Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2502/2736 Дата решения 09.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение B st im t til Ответчик / Подсудимый
Source ID add9eae8-916b-4d11-b02f-b6bc0e78d0a4 Claim ID PDF Hash 0c1f61a7009a82d0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
аролик кодексининг 132-моддаси аролик кодекси 132 code_article
ФКнинг 132-моддаси ФКнинг 132 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 28 021 символов
4-1701-2502/2736-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Х.Абдураимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Абдухаликов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2026 йил 9 январь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Абдухаликовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Мадаминов ва У.Бузурходжаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Ахмаджонованинг котиблигида, “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Акбаров Жахонгир Каримовичнинг вакили Ж.Мамитов (2025 йил 18 декабрдаги 20250255300-1418-сонли ишончнома ва 2025 йил 19 декабрда берилган 024-сонли ордер асосида), TIB “I t k -b nk” вакили Д.Кабилджанов (2025 йил 1 июлдаги 2108-сонли ишончнома асосида), “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Махмудов (2025 йил 3 мартдаги 25/4-сонли ва 2025 йил 24 ноябрдаги 25/1-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокиди, даъвогар “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Акбаров Жахонгир Каримовичнинг жавобгарлар TIB “I t k b nk” ва “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан TIB “I t k -b nk” ва қарздор “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “B st im t til ” масъулияти чекланган жамиятлари ўртасида тузилган 2023 йил 28 сентябрдаги 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 ва 10-сонли кафиллик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, TIB “I t k -b nk” томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди биносида, бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Акбаров Жахонгир Каримович (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, TIB “I t k -b nk” (бундан буён матнда “банк” деб юритилади) ва “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан нисбатан TIB I t k -b nk, қарздор “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “кафил” деб юритилади) ўртасида тузилган 2023 йил 28 сентябрдаги 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 ва 10-сонли кафиллик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, TIB I t k -b nk, 2 “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамияти ва “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2023 йил 28 сентябрдаги 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 ва 10-сонли кафиллик шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган. TIB I t k -b nk ҳисобидан “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Акбаров Жахонгир Каримович фойдасига 33 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати, Олий суд депозитига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, банк касс ция шикояти бериб, унда банк томонидан жавобгарга кредит шартномалари асосида кредит маблағлари берилганлиги, кредитнинг таъминоти сифатида “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти кафиллик шартномаси асосида мажбурият олганлиги ва жавобгарнинг кредит қарздорлиги бўйича 2024 йил бошидан ўз ҳисоб рақами орқали тўловлар амалга оширганлиги, биринчи инстанция суди ўз қарорида 2023 йил 30 январдаги кредит сиёсатининг 12-бандида назарда тутилган кредит таъминотлари билан боғлиқ бўлган ҳаракатларни яъни кафиллик билан боғлиқ таъминотларни олиш тартиби тўғрисида кўрсатиб ўтган бўлсада, айнан ушбу сиёсат кредит ажратишнинг қайси босқичида амал қилиши тўғрисида ўрганиш олиб бормасдан даъвони қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилганлиги, суд сиёсатнинг 246, 248-бандларида кўрсатилган талабларни этиборга олмаганлиги, “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари томонидан тасдиқланган йиғилиш қарори муҳокама қилинмаганлиги