← Назад
Решение #2824266 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| олларда пул мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ФК | 327 | — | law | |
| олларда юридик шахслар ФК | 14 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2002-2501/4621-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 9 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Муродов, даъвогар
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
инспекциясининг Бухоро вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг
жавобгар “NAVOIY AVTO-2020” масъулияти чекланган жамиятидан
3.463.285,24 сўмлик асосий қарз, 200.870 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
инспекциясининг Бухоро вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (бундан
буён матнда даъвогар ёки инспекция деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “NAVOIY AVTO-2020” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар ёки корхона деб юритилади)дан 3.463.285,24
сўмлик асосий қарз, 200.870 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Когон туманлараро иқтисодий суди томонидан юқоридаги қонун
нормасига асосан 2025 йил 23 декабрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрими билан инспекциянинг даъво
аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда
жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик
муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган
бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд, ишни ИПК 2034моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни, қолган қисмини рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
2
Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, корхона томонидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги
200-сонли қарори 5-иловаси билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишнинг маъмурий регламенти” (бундан буён матнда Маъмурий
регламент деб юритилади)га асосан Когон шаҳри, Темирйўлчи МФЙ, Турон
кўчаси, 205-уй ҳудудида “7 қаватли кўп хонадонли турар-жой” биноси объеки
қурилишини амалга ошириш учун Давлат хизматлари маркази орқали
инспекцияга қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан
ўтказиш учун 2025 йил 23 июнь куни 199485734-сонли ариза келиб тушган.
Ушбу объект белгиланган тартибда даъвогар томонидан 2025 йил 24 июнь куни
рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш-монтаж ишлари
сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини
такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сонли
қарорининг 8-бандига асосан 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш
назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ажратмалар
қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда
(қўшилган қиймат солиғисиз) белгиланиб, тўғридан-тўғри Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига
йўналтирилади ҳамда мазкур ажратмаларнинг:
5 фоизгача қисми Инспекция фаолиятини молиялаштириш учун
йўналтирилади (асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ);
80 фоизгача қисми ҳудудий инспекциялар фаолиятини молиялаштириш
учун йўналтирилади (асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ);
қолган қисми Вазирлик ихтиёрида қолдирилади.
Ушбу объект бўйича қурилиш-монтаж ишлари қийматидан инспекцияга
тўланиши лозим бўлган ажратма миқдори 17.463.285,24 сўмни ташкил этган.
Жавобгар томонидан 2025 йил 10 октябрь куни 7.000.000 сўм ва 7 ноябрь куни
7.000.000 сўм, жами 14.000.000 сўм тўлов амалга оширилган. Натижада
даъвогарнинг олдида 3.463.285,24 сўмлик қарздорлик вужудга келган.
Маъмурий регламентнинг 20-бандида ариза берувчи инвойсда
кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши
шартлиги белгилаб қўйилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан ушбу тўлов
амалга оширилмаган. Натижада даъво аризаси билан мурожаат қилинган
пайтда корхонанинг инспекция олдидаги қарзи 3.463.285,24 сўмни ташкил
этган. Мазкур суммани 3 кунлик мудатда тўлаб бериш тўғрисидаги
даъвогарнинг 2025 йил 15 сентябрь кунидаги 5470-сонли талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга жавобгарга
нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга мажбур
бўлган.
Жавобгарнинг мавжуд қарзи иш ҳужжатларидаги талабнома ва
корхонанинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ёзган қурилишмонтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги
29.06.2025 йилдаги аризаси билан тасдиқланади.
3
Бироқ, иш якка тартибда кўриб чиқилгунга қадар даъвогар томонидан
судга тақдим этилган 2026 йил 9 январдаги 140-сонли маълумотномага кўра,
судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан
асосий қарз тўлиқ тўланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг ушбу
маълумотномасини инобатга олиб, даъвонинг асосий қарз ундириш ҳақидаги
талабини рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгардан 200.870 сўм миқдорда
банк фоизи ундириш талаби билдирилган.
ФКнинг 327-моддасига биноан бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар
суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда,
кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти
ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг
ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд
кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган
кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу
қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса
қўлланилади. Кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли
унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан
унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор
қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 6 ва 7бандларига кўра, иқтисодий судларда солиқ, молиявий ва маъмурий
муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишда фуқаролик қонун
ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно. Бинобарин, юридик шахсларнинг солиқ, божхона ва бошқа
давлат органлари томонидан мулкий жарималар сифатида асоссиз ундирилган
пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилганда, бу
маблағлардан фойдаланилганлик учун фоизлар ҳисобланмайди ва бундай
ҳолларда пул мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарликни назарда
тутувчи ФКнинг 327-моддаси қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолларда
юридик шахслар ФКнинг 14-моддасига мувофиқ пул маблағларини асоссиз
ундириш оқибатида уларга етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга
ҳақли. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг
пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул
қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт, ушбу қарорнинг 6-бандида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
4
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
Даъвогар томонидан банк фоизи суммаси қуйидагича ҳисобланган, яъни
3.463.285,24 сўм асосий қарзни тўлаш 5 ойга (24.06.2025 йилдан 25.11.2025
йилга қадар кечиктирилган), 14%:12 ойга = 1,16 (бир ойлик банк фоизи), 1,16*5
ой = 5,8%, 3.463.285,24*5,8%=200.870 сўм (5 ойлик банк фоизи).
Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг банк фоизи ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, даъво қисман қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни ва ундан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда 412.000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186,
2
203 , 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд
Қ Р Р
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “NAVOIY AVTO-2020” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
инспекциясининг Бухоро вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси
фойдасига 200.870 сўм банк фоизи, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати ҳамда 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Муродов