← Назад
Решение #2824223 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| нинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 383 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2401/3789-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 9 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаровни
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Хўжаобод
туман фермерлар кенгаши вакили Б.Йўлчиев (2025 йил 23 январь кунги 01сонли ишончнома асосида), фермер хўжалиги вакили Н.Бойматов (2025 йил 23
январдаги 4-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Хўжаобод туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “N `m n v
D vl tb k rzusi” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “W t r S ving
s rvi ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 1/5/1-сонли пудрат
шартномасини бекор қилиш, 329 625 000 сўм асосий қарздорликни ва
9 229 500 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжалигклари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “N `m n v D vl tb k
rzusi” фермер хўжалиги манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “W t r
S ving s rvi ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) билан ўртасида тузилган 1/5/1-сонли пудрат шартномасини
бекор қилиш, 329 625 000 сўм асосий қарздорликни ва 9 229 500 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар билан пудрат
шартномаси тузилганлигини, 26.37 гектар ер майдонига ёмғирлатиб суғориш
техналогиясини жорий қилиш белгиланганлигини, жавобгарга дастлаб
329 625 000 сўм маблағларни ўтказиб берганлигини, қолган маблағларни
ишларни якунлаганидан сўнг ўтказиб бериш белгиланганлигини, жавобгар
томонидан ишлар сифатсиз амалга оширганлигини, бажарилган ишларни
топширмаганлигини, қабул қилиб олмаганлигини, прокуратура органига
хужжатлар сохталаштирилганлиги сабабли ариза билан мурожаат
қилганлигини, жиноят иши қўзғатилганлигини, суднинг ҳукми чиққанлигини,
етказилган зарарни ундириш кўрсатилганлигини, лекин ушбу маблағларни
олмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогар билан
пудрат шартномаси тузилганлигини, 26.37 гектар ер майдонига ёмғирлатиб
суғориш техналогиясини жорий қилиш белгиланганлигини, даъвогар дастлаб
329 625 000 сўм маблағларни ўтказиб берганлигини, қолган маблағларни
ишларни якунлаганидан сўнг ўтказиб бериш белгиланганлигини, ишларни
тўлиқ бажариб 2024 йил 18 май куни топширганлигини, фермер хўжалиги
раҳбари отаси имзо қўймасдан тур деб айтганлиги сабабли фермер хўжалиги
раҳбари имзо қўймаганлигини, ёмғирлатиб суғориш техналогияси ўрнатиб
ишга тушириб берганлигини, Агробанк вакили, Норин-Қорадарё ИТХБ
мутахассиси Хўжаобод туман сув етказиб бериш хизмати раҳбари иштирокида
далолатномалар тузилганлигини, даъвогар фермер хўжалиги томонидан
прокуратура органига хужжатлар сохталаштирган деб ариза билан мурожаат
қилганлигини, жиноят иши қўзғатилганлигини, суднинг ҳукми чиққанлигини,
етказилган зарарни тўлаб берилганлигини билдириб, даъвони рад қилиб
беришни сўради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича,
даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 29 март куни 1/5/1-сонли
“Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини монтаж қилиш тўғрисида”
пудрат шартномаси тузилган ва шу куни даъвогар томонидан 329 625 000 сўм
маблағлари жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Жавобгар томонидан пудрат шартнома бўйича томчилатиб ва
ёмғирлатиб суғориш тизимларини монтаж ишларини бажариб, 2024 йил 18
май куни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузган, ушбу далолатномага
Норин-Қорадарё ИТХБ мутахассиси Ш.Мадибоев, жавобгар жамият раҳбари
О.Дехқонов, Агробанк АТБ Хўжаобод филилали қишлоқ хўжалиги
корхоналарига хизмат кўрсатиш бўлими ходими Л.Каримов, Хўжаобод туман
сув етказиб бериш хизмати раҳбари М.Хасанов имзо қўйган, даъвогар фермер
хўжалиги раҳбари иштирок этган бўлсада, бироқ отасининг рухсатисиз имзо
қўймаслигини билдиргани ҳолда далолатномага имзо қўймаган. Мазкур
далолатномада, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини монтаж
қилинганлиги ва ишга туширилганлиги баён қилинган.
