← Назад
Решение #2824352 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 423 символов
4-1704-2501/2272-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 9 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судья Р.Г.Асқаровни раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Одиолжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили ҳуқуқшуноси
А.Ахмедов (2026 йил 7 январдаги 06-65-сонли ишончнома асосида) ва Андижон
шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовнинг иштирокида, жавобгар иштирок
этмади, Балиқчи туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамияти манфаатида “Балиқчи Агромакс” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 27 603 188 сўм истеъмол қилинган электр энергия бўйича ҳосил бўлган
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Андижон вилояти
Балиқчи туманидаги электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар”
деб юритилади) билан Балиқчи туманидаги “Балиқчи Агромакс” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида
юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномаси (бундан буён матнда
“Шартнома” деб юритилади) тузилган ва 150446-сонли абонент рақами берилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан,
энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 декабрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия
учун 27 603 188 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли Балиқчи туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 27 603 188 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурори ёрдамчиси иш хужжатларини
ўрганиб чиқиб, жавобгар томонидан қарздорлик судга берилганидан сўнг
қопланганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни
сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан
қарздорлик судга берилганидан сўнг қопланганлиги сабабли суд харажатларини
жавобгар ҳисобидан ундиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида
иштирок этмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикакси Иқтисодий
процессуал Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси
учинчи қисмига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар ва прокурори ёрдамчисининг фикрларини
тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган, 150446-сонли абонент рақами берилган. Шартнома
шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025
йил 1 декабрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 27 603 188 сўм
қарздорлик юзага келган.
Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши бўйича тарафлар
келишилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирган.
Судга даъво аризаси берилганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик
қопланган, қарздорлик қопланганлиги даъвогар томонидан тақдим этилган
маълумотнома билан ўз тасдиғини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига
мувофиқ, электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари
ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларга асосан амалга оширилади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари
у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида мулкий
тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий
ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб
кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 552 063,76 сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333,
468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Балиқчи Агромакс” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан;
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 552 063,76 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига белгиланган
муддатда ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров