қилинсин. Жавобгар “ t `j Q bil” фермер хўжалиги томонидан лизинг объекти ҳисобланган бир дона “D min t r-130” русумли шасси S 1401064, U82324R024507E бўлган ғалла ўриш комбайини соз ҳамда бут ҳолатда “ ’z gr lizing” акциядорлик жамияти қайтарилсин. Жавобгар “ t `j Q bil” фермер хўжалиги ҳисобидан; Даъвогар “ ’z gr lizing” акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати: Республика бюджетига 28 684 000 давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга кирган кундан ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддатларда орқали Андижон вилоят судига шикоят (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Р.Асқаров