← Назад
Решение #2824270 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
15 155 символов
4-1806-2506/6742-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 09 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси К.С.Рузиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Б.Буриев суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А (2026 йил 5 январдаги №2-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан 43 390 843.8 сўм асосий қарз ва 13 017
253.1 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
—даъвогар ва(ёки) сотувчи) судга “ВВВ” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда —жавобгар ва(ёки) харидор)га нисбатан даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 43 390 843.8 сўм асосий қарз ва 13
017 253.1 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ИПКнинг 127-128,170-моддаси талабларига асосан
суд муҳокамасини ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида жавобгар
вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво ариза киритилгандан сўнг ҳам
жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги маълум қилишиб,
жавобгардан 43 390 843.8 сўм асосий қарз ва 13 017 253.1 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатларини ундиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тушунтиришини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил
01 февралдаги №132-сонли “Уруғлик чигитни етказиб бериш тўғрисида”ги
шартнома (кейинги ўринларда — шартнома)дан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, сотувчи
харидорга ушбу шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган нави, авлоди ва
бошқа турлари бўйича сифат сертификатига эга бўлган (тукли ва туксиз)
уруғлик чигитларни етказиб бериш, харидор сотувчидан маҳсулотни тегишли
ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда, қабул қилиб олади ва етказиб берилган
уруғлик чигит ҳақини ушбу шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган тартибда
сотувчига тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар ва жавобгар томонидан mu.s liq.uz(Did .uz) электрон
тизими орқали расмийлаштирилган 2024 йил 29 мартдаги 73-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан шартнома бўйича жами ҚҚС билан биргаликда
жами 53 921 987.28 сўмлик шартномада назарда тутилган маҳсулот берилган.
Шартноманинг 3.2-банди талабларига биноан, харидор ушбу шартнома
томонлар ўртасида имзоланган кундан бошлаб 10 кун муддатда ушбу
шартноманинг 1.3-бандида белгиланган миқдордан келиб чиққан ҳолда
шартномада белгиланган умумий сумманинг 100% ни олдиндан сотувчининг
ҳисоб рақамига ўтказиб бериши лозим бўлган.
Бироқ, даъво аризада келтирилган асослар ва даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган тушунтиришлари бўйича жавобгар томонидан берилган
маҳсулоти учун 43 390 843.8 сўм қарздорликни тўламаган ва юзага келган
қарздорликни ихтиёрий асосларда тўлаш юзасидан жавобгарга юборилган
2
талабнома ижро этилмасдан 43 390 843.8 сўм асосий қарздорликни тўлаш
чоралари кўрилмаган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 449-моддасига биноан сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни
тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган
бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан
(танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли..
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Шу сабабли, даъвогар томонидан судга жавобгар ҳисобидан
43 390 843.8 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 43 390 843.8 сўм асосий қарздорлик
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура,
ишончнома, юк хати, тилхат, солиштирма далолатнома ва даъвогар вакилини
берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан
ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди.
Баён этилганларга биноан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
43 390 843.8 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли
деб ҳисоблайди ва даъвонинг 43 390 843.8 сўм асосий қарз ундириш қисмини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 13 017 253.1 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
3
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (кейинги
ўринларда — Қонун) 24-моддаси иккинчи қисми агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик
шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун
ушбу Қонуннинг 25 - 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик
чоралари қўлланилиши белгиланган.
Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2002 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 103-сонли қарорида ҳам тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-банди шартларига кўра,
қарздорликни шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган муддатда тўлаб
берилмаган тақадирда харидор томонидаг ҳар бир кечиктирилган кун учун
0,4 % миқдорида, бироқ, шартноманинг умумий умумий суммасининг
30 %дан ошмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори
15-бандида товарларни уларнинг қийматидан камида 15 фоизи олдиндан
тўланмасдан бериб юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг
бошланганлиги) бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва
кўрсатилган хизматлар тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб қилинган
неустойкани ёки банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла
олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
13 017 253.1 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома ва
қонунчиликка мувофиқ асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, келишилган
муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, 43 390 843.8 сўм асосий қарзни
кечиктирган.
4
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундай ҳолларда суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги
тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда талаб этилаётган 13 017 253.1 сўм
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволини
оғирлаштиришни ҳамда даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 1 000 000 сўм
миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозим.
Бироқ, жавобгар ўз талаб, эътирозларини, 43 390 843.8 сўм асосий
қарздорлик тўланганлиги, молиявий аҳволи тўғрисида маълумотларни
тақдим қилмади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
5
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим деб белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига асосан даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб
топилган сабабли давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ААА”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 43 390 843.8 сўм асосий қарз ва 1
000 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига
1 128 161.9 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
К.С.Рузиев
6