← Назад
Решение #2824293 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунинг | 40 | — | law | |
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7705-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шахри
2026 йил 9 январь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбековнинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Шавкатбековнинг котиблигида, аризачи Бўстон
туман солиқ инспекциясининг қарздор “K DIR FINE COTTON OIL” масъулияти
чекланган жамиятининг соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан
аризачи вакили Қ.Мирзаев (2026 йил 6 январдаги 16-00014-сонли
ишончнома)нинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий судининг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“K DIR FINE COTTON OIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “Қарздор” деб аталади) “Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатидан ўтказиш инспекцияси”да 2019 йил 19 июлдаги 745009-сонли тартиб
рақам билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказилган. Таъсис
ҳужжатларига кўра қарздорнинг юридик манзили: Бўстон тумани, Бўстон МФЙ
этиб белгиланган. Хўжалик раҳбари Нўмонов Анвар Бақиевич.
Бўстон туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “Кредитор” деб
аталади) қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини таҳлил қилганда, жамиятнинг
бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалари олдидаги тўловлар
бўйича давлат бюджети олдида умумий қиймати 140 358 146 сўмни ташкил
этадиган қарзи мавжудлиги, қарздор фаолият олиб бормай, солиқ қарздорлигини
тўламасдан келаётганлиги аниқланган.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мажбурий тўловлар бўйича
мавжуд қарздорликни ундиришга доир чораларни кўриш мақсадида, солиқ қарзи
ундирувини корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги қарорлари ижро
этишлик учун Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлимига мажбурий
тартибда ижро этишлик учун юборилган. Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман
бўлими томонидан солиқ инспекцияси қарорига асосан ижро иши юритилган ва
ижро харакатлари олиб борилиб, қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган
мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли қарор “Суд хужжатлари ва бошқа
органлар хужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунинг 40-моддаси 3-бандига асосан солиқ инспекциясига қайтарилган.
Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини
бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли солиқ инспекцияси
қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат
қилган.
Суд мажлисида солиқ инспекцияси вакили ариза талабини қувватлаб,
қарздорнинг 140 358 146 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлигини, бу қарздорлик
пеняни ҳисобига ўсиб бораётганлигини билдириб қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топишни, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни
бошлашни сўради.
Қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан
муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар ва
палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
материаллар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонуни
(бундан буён матнда “Қонун” деб аталади) 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга
қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга
қобилятсизлик аломатлари деб эътироф этилади.
Қонуннинг 241-моддасида ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Қонуннинг 140-моддасининг биринчи қисмида суд томонидан қарздорни
банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш
юритишнинг бошланишига сабаб бўлиши, Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд
қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш
бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган
тартибда тайинлашлиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, қарздор уч ойдан ортиқ
муддат давомида солиқ қарздорлигини тўламасдан келмоқда, бюджет ва
бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларидан давлат бюджети олдидаги
қарздорлигининг умумий қиймати 140 358 146 сўмни ташкил этади. Қарздор
мол-мулкка эга эмаслиги сабабли қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир эмас.
Қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалари
олдидаги тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкидан ундириш тўғрисидаги
солиқ инспекцияси қарори Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлимига
ижро этиш учун юборилган. Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Бўстон
туман бўлими томонидан мажбурий ижрога қаратилган.
Бироқ, Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлими давлат
ижрочисининг қарорига асосан қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги
сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар
хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 3-бандига
асосан ижро хужжати ижро этилмасдан солиқ инспекцияга қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги
“Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146сонли қарорига мувофиқ 2019 йилнинг 1 июндан бошлаб давлат солиқ хизмати
органларининг
аризалари
бўйича
қўзғатилган
банкротликнинг
соддалаштирилган таомилларини ўтказишда тўртинчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ва Ўзбекистон суд бошқарувчилари
ассоциацияси аъзолари ҳисобланган шахслар суд бошқарувчиси этиб
тайинланиши кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни
соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топишни, унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда IV-тоифали
суд бошқарувчиси Абдуллаев Хотамбек Иброхимович тугатиш бошқарувчиси
этиб тайинлашни лозим деб топди.
Суд тугатиш бошқарувчисига 1 (бир) ойлик муддатда банк ҳисоб
рақамлари бўйича ўтказилган оперцияларни инобатга олиб, молия-хўжалик
фаолиятини тахлил қилиш ва дебитор қарздорлик аниқланган тақдирда ундириш
чораларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013
йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидалари” да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлаш ва судга тақдим қилиши ҳамда тугатиш
ишларини 2026 йил 13 апрель кунига қадар якунлаш вазифаларини юклашни
лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” Қонуни
2-бандига кўра, иқтисодий судлари банкрот деб топиш ҳақидаги аризаларидан
БХМ 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги сабабли ариза талабини
қаноатлантиришни, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни, унга нисбатан
тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни, республика бюджетига ишни
кўриб
чиқиш
билан
боғлиқ
БХМнинг
3
баравари
миқдори
1 236 000 сўм давлат божи, солиқ инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта
харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5, 50, 53, 140, 241, 242-моддаларини ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 118, 176-179,
210, 211-моддаларини қўллаб
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
“K DIR FINE COTTON OIL” масъулияти чекланган жамияти
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилиб, унга нисбатан
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
IV-тоифали суд бошқарувчиси Абдуллаев Хотамбек Иброхимович
“K DIR FINE COTTON OIL” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
Тугатиш бошқарувчисига:
-қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топилганлиги тўғрисида расмий
матбуотда 10 кун ичида эълон бериш;
- қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 10 кун);
- кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддат1ой);
- қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат-1
ой);
- қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари
бекор қилининиши тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 3 кун);
-кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини
кўриб чиқиш (тугатиш ишлари давомида);
- қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва
қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой);
- қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган
ҳужжатларини сақлашга топшириш (тугатиш ишлари якуни бўйича);
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да
кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу
бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим
қилиш (муддат- 1 ой);
- кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида
назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш;
- ҳар ойнинг охирги ҳафтаси жума кунида туманлараро иқтисодий судига
жорий ҳисоботларни тақдим этиб бориш, 3 ой муддатда тугатиш ишлари якуний
ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин.
Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши
мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
“K DIR FINE COTTON OIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи;
-Аризачи Бўстон туман солиқ инспекциясига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартиб ва муддатда шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Н.М.Ахматбеков