Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2505/9241 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Жўрабек Авазбек-Омад Ответчик / Подсудимый Ғафоров Мехриддин Фазенда
Source ID 2327d05b-226c-4e47-be13-4ecab552963b Claim ID PDF Hash f4ef2311aaeec258... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 50-моддаси нинг 50 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9241-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2026 йил 9 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Жўрабек Авазбек-Омад” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Ғафоров Мехриддин Фазенда” фермер хўжалигини даъвогарга тегишли ер майдонидан чиқиш мажбуриятини юклаш ва зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар раҳбари А.Ашуров, вакили Ш.Жўраев (ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Бухоро туман филиали мутахассиси Ф.Саидов, Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Жўрабек Авазбек-Омад” фермер хўжалиги (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ғафоров Мехриддин Фазенда” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)ни даъвогарга тегишли ер майдонидан чиқиш мажбуриятини юклашни ва 10.000.000 сўм адвокат харажати (зарар) ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ҳозирги кунда жавобгар билан низо юзасидан ўзаро келишганлиги сабабли судга ариза билан мурожаат қилиб, даъво талабларидан воз кечишини маълум қилган. Давлат кадастрлар палатаси Бухоро туман филиали мутахассиси иш юзасидан ҳозирги кунда низоли ер майдони бўйича ёзма маълумотнома берилганлигини билдириб судга тушунтиришлар берди. Прокурор даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида судга фикр берди. Жавобгар ва палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакиллари иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 50-моддасининг учинчи қисмига кўра, давлат органи ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Бинобарин, суд даъвогарнинг даъвосидан воз кечганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд шу боис иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, жавобгардан республика бюджетига 4.532.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 50, 107, 118, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ Қ И Л Д И: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Ғафоров Мехриддин Фазенда” фермер хўжалигидан республика бюджетига 4.532.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим бир ой муддатдан сўнг қонуний кучга киради ва ижро варақаси берилади. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья И.Юлдашев 2