ва банкнинг эътирозларини ўринсиз деб баҳолаганлиги, Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли “Фуқаролик қонунчилигининг битимларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тан олинишига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 17-бандининг 3-қисмида битим тузиш ваколатларини чеклаш белгиланишидан манфаатдор шахс битимни кейинчалик маъқуллаганда, ФКнинг 126-моддасида белгиланган битимни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қўлланилмаслиги кўрсатилганлиги, Фуқаролик кодексининг 132-моддаси бўйича ваколатсиз вакиллик ўз тасдиғини топганлиги, кафилнинг кейинги ҳаракатлари билан битим маъқулланганлиги баён этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъвони рад қилиш сўралган. Суд мажлисида банк вакили тушунтириш бериб, шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, TIB “I t k -b nk” ҳамда “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 20 декабрда 834/84-2021-сонли, 2022 йил 30 июнда 429/19-2022-сонли, 2022 йил 30 июнда 429/18-2022-сонли, 2022 йил 16 сентябрда 652/28-2022-сонли, 2021 йил 20 декабрда 834/85-2021-сонли, 2020 йил 22 апрелда 36-сонли, 2022 йил 28 февралда 938/1-2022-сонли, 2023 йил 23 февралда 34/92398/2023-сонли, 2023 йил 31 январда 9/92895/2023-сонли кредит шартномаларига кафил томонидан 2023 йил 28 сентябрда кафиллик шартномалари тақдим қилинганлигини, кафил “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамиятининг кредит қарздорлиги юзасидан 2024 йил бошидан тўловларни амалга оширганлигини, кредит сиёсатининг 246-бандида кредит таъминоти сифатида тўлов қобилиятига эга бўлган, тўлов лаёқати ва молиявий 3 ишончлилиги ўрганилганлиги, барқарор молиявий ҳолати доимий пул маблағлари мавжуд, 1 ва 2-синф кредит лаёқатига эга юридик шахсларнинг кафилликлари қабул қилиниши мумкин (3-синф ва ундан паст кредит лаёқатига эга ёки етарли даражада узоқ муддатли активларига эга бўлмаган юридик шахслар кафиллиги бази ҳолларда фақатгина кредит қўмитаси қарорига асосан қабул қилиниши мумкинлиги, кафиллик қўшимча таъминот сифатида олинаётган ҳоллар бундан мустасно)лиги кўрсатилганлигини, яъни кафиллик агарда қўшимча таъминот сифатида олинган бўлса ушбу ҳолатда кредит қўмитаси қарори шарт эмаслиги акс эттирилганлигини, биринчи инстанция суди шартномаларга “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари томонидан тасдиқланган йиғилиш қарори муҳокама қилмаганлигини, битим кафил томонидан маъқулланганлигини, 5, 9 ва 10-сонли кафиллик шартномалари имзолашда кафил жамиятнинг умумий йиғилиши ўтказилиб, таъсисчиларнинг розилиги олинганлиги тўғрисидаги йиғилиш қарори кредит йиғма жилдида мавжуд эмаслигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, шикоятга нисбатан эътироз билдириб, жамият директори жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарори айрим кафиллик шартномалари бўйича мавжуд, айримларида мавжуд бўлмасада, жамият директори йиғилиш қарорида белгиланган кафиллик миқдоридан ортиқча суммага кафиллик шартномаси имзолаганлигини, бу билан таъсисчиларни хабардор қилмасдан ваколат доирасидан четга чиққанлигини, “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамияти томонидан олинган барча кредитлар бўйича жамият томонидан берилган кафиллик суммаси 696 286 020 000 сўмни ташкил қилишини, жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилмаганлигини, кафилллик шартномаси тузилган даврдан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотларига кўра жамиятнинг 2023 йил 2-чорагидаги баланс активи 43 829 768 490 сўмни ташкил қилганлигини, бунда жамиятнинг жами активлари ҳам битта кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришга етарли эмаслигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва кафилнинг вакили тушунтириш бериб, шикоятга нисбатан эътироз билдириб, биринчи инстанция суди қонуний қарор қабул қилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафларнинг вакилларини тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кафил жамият 2023 йил 27 майда Избоскан туман давлат хизматлари марказида 10260-сон билан рўйхатга олинган. Жамият