Даъвогар фермер хўжалиги бажарилган ишларидан норози бўлиб,
жавобгарга 2024 йил 13 май куни 5-сонли алоқа хати орқали ўрнатилган
техникаларни хужжатларини тақдим этишни, 2024 йил 22 май куни 11-сонли
1 комплект янги сертификатли ва кафолати бор барабан ускунасини ўрнатиб
бериш, сертификати бор ва кафолати бор электр двигатель ҳамда насосини
ўрнатиб бериш тўғрисида билдиришнома, 2024 йил 1 июль куни 10-сонли қайд
этилган техникаларни хужжатларини ва электр ҳисоблагични ўрнатиб бериш
тўғрисида билдиришнома, 2024 йил 6 июнда 20-сонли обектга ўрнатилган
жихоз ва ускуналарни буюртмачига топширилгунга қадарли қўриқлашни
ташкил этиш ҳамда ёзма жавоб ва маълумотлар бериш тўғрисида талабнома,
2024 йил 25 июнда 24-сонли алоқа хати ва билдиришномаларга жавоб
берилмаганлиги сабабли пудрат шартномасини бекор қилиш ҳақида
огохлантирганлиги тўғрисида талабнома, 2024 йил 15 июлда 27-сонли қайта
хисоб китобни амалга ошириш тўғрисида талабнома, 2024 йил 15 август куни
26-сонли бажарилган ишларни далолатномани тақдим этиш тўғрисида
талабнома, 2024 йил 4 сентябрь кунги 31-сонли бажарилган ишларни
топширганидан сўнг қолган маблағларни ўтказиб бериш тўғрисида талабнома
юборилган.
Шундан сўнг 2024 йил 27 сентябрь куни Норин-Қорадарё ИТХБ
мутахассиси Ш.Мадибоев, жавобгар жамият раҳбари О.Дехқонов, Агробанк
АТБ Хўжаобод филилали қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатиш
бўлими ходими Л.Каримов, Хўжаобод туман сув етказиб бериш хизмати
раҳбари М.Хасановлар иштирокида қайта далолатнома тузилган, ушбу
далолатномада томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизими жорий йилинган
дала майдонида фермер хўжалиги томонидан такрорий экин экиш мақсадида
дала майдонидаги буғдой қолдиқларини тозалаш мақсадида ўт ёқиб
юборганлиги, бунинг натижасида ўрнатилган техналогиянинг магистрал
трубалари яроқсиз ҳолатга келганлиги баён қилинган.
Тарафлар ўртасида низо келиб чиққанлиги сабабли 2024 йил декабрь
ойида судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган ҳамда шу билан бирга
Андижон вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилинган.
Андижон вилоят прокуратураси томонидан 2025 йил 4 февраль куни
жавобгар жамиятнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши
қўзғатилган ва тергов харакатлари олиб борилган. Жавобгар жамиятнинг
масъул мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги сабабли
суд томонидан иш юритиш тўхтатиб турилган.
Тегров харакатлари олиб борилган ҳолда жиноят иши судга юборилган,
Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг 2025 йил 21 октябрь кунги
ҳукмида, жавобгар жамият раҳбари Дехқонов Оятулло Шокиржон ўғли
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “а”
банди ва 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандларида назарда тутилган
жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Шунингдек ҳукмда, жавобгар жамият раҳбари томонидан “Ипотекабанк”
Андижон вилоят филиали депозит ҳисоб рақамига 188 610 000 сўм
топширганлиги, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Андижон
вилоят ҳудудий бўлимининг “Инфинбанк” АЖ Андижон вилоят филиалидаги
хисоб рақамига 42 000 000 сўм топширганлиги, ушбу маблағларнинг
217 485 360 сўм қисми даъвогар фермер хўжалиги раҳбари Бойматов Шерали
Нумановивга йўналтиришлиги белгиланган.
Яъни пудрат шартномасидаги 659 250 000 сўмлик ишларнинг
217 485 360 сўмлик ишлар бажарилмаганлиги, ушбу ишлар бажарилган деб
сохта маълумотлар қайд этилганлиги сабабли жавобгарликкка тортилган.
Бундан кўринадики, жавобгар томонидан 2024 йил 18 май куни ҳолатига
441 764 640 сўмлик ишларни бажарилган. Шу сабабли 329 625 000 сўм асосий
қарздорликни ундириш талабини қаноатлатиришни рад этишни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар 2024 йил 15 ноябрь кунидан 2024 йил 22 ноябрь
кунига қадарли 9 229 500 сўм пеняни ундиришни сўраган бўлиб, ушбу
талабини ҳам жавобгар томонидан 2024 йил 18 май куни техналогияни монтаж
ишларини бажариб топширганлиги, лекин даъвогар фермер хўжалиги қабул
қилишдан бош тортганлиги, 2024 йил 27 сентябрь куни қайта далолатнома
тузилганлиги сабабли суд ушбу талабини ҳам асоссиз деб ҳисоблади ва
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида, шартнмоа
шартлари ва лойиҳа хужжатлари асосида техналогияни жорий қилиш
ишларининг нархи аниқ бўлиб, буюртмаси томонидан 50 фоиз бўнак маблағи
тўлаб берилганидан сўнг пудратчи шартнома шартларини бажаришга
киришади ва 45 кун муддатда ёки томчилатиб суғориш техналогияси ўрнатиш
учун хосил йилининг 15 май, ёмғирлатиб суғориш техналогияси ўрнатиш учун
хосил йилнинг 15 ноябрь кунидан кечиктирмасдан қурилиш ишларини тўлиқ
якунланишини таъминлайди деб кўрсатилган.
