Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2501/7637 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый S X V T TEKS LUSTER
Source ID 7e62cd8a-27dc-4a94-9522-cfb286bc5ddb Claim ID PDF Hash 899a4aa21587fc6a... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7637-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 9 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили М.Базарбаев (2025 йил 7 январдаги 07-01-26-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Шаҳрихон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши « ZIZBEK XT G LL SI 2020” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар «S X V T TEKS LUSTER” масъулияти чекланган жамиятидан 12 237 182 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Шаҳрихон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) « ZIZBEK XT G LL SI 2020” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «S X V T TEKS LUSTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 12 237 182 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар кенгаш ва фермер хўжалик тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига вакиллари келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни кенгаш ва даъвогар фермер хўжалиги вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мухокамасида жавобгар вакили жавобгар жамиятнинг молиявий ҳолатини инобатга олиб, пеняни камайтириб беришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган жавобгар вакилининг кўрсатувларини эшитган холда қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 22 июнда 77296-сонли пахта хом ашёси харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси (кейинги ўринларда матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга пахта хом ашёсини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган хом ашё ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига асосан даъвогар хўжалик пахта хом ашёсини жавобгарга етказиб берган бўлса-да, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаган. Шартноманинг 3.2-бандида сотиб олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамсининг 25.12.2023 йилдаги 680-сон қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб 3(уч) иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31-декабрига қадар фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига тўлаб бериши кўрсатилган. Шартноманинг 5.4-бандида сотиб олувчи қабул қилган пахта хом ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, шартнома бўйича киритилган аванс суммасидан ташқари кечиктирилган ҳар бир кун учун фючерс шартномаси қийматидан тўланмаган тўловнинг 0.1 фоизи миқдорида пеняни сотувчига тўлаб бериши кўрсатилган. Даъвогар жавобгарга етказиб берган 568 481 211 сўмлик (75 525 кг) пахта хом ашёсининг 80 фоизи 454 784 969 сўмни ташкил қилган. Даъвогар жавобгар томонидан тўловларнинг 306 кунга кечиктирганлиги учун ҳисобланган 12 237 182 сўм пеняни тўлашни сўраб жавобгарга тақдим қилинган талабнома оқибатсиз қолдирилганидан сўнг судга даъво ариза билан мурожаат қилган. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини адолати миқдорини белгилашни ва жавобгар ҳисобидан 1 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 000 000 сўм пеняни ундиришни, жавобгардан Шаҳрихон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «S X V T TEKS LUSTER” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ ZIZBEK XT G LL SI 2020 ” фермер хўжалиги фойдасига 1 000 000 сўм пеня ундирилсин. Жавобгар «S X V T TEKS LUSTER” масъулияти чекланган жамиятидан Шаҳрихон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «S X V T TEKS LUSTER” масъулияти чекланган жамиятидан Респбулика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов