← Назад
Решение #2824346 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2502/7644-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шахри
2026 йил 9 январь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Қиличбеков котиблигида, даъвогар вакили
О.Полотов (ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Базарбоев (ишочнома
асосида)ларнинг иштирокида, Шахрихон туман фермерлар кенгашининг
даъвогар
“
D 2020 SL” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
“S
V
EKS CL S ER” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
8 319 313 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Шахрихон туман фермерлар кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб
юритилади) даъвогар “
D 2020 SL ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, “S
V
EKS CL S ER” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 8 319 313 сўм пеня удиришни
сўраган.
Суд мажлисида Кенгаш вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан даъвогар
ўртасида тузилган фючерс шартномасига асосан даъвогар томонидан
жавобгарга пахта хом ашёси топширилганлиги, шартномада жавобгар
томонидан пахта хом ашёси топширилган кундан 3 иш куни ичида
маҳсулотнинг 80 фоиз қийматини тўлаш белгиланганлиги, бироқ жавобгар
томонидан белгиланган муддатдан кечикиб тўловлар амалга оширилганлиги
сабабли пеня ундириш талаби билан судга мурожаат қилганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили ўз кўрсатмасида, даъво талабига қисман эътирози
борлиги, кечиккан кунлар нотўғри хисобланганлиги, ҳақиқатда шартномада
белгиланган муддатдан кечикиб тўловларни амалга оширганлиги, 29.12.2025
йил кунига қадар тўловлар тўлиқ тўланганлиги, жамиятни молиявий ахволини
инобатга олиб пеняни камайтириб беришни сўради.
Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар шартномадан келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2025 йил 11 февралда 31 443-сонли пахта хом ашёси харид қилиш
бўйича фьючерс шартномаси (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади)
тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар шартнома белгиланган миқдорда ва
навларда пахта хом ашёсини етказиб бериш, жавобгар эса ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.2-бандига мувофиқ сотиб олувчи (жавобгар) шартнома
бўйича тўлов маблағининг 80 фоизини маҳсулотни қабул қилган кундан
бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27
декабрдаги 777-сон қарори билан тасдиқланган “Товар-хом ашё биржаларида
фьючерс савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2-бандида
фьючерс шартномаларига тушунча берилган бўлиб, унга кўра фьючерс
шартномалари — биржа товарини етказиб беришни (етказиб бериш фьючерси)
ёки биржа товарини етказиб бермаган ҳолда шартнома тарафлари ўртасида
ҳисоб-китоблар амалга оширилишини (ҳисоб-китоб фьючерси) назарда
тутадиган, келгусида бажариш мажбурияти билан тузиладиган ҳосила
молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) олди-сотди шартномалари
эканлиги қайд этилади.
Кенгаш томонидан судга тақдим қилинган хисобварақ-фактураларга
асосан даъвогар томонидан 2025 йил 30 октябрь кунига қадар жавобгарга жами
47,9 тонна, 363 065 570 сўмлик пахта хом ашёси топширилганлиги маълум
бўлди. Топширилган маҳсулот қийматининг 80 фоиз 290 452 456 сўмни ташкил
этади.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 262-моддаси талабига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма
шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 5.4-бандида пахта хом ашёси ҳақини тўлаш
кечиктирилган тақдирда жавобгар шартнома бўйича киритилган аванс
суммасидан ташқари кечиктирилган ҳар бир кун учун фючерьс шартномаси
қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлашлиги
белгиланган.
Жавобгар вакили томонидан тақдим қилинган ўзаро хисоб-китоб
тўғрисидаги маълумот тахлил қилинганда, жавобгар томонидан даъвогарга
пахта хом ашёсини етиштириш учун жами 177 215 000 сўмлик маҳсулот ва
маблағлар етказиб берилган. Шунингдек жавобгар томонидан 29.12.2025
йилгача пахта хом ашёси ҳақи тўлиқ тўлаб берилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган 177 215 000 сўм аванс ва пахта
хом ашёси учун тўловларини топширилган пахта хом ашёсининг 80 фоиз
қиймати, яъни 290 452 456 сўмдан чегирган холда 113 237 456 сўм маблағлар
жавобгар томонидан 59 кунга кечиктирилиб тўланган.
Бироқ, Кенгаш томонидан судга тақдим қилинган пеня хисоб-китобида
тўловлар 353 кунга кечиктирилганлиги қайд этилган ва пеня нотўғри
хисобланган.
Шартнома талабидан келиб чиқиб кечиктирилган тўлов 113 237 456 сўмга
кечиктирилган 59 кун учун 0,1 фоизи миқдорида (113 237 456 сўм*0,1
фоиз*59кун=6 682 000 сўм) 6 682 000 сўм пеня хисоблаш лозим бўлади.
Мазкур ҳолатда суд, кенгашнинг 8 319 313 сўм пеня ундириш талабини
6 682 000 сўм қисмини асосли деб хисоблайди.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг
4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан
бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар томонидан мажбуриятлар тўлиқ
бажарилганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвони
қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 000 000 сўм пеня
ундиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатини камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 17-бандида, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли Қарорининг
3-бандининг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб,
бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво
аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан
давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Судлар мазкур қоида даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилганда ҳам қўлланилиши
лозимлигига эътибор қаратишлари ҳақида тушунтириш берилган.
Шу боис суд, суд харажатларини ундириш масаласини мухокама қилиб,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвонинг
рад қилинган қисми бўйича давлат божи ундирмасликни, қаноатлантирилган
қисми бўйича жавобгардан республика бюджетига 329 600 сўм давлат божи,
кенгаш фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Шахрихон туман фермерлар кенгашининг даъво талаби қисман
қаноатлантирилсин.
“S
V
EKS CL S ER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
-“
D 2020 SL ” фермер хўжалиги фойдасига 1 000 000 сўм пеня;
-Шахрихон туман фермерлар кенгаши фойдасига 41 200 сўм почта
харажати;
-Республика бюджетига 329 600 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Х.Х.Тўйчиев