Суд даъво талабидаги пудрат шартномасини бекор қилиш талабини
муҳокама қилган ҳолда ушбу талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Чунки, пудрат шартномасидаги 659 250 000 сўмлик ишларнинг
217 485 360 сўмлик ишлар бажарилмаганлиги, ушбу ишлар бажарилган деб
сохта маълумотлар қайд этилганлиги сабабли жавобгар жамият раҳбари
жавобгарликкка тортилган. Бундай ҳолатда суд, шартнома шартлари жавобгар
томонидан жиддий бузилган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 12.4-бандига
кўра, шартномани бекор қилишга қарор қилган томон мазкур бўлим қоидасига
мувофиқ иккинчи томонга ёзма билдиришнома юборади.
Даъвогар томонидан 2024 йил 25 июнда 24-сонли пудрат шартномасини
бекор қилиш ҳақида жавобгарга талабнома юборилган, ушбу талабнома
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва 2024 йил 27 сентябрь куни
топшириш ва қабул қилиш бўйича қайта далолатнома тузилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд
томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши
мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ушбу Кодекс,
бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФКнинг 383-моддасига асосан, шартнома тузишда тарафлар учун асос
бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада
назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Вазиятнинг тарафлар олдиндан кўра билганларида шартномани умуман
тузмасликлари ёки анча фарқ қиладиган шартлар билан тузишлари мумкин
бўлган даражада ўзгариши унинг жиддий ўзгариши ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига биноан, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
талабини муҳокама қилган ҳолда асосли бўлган қисми бўйича суд харажатини
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Чунки, юқорида қайд этилган Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман
судининг ҳукмида, жавобгар жамият раҳбари Дехқонов Оятулло Шокиржон
ўғли томонидан депозит хисоб рақамига тўланган маблағлардан 217 485 360
сўм қисми даъвогар фермер хўжалиги раҳбари Бойматов Шерали Нумановивга
йўналтириш белгиланган. Яъни пудрат шартномасидаги 659 250 000 сўмлик
ишларнинг 217 485 360 сўмлик ишлар бажарилмаганлиги, ушбу ишлар
бажарилган деб сохта маълумотлар қайд этилганлиги сабабли жавобгарликкка
тортилган.
ИПКнинг 118-модданинг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда
мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган
миқдорда, номулкий хусусиятлардаги даъво аризалардан эса базавий
ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорда давлат божи ундирилиши ва
бир вақтнинг ўзида мулкий ва номулкий хусусиятга эга бўлган даъво
аризалари учун мулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган
ставкалар бўйича ва номулкий хусусиятга эга даъво аризалари учун
белгиланган ставкаларга кўра, ҳар бир талаб бўйича алоҳида-алоҳида давлат
божи тўланиши белгиланган.
Лекин ушбу қонуннинг 9-моддаси 18-бандига кўра, Ўзбекистон фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи
тўловидан озод этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд
харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 2020 йил 19 декабрдаги 36сонли
Пленум
Қарорини
17-бандида,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг
тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат
божи ундирилмаслиги белгиланган. Судлар мазкур қоида даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилганда ҳам қўлланилиши
лозимлигига эътибор қаратишлари лозим.
Шунга кўра суд, асосли бўлган лекин жиноят судининг ҳукмига асосан
даъвогарга йўналтирилган 217 485 360 сўм бўйича 4 349 707,20 сўм ва
шартномани бекор қилиш талаби бўйича 3 750 000 сўм давлат божини
жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни, даъвогар давлат божи
тўловидан озод этилганлиги сабабли асоссиз деб топилган қисми бўйича
давлат божини ундирмасликни, Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига эса жавобгар ҳисобидан 37 500 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,
382, 383, 384-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “N `m n v D vl tb k rzusi” фермер хўжалиги билан жавобгар
“W t r S ving s rvi ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 1/5/1сонли пудрат шартномасини бекор қилиш талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “N `m n v D vl tb k rzusi” фермер хўжалиги фойдасига
жавобгар “W t r S ving s rvi ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
329 625 000 сўм асосий қарздорликни ва 9 229 500 сўм пеняни ундириш талаби
қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “W t r S ving s rvi ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши фойдасига 37 500 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 8 099 707,20 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддатларда шу
суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи,
судья
Р.Асқаров