← Назад
Решение #2824298 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2276-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 9 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судья Р.Г.Асқаровни раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили ҳуқуқшуноси
А.Саломов (2026 йил 7 январдаги 06-65-сонли ишончнома асосида) ва Андижон
шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовнинг иштирокида, жавобгар иштирок
этмади, Избоскан туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамияти манфаатида “Деҳқонов Қахрамон” фермер хўжалиги ҳисобидан
11 472 400 сўм истеъмол қилинган электр энергия бўйича ҳосил бўлган
қарздорликни, 3 042 670,95 сўм пеняни ва 4 120 000 сўм қайта улаш хизматини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни,
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Андижон вилояти
Избоскан туманидаги электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади) билан “Деҳқонов Қахрамон” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр
энергия таъминоти шартномаси (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади)
тузилган ва 200380-сонли абонент рақами берилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан,
энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
11 472 400 сўм қарздорлик ва 3 042 670,95 сўм пеня юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли Избоскан туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 11 472 400 сўм қарздорликни ва 3 042 670,95 сўм
пеняни ва 4 120 000 сўм қайта улаш хизматини ундиришни сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Андижон вилоят Иқтисодийт ва Молия бош бошқармаси ҳамда Ғазначилик
бошқармаси жалб қилинган, Андижон шаҳар прокуратураси хабардор қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурори катта ёрдамчиси иш хужжатларини
ўрганиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан
қарздорлик судга берилганидан сўнг ҳам қопланмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида
иштирок этмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикакси Иқтисодий
процессуал Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси
учинчи қисмига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар ва прокурор катта ёрдамчисининг
фикрларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, асосий қарздорликни
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган, 200380-сонли абонент рақами берилган. Шартнома
шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025
йил 1 ноябрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 11 472 400 сўм
қарздорлик юзага келган.
Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши бўйича тарафлар
келишилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирган.
Даъво талабини асослилиги тақдим этилган даъво ариза ва унга илова
қилинган хужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига
мувофиқ, электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари
ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларга асосан амалга оширилади.
Суд даъводаги 3 042 670,95 сўм пеня ундириш талабини муҳокама
қилган ҳолда жавобгар томонидан қарздорликларни ўз вақтида бартараф эта
олмаётганлиги ва фермер хўжалигининг фаолияти мавсумий бўлганлиги
сабабли жавобгар ҳисобидан 1 500 000 сўм пеня ундиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Зеро, шартноманинг 3.12-бандида, тўловнинг муддати ўтган ҳар бир
куни учун истеъмолчи тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида,
электр энергиясини махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун
эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши, бунда пенянинг умумуий
миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 263-моддасига асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли. Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса,
тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорини 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд даъво талабидаги 4 120 000 сўм қайта улаш хизматини ундириш
талабини муҳокама қилган ҳолда ушбу талабини тўлиқ қаноатлантириши
лозим топди.
Чунки, даъвогар томонидан расмийлаштирилган далолатномага асосан
жавобгар тармоқдан узилган ва тармоққа қайта улаш бўйича счёт-фактура
расмийлаштирилган. Тармоқдан узилганлиги ва қайта уланганлиги даъвогар
томонидан тузилган далолатнома билан ўз тасдиғини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси
ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов
интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги
ПФ-5059-сон Фармонининг 8-бандига кўра, электр ва газ тармоқларидан
илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи — жисмоний
шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида,
истеъмолчи — юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10
баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига
маблағларни ўтказиш орқали ундирилади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида мулкий
тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий
ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб
кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333,
468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Деҳқонов Қахрамон” фермер хўжалиги ҳисобидан;
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
11 472 400 сўм асосий қарздорлик, 1 500 000 сўм пеня, 4 120 000 сўм қайта
улаш хизмати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Деҳқонов Қахрамон” фермер хўжалиги ҳисобидан;
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига белгиланган
муддатда ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров