Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2002-2501/4429 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MURODOV FARRUX ORIFOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг Ответчик / Подсудимый SAIDJON NAZIRJON
Source ID 79c03cfe-a25e-42d0-be6f-8515cc172f9d Claim ID PDF Hash 8c8a7f473cb797f8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
нинг 2-моддаси нинг 2 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
онун 11-моддаси онун 11 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 649 символов
4-2002-2501/4429-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 9 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Муродовнинг раислигида, М.Насуллоеванинг котиблигида, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “SAIDJON NAZIRJON” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 24 апрелдаги 19/03-04-370-сонли лизинг шартномасини бекор қилиб, 1 дона ASE I AF4088 4WD русумли шасси №4088PJRA20775, двигатель №5506ASR 00390-рақамли ғалла ўриш комбайнини “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки АЖ деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SAIDJON NAZIRJON” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар ёки ФХ деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 24 апрелдаги 19/03-04-370-сонли лизинг шартномасини бекор қилиб, 1 дона ASE I AF4088 4WD русумли шасси №4088PJRA20775, двигатель №5506ASR 00390-рақамли ғалла ўриш комбайнини “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятига қайтаришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахслар, вакил иштирокини таъминлашмади. Бироқ, суд муҳокамасига қадар даъвогар томонидан суд мажлисини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида 09.01.2026 йилдаги №13-04-25/4429-2-сонли ёзма илтимоснома тақдим этилган. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони рад қилишни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 24 апрелда 19/03-04-370-сонли лизинг шартномаси (Ғалла ўриш комбайнлари учун) (бундан буён матнда шартнома ёки лизинг шартномаси деб юритилади) тузилган. Лизинг шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 1 дона ASE I AF4088 4WD русумли шасси №4088PJRA20775, двигатель №5506ASR 00390рақамли ғалла ўриш комбайни етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига асосан шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол- 2 мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. “Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 2-моддасига мувофиқ, лизинг — молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Шартномада жавобгар лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Бироқ, ФХ шартнома шартларига риоя этмасдан ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келганлиги оқибатида лизинг тўловларидан жами қарздорлиги 2025 йил 21 октябрь ҳолатига 134.889.113 сўмни, унга ҳисобланган пеня қарздорлиги 47.457.992 сўмни ташкил этган. Лизинг тўловлари бўйича мавжуд қарздорлик даъвогарга тўлаб берилмаганлиги асоси билан даъвогар манфаатида Палата судга жавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги кўрсатилган. ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ФКнинг 597-моддасига биноан агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, молмулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Лизинг шартномаси бекор қилинганида лизинг олувчи мол-мулкни лизинг берувчидан олган ҳолатида унинг нормал эскиришини ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олиб, қайтариб беришга мажбур. Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин. Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 6бандининг биринчи хатбошисига кўра, ФК 597-моддасининг тўртинчи қисмига ва Қонун 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига кўра лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган 3 тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Қонуннинг 11-моддасида лизинг берувчи қонунчиликда ёки лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан лизинг объектини талаб қилиб олиш, лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган. Лизинг шартномасининг 6.4.12-бандига асосан лизинг олувчининг ўз мажбуриятини бажармаганлиги (ёки лозим даражада бажармаганлиги) натижасида ушбу шартнома бекор қилинган тақдирда, техникани соз ва бут ҳолатда “Топширишқабул қилиш далолатномаси” орқали лизинг берувчи талаб қилиши билан дарҳол қайтариши ва лизинг шартномаси бекор қилинган кунга қадар ҳосил бўлган лизинг тўловларидан бўлган қарздорлик, пеня ва зарар ҳамда бошқа тўловларни тўлаб бериши шартлиги белгилаб қўйилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 10 июлдаги №13-01-16-сонли огоҳлантириш хати (талабнома) билан мурожаат қилиниб, унда 2025 йилнинг 1 июль ҳолатида лизинг тўловларидан 105.552.963 сўм қарздорликни 2025 йилнинг 25 июль кунига қадар тўлиқ тўлашни таъминлаш, агарда лизинг тўловлари бўйича ҳосил бўлган қарз ва унга ҳисобланган фоиз суммаси белгиланган муддатларда тўлиқ қопланиши таъминланмаган тақдирда лизинг шартномасини бекор қилиб, лизингга берилган техникаларни қайтариб олиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан лизинг шартномаси бўйича мавжуд 134.889.113 сўмлик қарздорлик тўлиқ бартараф этилган. Мазкур ҳолат АЖнинг судга тақдим этган ёзма маълумотномаси билан тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли суд, даъвонинг шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабини қаноатлантириш учун асос йўқ деб ҳисоблайди ва ушбу талабни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризасида 1 дона ASE I AF4088 4WD русумли шасси №4088PJRA20775, двигатель №5506ASR 00390-рақамли ғалла ўриш комбайнини “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятига қайтариш талаби билдирилган. Мазкур ҳолатда суд, лизинг шартномаси бекор қилинмаганлиги сабабли лизинг объектини техник жиҳатдан соз ҳолда қайтариш ҳақидаги даъво талабини ҳам рад қилишни лозим топади. Пленум қарорининг 8.1-бандида лизинг объектини қайтариш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи қайтарилган лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Лизинг шартномасининг 3.1 ва 3.2-бандларига асосан техниканинг нархи сотувчи томонидан белгиланган бўлиб, 1.145.850.000 сўмга тенг. Мазкур шартноманинг умумий пул суммаси лизинг берувчининг техникани сотувчидан сотиб олиш учун амалга оширган жами харажати суммаси ва унга ҳисобланган лизинг фоизининг йиғиндисидан иборат бўлади ҳамда шартноманинг 1-иловасида кўрсатилади. Лизинг шартномасига 1-Иловага кўра, лизинг объектининг умумий қиймати 1.435.255.782 сўмни ташкил этади. Демак, давлат божи ушбу суммадан ҳамда номулкий талабдан келиб чиқиб ҳисобланиши лозим бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари 4 миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, “г” кичик бандига кўра эса хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво рад қилинганлиги сабабли суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни ва ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, шунингдек Республика бюджетига шартномани бекор қилиш ҳақидаги талаб бўйича 4.120.000 (БҲМнинг 10 баравари миқдорида) сўм, даъвонинг лизинг объектини қайтариш тўғрисидаги талаби бўйича эса 28.705.115,64 сўм (1.435.255.782*2%), жами 32.825.115,64 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 72, 74, 118, 128, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SAIDJON NAZIRJON” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “SAIDJON NAZIRJON” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 32.825.115,64 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Муродов