уставига кўра, Акбаров Жаҳонгир Каримович 80 фоиз, Орифжонова Мафтунахон Каримжон қизи 15,2 фоиз, Акбарова Нигорахон 4 Каримовна 14,6 фоиз, Кадирова Дилдорахон Каримовна 14,6 фоиз, Акбарова Нафиса Абдуллаевна 12,5 фоиз улуш билан жамият иштирокчилари ҳисобланган. Банк ва жавобгар ўртасида 2021 йил 20 декабрда 834/84-2021-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага кўра, жавобгарга 2023 йил 1 ноябрга қадар 17 ой имтиёзли давр билан 42 343 628 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида банк, кафил ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 сентябрдаги 2-сонли 53 000 000 000 сўмга кафиллик шартномаси тақдим қилинган. 2023 йил 23 февралда 34/92398-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага кўра, жавобгарга 2024 йил 30 ноябрга қадар 16 ой имтиёзли давр билан 96 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида банк, кафил ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 сентябрдаги 5-сонли 53 750 000 000 сўмга кафиллик шартномаси тақдим қилинган. 2022 йил 30 июнда тузилган 429/19-2022-сонли кредит шартномасига кўра, жавобгарга 17 ой муддатга 11 ой имтиёзли давр билан 30 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида банк, кафил ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 сентябрдаги 6-сонли 37 050 000 000 сўмга кафиллик шартномаси тақдим қилинган. 2022 йил 30 июнда тузилган 429/18-2022-сонли кредит шартномасига кўра, жавобгарга 17 ой муддатга 11 ой имтиёзли давр билан 19 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида банк, кафил ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 сентябрдаги 7-сонли 23 750 000 000 сўмга кафиллик шартномаси тақдим қилинган. 2022 йил 16 сентябрда тузилган 652/28-2022-сонли кредит шартномасига кўра, жавобгарга 12 ой муддатга 3 ой имтиёзли давр билан 57 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида банк, кафил ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 сентябрдаги 8-сонли 71 250 000 000 сўмга кафиллик шартномаси тақдим қилинган. 2020 йил 15 апрелда тузилган 36-сонли кредит шартномасига кўра, жавобгарга 60 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр билан 2 960 000 АҚШ доллари кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида банк, кафил ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 сентябрдаги 9-сонли 3 700 000 АҚШ долларига кафиллик шартномаси тақдим қилинган. 2022 йил 7 январда тузилган 938/1-2022-сонли кредит шартномасига кўра, жавобгарга 48 ой муддатга 6 701 345 АҚШ доллари кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида банк, кафил ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 сентябрдаги 10-сонли 8 390 000 АҚШ долларига кафиллик шартномаси тақдим қилинган. Даъво аризасида банк ва жавобгар ўртасида 2023 йил 23 февралда тузилган 34/92398-2021-сонли кредит шартномасига асосан 53 000 000 000 сўм кредит ажратилганлиги, кредит таъминоти сифатида 2023 йил 28 сентябрдаги кафиллик шартномасига асосан кафил 66 250 000 000 сўм доирасида мажбурият олганлиги баён қилинган. Лекин 34/92398-2021-сонли кредит шартномаси доирасида 96 000 000 000 сўм кредит суммаси иккига бўлинган (53 000 000 000+43 000 000 000 сўмдан) ҳолда ажратилганлиги, 5 34/92398-2021-сонли кредит шартномаси бўйича 2023 йил 28 сентябрда 5-сонли 53 750 000 000 сўмга кафиллик шартномаси имзоланганлиги аниқланди. Даъвогар жамиятнинг ўша пайтдаги раҳбари томонидан кафиллик шартномасини имзолашда МЧЖнинг умумий йиғилиши ўтказилиб, таъсисчиларнинг розилиги олинмаганлиги асоси билан банк, қарздор ва МЧЖлар ўртасидаги 2023 йил 28 сентябрдаги 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10-сонли кафиллик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнларда “ФК” деб юритилади) 113-моддаси биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнларда “Қонун” деб юритилади) 44-моддасига асосан, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди. Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Мазкур ҳолатда МЧЖнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилмаган бўлиб, кафиллик шартномаси тузилган даврдан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотларига кўра, МЧЖнинг 2023 йилнинг 2-чорагидаги бухгалтерия ҳисоботига асосан МЧЖнинг баланс активи 43 829 768 490 сўмни ташкил қилган. Демак, МЧЖ томонидан кафиллик шартномаси тузилган пайтда кафиллик суммаси жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ бўлган ҳамда қарздорнинг кредит шартномаси бўйича кафиллик шартномаси тузиш учун жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилинмаган. МЧЖ уставининг 13.1-бандига кўра, жамиятнинг олий бошқарув органи жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш ҳисобланиши, директор жамиятнинг ижро этувчи органи ҳисобланиши кўрсатилган. Уставнинг 14.3-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари кўрсатилган. Ушбу банднинг кичик 6 а) бандида жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколати этиб белгиланган. 2023 йил 23 февралдаги 34/92398-сонли кредит шартномаси бўйича кафил ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 сентябрдаги 5-сонли 53 750 000 000 сўмга; 2020 йил 15 апрелдаги 36-сонли кредит шартномаси бўйича кафил ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 сентябрдаги 9-сонли 3 700 000 АҚШ долларига; 2022 йил 7 январдаги 938/1-2022-сонли кредит шартномаси бўйича кафил ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 сентябрдаги 10-сонли 8 390 000 АҚШ долларига кафиллик шартномалари расмийлаштирилган. МЧЖ томонидан берилган кафиллик миқдори 53 750 000 000 сўм ва 12 090 000 АҚШ долларини ташкил қилган. Мазкур ҳолатда МЧЖ кафиллик мажбуриятини олган пайтдаги оҳирги ҳисобот давридаги молиявий натижасининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган бўлсада, жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши чақирилмаган ва йирик битим тузиш учун уларнинг розилиги олинмаган. Ваҳоланки, МЧЖ уставининг 13.1-бандида жамиятнинг олий бошқарув органи жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ҳисобланиши, директор жамиятнинг ижро этувчи органи ҳисобланиши кўрсатилган. Уставнинг 14.3-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари кўрсатилган бўлиб, ушбу банднинг кичик а) бандида жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколати саналиши белгиланган. Биринчи инстанция суди МЧЖ кафиллик мажбуриятини олган пайтдаги оҳирги ҳисобот давридаги молиявий натижасининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган бўлсада, жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши чақирилмаган ва йирик битим тузиш учун уларнинг розилиги олинмаганлиги, TIB “I t k -b nk” бошқарувининг йиғилиш баёни билан тавсия этилган, 2023 йил 20 январдаги TIB “I t k -b nk” кузатув кенгашининг йиғилиш баёни билан тасдиқланган TIB “I t k -b nk” кредит сиёсатининг 12, 12.21-бандларида кўрсатилган талабларни инобатга олиб, банк МЧЖнинг кафиллик шартномасини расмийлаштиришда унинг молиявий ҳолати, кредит лаёқати, тўлов қобилияти, кафиллик бериш ҳуқуқи, активларида асосий воситалар мавжудлиги, пул маблағлари оқими, картотекалар, “I t k -b nk”, бошқа банклар ва молия институтлари олдидаги бошқа мажбуриятлари мавжудлигини таҳлил қилиши лозим бўлганлигини инобатга олиб, банк, кафил ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 сентябрдаги 5-сонли 53 750 000 000 сўм, 2023 йил 28 сентябрдаги 9-сонли 3 700 000 АҚШ доллари, 2023 йил 28 сентябрдаги 10-сонли 8 390 000 АҚШ доллари қийматида тузилган кафиллик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида асосли хулосага келган. 7 Бироқ, 2023 йил 28 сентябрдаги 2, 3, 4, 6, 7, 8-сонли кафиллик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида барвақт хулосага келган. Судлов ҳайъати юқоридагиларга асосан даъвогар вакилининг суд мажлисидаги жамият директори жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарори айрим кафиллик шартномалари бўйича мавжуд, айримларида мавжуд бўлмасада, жамият директори йиғилиш қарорида белгиланган кафиллик миқдоридан ортиқча суммага кафиллик шартномаси имзолаганлигини, бу билан таъсисчиларни хабардор қилмасдан ваколат доирасидан четга чиқиб кафиллик шартномаларини имзолаганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди. ФКнинг 132-моддасида вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битимваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади. Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради. “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти таъсичиларининг 2023 йил 1 ноябрь кунги умумий йиғилиш қарори 2-бандида “I t k -b nk” TIB томонидан “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамияти ажратилган муддати ўтган кредит қарзларини сўндириш мақсадида кафиллик шартномалари муҳокама қилиниб, йиғилиш қарорида 2021, 2022, 2023 йиллардаги 6 та кредит шартномалари бўйича жами 120 000 000 000 сўмга, шу жумладан, 2021 йил 20 декабрдаги 834/84-2021-сонли кредит шартномаси бўйича 21 000 000 000 сўмлик, 2022 йил 30 июндаги 429/19-2022-сонли кредит шартномаси бўйича 9 500 000 000 сўмлик, 2022 йил 30 июндаги 429/18-2022-сонли кредит шартномаси бўйича 15 000 000 000 сўмлик, 2022 йил 16 сентябрдаги 652/28-2022-сонли кредит шартномаси бўйича 20 500 000 000 сўмлик, 2021 йил 20 декабрдаги 834/85-2021-сонли кредит шартномаси бўйича 26 000 000 000 сўмлик кафиллик шартномалари имзолаб тақдим қилиш белгиланган. Ушбу йиғилиш қарори билан берилган кафиллик шартномаларини жамият таъсисчилари маъқуллаган ҳисобланади. Кафиллик мажбурияти бўйича жамият 2024 йил 19 январь – 2024 йил 08 февраль кунлари оралиғида кафиллик шартномаси бўйича кредит қарздорлик учун жами 1 136 753 236,08 сўм пул маблағини тўлаб берган. Жамият уставининг 14.3-банди ж) кичик бандига кўра, йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрь кунги 269-сонли Қарорининг 3-бандига кўра, битимларни 8 ҳақиқий эмас деб топишга ФКнинг 115 — 126 моддаларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори 17-бандида, битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги юзасидан тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас деб белгиланган. Даъвогар даъво талабида жамият директори ваколат доирасидан четга чиқиб, таъсисчиларнинг розилигини олмасдан кафиллик шартномасини имзолаб, ФКнинг 114, 115, 125, 126-моддасига асосан уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлсада, ушбу кафиллик шартномаси жамият таъсисчиларининг 2023 йил 1 ноябрдаги навбатдан ташқари йиғилиш қарорида маъқулланганлиги сабабли ҳақиқий битим ҳисобланади. Шунингдек, даъво ариза талабида 2023 йил 28 сентябрдаги 4-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган ва ҳал қилув қарорига асосан мазкур шартнома ҳам ҳақиқий эмас деб топилган. Бироқ, иш ҳужжатларида 2023 йил 28 сентябрдаги 4-сонли кафиллик шартномаси мавжуд эмас ва тарафлар томонидан шартнома судлов ҳайъатига ҳам тақдим этилмади. Бундан ташқари даъво аризасида банк ва жавобгар ўртасида 2023 йил 23 февралда тузилган 834/85-2021-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 52 763 480 000 сўм кредит таъминоти бўйича “B st im t til ” МЧЖнинг 2023 йил 28 сентябрдаги кафиллик суммаси 66 000 000 000 сўмни ташкил этган 3-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. Иш ҳужжатларида 2023 йил 28 сентябрда банк, “B st t til int rn ti n l” масъулияти чекланган жамияти ва “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2-сонли кафиллик шартномаси мавжуд бўлиб, мазкур кафиллик шартнома 2021 йил 20 декабрда банк ва “B st t til int rn ti n l” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 836/82-2021-сонли кредит шартномаси асосида “B st t til int rn ti n l” масъулияти чекланган жамиятига ажратилган 53 268 811 000 сўм кредит маблағини қайтарилиши таъминоти сифатида “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган жамияти 66 600 000 000 сўм доирасида кафиллик мажбуриятини олган. “B st im t til ” МЧЖ битим иштирокчиси бўлмаганлиги сабабли даъвогар банк ва “B st t til int rn ti n l” масъулияти чекланган жамияти 9 ўртасида тузилган 2023 йил 28 сентябрдаги 2-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни қўйишга ҳақли эмас. Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди 2, 3, 4, 6, 7, 8-сонли кафиллик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш талаби ишдаги далиллар билан исботланмаган бўлсада, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Юқорида баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, ҳал қилув қарори хулоса қисмидаги “ TIB “I t k -b nk”, “Сохиб омад баракаси” МЧЖ ва “B st im t til ” МЧЖ ўртасида тузилган 2023 йил 28 сентябрдаги 2-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 5-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 6-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 7-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 8-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 9-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 10-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 3-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 4-сонли кафиллик шартномалари ҳақиқий эмас деб топилсин” қисмини “ TIB “I t k -b nk”, “Сохиб омад баракаси” МЧЖ ва “B st im t til ” МЧЖ ўртасида тузилган 2023 йил 28 сентябрдаги 5-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 9-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 10-сонли кафиллик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин” – деб ўзгартиришни, биринчи инстанция учун банк ҳисобидан даъвогар фойдасига 11 250 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган давлат божининг 22 500 000 сўм қисми ва 37 500 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, кассация инстанцияси учун даъвогар ҳисобидан банк фойдасига 11 250 000 сўм давлат божи ундиришни, давлат божининг 5 625 000 сўм қисми ва 41 200 сўм почта харажатини банк зиммасида қолдиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи, тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 302-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори хулоса қисмидаги TIB “I t k -b nk”, “Сохиб омад баракаси” МЧЖ ва “B st im t til ” МЧЖ ўртасида тузилган 2023 йил 28 сентябрдаги 2-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 5-сонли кафиллик шартнома; 10 2023 йил 28 сентябрдаги 6-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 7-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 8-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 9-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 10-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 3-сонли кафиллик шартнома; 2023 йил 28 сентябрдаги 4-сонли кафиллик шартномалари ҳақиқий эмас деб топилсин” қисми TIB “I t k -b nk”, “Сохиб омад баракаси” МЧЖ ва “B st im t til ” МЧЖ ўртасида тузилган 2023 йил 28 сентябрдаги 5-сонли; 2023 йил 28 сентябрдаги 9-сонли; 2023 йил 28 сентябрдаги 10-сонли кафиллик шартномалари ҳақиқий эмас деб топилсин; даъво талабларини қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин” – деб ўзгартирилсин. Биринчи инстанция учун TIB “I t k -b nk” ҳисобидан “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Акбаров Жахонгир Каримович фойдасига 11 250 000 сўм давлат божи ундирилсин. “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Акбаров Жахонгир Каримович томонидан тўланган давлат божининг 22 500 000 сўм қисми ва 37 500 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация инстанцияси учун “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Акбаров Жахонгир Каримовичдан TIB “I t k -b nk” фойдасига 11 250 000 сўм давлат божи ундирилсин. Давлат божининг 5 625 000 сўм қисми ва 41 200 сўм почта харажати TIB “I t k -b nk” зиммасида қолдирилсин. Ижро варақалари берилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги 4-1701-2502/2736-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан 2025 йил 31 июлда берилган кафиллик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш, TIB “I t k -b nk”дан даъвогар “B st im t til ” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Акбаров Жахонгир Каримович фойдасига 33 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундириш юзасидан берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин ва ижро варақалари чақириб олинсин. Қарор устидан бир йил муддат ичида Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Ш.Абдухаликов Ҳайъат аъзолари А.Мадаминов У.Бузурходжаев