← Назад
Решение #2824302 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 801 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 09 январь
4-1501-2502/22989-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар
прокурори ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага
асосан) Д.Жумаева иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар
Фарғона шаҳар прокурори “**********************” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар “**********************” ҳисобидан 135 975 494 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фарғона шаҳар прокурори “**********************” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “**********************” (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)
ҳисобидан
135 975
494
сўм
асосий
қарз
ва
41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ
бартараф этилгани сабабли, даъво аризасини рад қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили иш бўйича тушунтириш бериб, жавобгар билан
электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, жавобгар
шартномада олган мажбуриятларини бажармаганлиги, шу сабабли даъво аризаси билан
судга мурожаат қилганлиги, суд кунига қадар жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ
тўлаб қўйилганлигини билдириб, қонуний ҳал қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси
биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, прокурор фикрини, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона шахар электр таъминоти корхонаси билан
“**********************” ўртасида 2024 йил 25 январь кунги 142541-сонли юридик
ва юридик мақомига эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр энергиясини
етказиб бериш шартномаси имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб
кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва солиштирма
далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 2026 йил 9 январь кунги
маълумотномада 135 975 494 сўм қарздорлик тўлиқ тўланганлиги кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 135 975 494 сўм асосий қарздорликни
ундириш талаби асосли ҳисоблансада, қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлиги боис
даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниши лозим бўлади.
Юқоридаги ҳуқуқ нормалари ва ишдаги мавжуд далиллардан келиб чиқиб, суд
даъвони қаноатлантиришни рад қилиб, даъвогар
“**********************”
акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “**********************”дан 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига мувофиқ жавобгардан Республика
бюджетига 2 719 509,88 сўм давлат божини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68,
118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар “**********************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“**********************” ҳисобидан
тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “**********************” ҳисобидан Республика бюджетига 2 719
509,88 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова